Журналистнинг ўлими: Ойдинлик киритилиши керак

Қирғизистонлик журналист Уланбек Эгизбаевнинг ўлими кенг жамоатчилик орасида турли фикрларни уйғотмоқда.

22 июль куни Иссиқкўлда чўмилиш пайтида сувга чўкиб вафот этган 28 яшар журналист Уланбек Эгизбаев “Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати мухбири сифатида Қирғизистондаги коррупция ҳолатлари бўйича мақолалари билан кенг танилган эди.

Ушбу сабаб, аҳолининг турли қатламларида Эгизбаевнинг ўлими тасодиф эмас, балки унинг журналистик фаолияти билан боғлиқ, деган талқинлар ҳам кўплаб учрамоқда.

Қирғизистон Ички ишлар вазири терговни ўз назоратига олди, Республика президенти Сооронбой Жеенбеков мархумнинг яқинларига таъзия билдириб, «Қирғизистон жамиятдаги иллатларга қарши аёвсиз курашган истеъдодли журналистидан ажралиб қолди», деди. Уланбек Эгизбоевнинг ҳаётига қасддан тажовуз қилинган, деганлар орасида, уни махсус тайёрланган ғоввос сув тагига тортиб кетган, кейин қўйиб юборган, дегувчилар ҳам бор.

Ҳукумат ҳодисани жиддий текширишга олган экан, вақти келиб, барчаси ойдинлашади. Камина эса, ҳодисага ғаввос аралашган, деган версияга узоқ ва яқин ўтмишда етарли мисоллар борлигига диққат қаратмоқчи эдим.

Жумладан, Россиянинг Самара шаҳри яқинида. Волга дарёсидаги пляжда вақти –вақти билан одамларнинг сувга чўкиб кетиш ҳолатлари кузатилган. Лекин жасадлар одатда тезда топилмаган. Чўккан фуқаронинг яқинлари, табиийки излашга тушадилар ва ғаввосларга мурожаат қиладилар. Маълум ҳақ эвазига, албатта. Кимдир бир кун ўтиб, кимдир икки кун ўтиб ва ҳакоза, топилади.

Бир сафар шундай бўлади-ки, қирғоқдан анча узоқлашиб сузиб кетган йигит бошқаларнинг диққатини тортади. У сувда бироз муддат кўринмай қолади ва салдан кейин ўша жойдан… сув юзида икки одам кўринади.

Маълум бўлишича, йигит ҳам сувга чўка бошлаган, ўзини пастга тортаётган ким эканини тезда англаб, унинг юзидаги шлемини сидириб ташлаган ва якка курашда енгиб, рақибини сув юзига чиқишга мажбур қилган. Йигит сув остида сузиш буйича спорт мастери булиб, пастдан келган ғаввос эканлигини тезда пайқаган ва зарур иложни қилган. Кейинчалик аниқланишича, ғаввос бўлғуси қурбонини танлаб, одатда кўпчиликдан узоққа сузиб кетганини тортиб кетар эканда, сув остида махсус жойга олиб бориб, яшириб қўяр экан.

Табиийки, қурбоннинг яқинлари ғаввосларга мурожаат қилишади. У эса қанча ҳақ тўлай олишларига қараб, баҳо чиққач, ўзи жасадни «топиб» берар экан.

Уланбек Эгизбоев масаласида ставка жуда катта эканлигини инобатга олсак, ғаввос версиясини эътибордан четда қолдириб бўлмайди.

Солижон Абдурахмонов. «Озодлик» радиоси собиқ мухбири. Қорақалпоғистон.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилмурод саййид: “дилмурод саййид тирик! ўлгани йўқ!”

Ассалому алайкум! Тиканли симлару метин деворлар билан ихоталанган Ҳаёт тарзи ортда қолганига 3 кеча кундуз бўлмоқда! (more…)

Автобус ёнғинига қарши миш-мишлар авжида

18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида бўлган фожеа, 52 нафар арслонларимиздан айрилганимиз ҳаммамизни чуқур қайғуга солди. Бу қайғуга юртбошимиз ҳам бепарво қараб ...

Россия ўзбекистонга экзотик меваларни етказиб беришни режалаштирмоқда

Меваларни экспорт-импорт операцияларни амалга оширишга ихтисослаштирилган Россия улгуржи савдо компанияси "АйБаРус" Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда, деб хабар қилди ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400