Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкент—Қизилўрда—Тошкент йўналиши бўйича янги халқаро автобус қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда «Ўзавтотранс» агентлиги матбуот хизматига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

21 июлдан йўналиш бўйича биттадан Van Hool (Бельгия) йўловчи автобуси маҳаллий вақт билан 17:00 да Тошкентдан Қизилўрдага бориш учун йўлга чиқади. Автобуслар чегарани «Ғишткўприк» (Ўзбекистон) ва «Жибек Жоли» (Қозоғистон) назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтади. «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «Салтанат» (Қозоғистон) автовокзаллари рейсларнинг охирги тўхташ нуқтаси бўлади.

Йўналиш масофаси 583 километрга тенг бўлиб, йўлга 10 соат-у 30 дақиқа вақт сарфланади. Йўл ҳақи Тошкентдан Қизилўрдага — 97 минг сўм, Қизилўрдадан Тошкентга — 3800 тенге (11 доллар атрофида).

2018 йили Тошкент—Олмаота—Тошкент, Тошкент—Чимкент—Тошкент, Тошкент—Бишкек—Тошкент, Тошкент—Хўжакент—Тошкент йўналишлари бўйича тўртта доимий халқаро автобус қатновлари ташкил этилди. Йўналишлар очилгандан буён шу вақтга қадар 40 мингдан зиёд йўловчи манзилига етказилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гўшт 43000, гуруч 13000, помидор 7000, тухум 750 сўм

Пойтахтнинг "Фарҳод", "Миробод" деҳқон бозорларида 1 кг. помидор 3000 сўмдан 7000 сўмгача сотилаётган бўлса, "Қўйлиқ" деҳқон бозоридан ушбу маҳсулотни 2000 сўмдан, "Юнусобод" ...

Уйлари бузилган бектемирликлар ҳасрати

Азим Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига чегарадош, аниқроғи, аллақачон пойтахт мегалополисига айланишга улгурган Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига қарашли Бектемир қишлоқ ...

Душанбе шаҳар мэри рустами эмомалининг сохта саҳифасининг келиб чиқишини текширмоқда

Душанбе мэрияси Тожикистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб Фейсбукда пойтахт ҳокими Рустами Эмомалининг сохта саҳифасининг келиб чиқишини ўрганиш борасида илтимос ...