“Дарахтхўр” манқуртлар бизда қандай кўпайиб кетди? – депутат

Дарахтхўр” манқуртлар бизда қандай кўпайиб кетди?  Биз қачон бу даражага келдик?, – деб ёзган Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати, ЎзЛиДеп депутатлик гуруҳи раҳбари Нуриддин Зайнитдинов ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

“Бу вахшийлик кўп кўтарилди ва гапирилди. Лекин фақат вадалар ва қуруқ гаплар бўлди…
200 йиллик чинорни кесиб 46 млн. сўм жарима тўлатиш, менимча кулгили ҳолат. 200 йиллик чинор нималарни кўрмаган?

Оҳирги 100 йилда ҳам бунчалик дарахтлар кесиб ташланмаган.  1 куб.м. чинорни $800-$1000 АҚШ долларига пуллаётган виждонсиз, манқурт юртдошларимиз ва уларга панохкор булган мансабдорлару, улардан мебель тайёрлаб сотаётган инсофсиз тадбиркорлар, уларни мебелини сотиб олиб, хашаматли уйини безатаётган бойларимиз…
Қачон инсофга келасизлар?

Бутун чинорлару-дарахтларни битта қўймай қириб, йўқ қилиб, сотиб юбормагунингизгачами?!

Бу дарахтларни, чинорларни сиз экмагансизку, тегига бир челак сув қуймагансизку, Сизда на манавий ва моддий хуқуқ йўқ дарахтларни тақдирини хал этишга, кесишга, пуллашга…

Чинорларни ва бошка дарахтларни кесганлик ёки нобуд қилганлик учун 15 йилгача қамоқ жазосини, 1000 дона дарахт кўчатини экиш, 1 йилга чўлга саксовул экиш мажбурий жазосини бериш керак.

Жазони кучайтириш, лозим бўлса, прокуратура тизимида махсус инспекция тузилиса, шу масала билан шуғулланса мақсадга мувофиқ бўлади.

Бу масалада Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон экологик ҳаракатининг олиб бораётган фаолияти умуман талабга жавоб бермайди. Шунча минглаб дарахтларнинг нобуд қилинишига шу икки ташкилот вакиллари виждонан жавоб беришлари лозим”, – деб ўзининг сўзини якунлайди Нуриддин Зайниддинов.

Манба: sputniknews-uz.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фуқаролар борган сари сиёсатдан камроқ гапирадиган бўлмоқда​

Италия фуқаролари борган сари сиёсатдан камроқ гапирадиган бўлмоқда, дейилади миллий статистика хизматининг 2008-2017-йиллар оралиғидаги кўрсаткичлари асосидаги маълумотга ...

Оддий, самимий ва чиройли!

Ушбу сўзларнинг ҳар бири орамиздан бевақт кетган журналист Фурхат Юсупов ҳақида эди. У ўзининг инсонийлик фазилатлари билан ажралиб турадиган, имкони қадар одамларга яхшилик ...

Ҳеч қандай натижа бермаятган ислоҳот учун ислоҳотлар

Украина Президенти Владимир Зеленский даврида, Украинадаги ислоҳот риторикаси ҳеч қандай ўзгаришларга дуч келмади. Бу ҳақда Украина Олий-Радаси V-VII чақириқлари депутати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400