Прокуратуранинг ИИБга хуружи ёхуд туҳмати. Таниш-билишчилик касри

Таҳририятимизга Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаро Камола Тӯхтаевадан шикоят хати келди. Муаллиф ӯз шикоят хатида Чуст туман ИИБда хизмат қилаётган турмуш ӯртоғи С. Тӯраевга қарши туҳмат уюштирилганлиги ва қамоққа олинганлигини, шунингдек, ушбу масала юзасидан бир неча мутасадди ташкилотларга мурожаат қилиб, ҳеч қандай амалий ёрдам ололмаётганлигини изтироб билан баён қилган. Қуйида Камола Тӯраеванинг шикоят хати батафсил эълон қилинмоқда.

Кимга мурожаат килиб ёрдам сӯрашни билмай Сизларга ёзмоқдаман, дейди Наманган вилояти, Чуст туманида яшовчи, жабрдийда оила вакиласи Камола Тӯхтаева. –Турмуш ӯртоғим С. Тӯхтаев олий маълумотли,  ҳозирги кунда Чуст туман ИИБнинг тезкор-қидирув бӯлимида тезкор вакил бӯлиб ишлайди.

Турмуш ӯртоғим 2018 йил 23 июнь куни кеч соат 23-30 лар атрофида туман ИИБ раҳбарияти томонидан берилган топшириққа биноан жамоат тартибини сақлаш учун туман ИИБ бошлиғининг биринчи ӯринбосари Б. Мовлонов раҳбарлигида профилактика инспекторлари А. Маматов, Б. Бӯрибоев ва тезкор вакил А. Меҳмоновлар билан бирга Чуст шаҳар Садача маҳалласида жойлашган “Шафран” тунги клубига борган.

Рейд давомида тунги клуб олдида нотаниш фуқаро маст ҳолда турганига ва унинг клуб ишчиларига босим ӯтказиб   клубга киришга шайланаётганига гувоҳ бӯлган.

Ушбу воқеага бевосита гувоҳ бӯлган туман ИИБнинг биринчи ӯринбосари Б. Мовлонов, турмуш ӯртоғим ва профилактика инспекторлари А. Маматов ва Б. Бӯрибоевлар уни тартибга чақиришга ҳаракат қилган. Бироқ тартиббузар ИИБ ходимларига нисбатан қӯпол муносабатда бӯлиб: “Сенлар кимсанлар ӯзи, сенлар ҳеч киммассанлар, хоҳласанглар ҳаммангни ишдан бӯшатаман”, деб дағдаға қилган ва шу пайтнинг ӯзида шерикларига қараб: “Акамга телефон килинглар” деб буйруқ бериб, хизмат бурчини ӯтаётган барча ИИБ ходимларини уятли сӯзлар билан бӯралатиб сӯккан ва уларни кӯпчиликнинг олдида обрӯсизлантирган.

Ходимлар А. Маматов Б. Бӯрибоевлар “қаҳрамон”нинг шахсини аниқлаш мақсадида уни хизмат автомашинасига мингазган. Шу пайт турмуш ӯртоғим ҳуқуқбузарнинг ёнида ӯтирган. Ҳуқуқбузар автомобиль ичида ҳам ИИБ ходимларига бӯйсунмаган ва ӯзини автомашинадан ташқарига улоқтириб, ӯзига тан жароҳати етказган. Ушбу ҳолат тунги клуб видеокамерасида ҳам акс этган.

Профилактика инспекторлари безорини бир амаллаб ички ишлар идорасига олиб бориб, унга нисбатан қонуний чора кӯришга тайёргарлик кӯраётган бир чоғда Чуст туман ИИБнинг биринчи ӯринбосари Б. Мовлоновга Чуст туманининг собиқ прокурори (ҳозирги кунда вилоят прокуратурасида ишлайди) Дилмурод Собиржонов: “ҳеч қандай чора кӯрмасдан қӯйиб юбор, менга қарашли одам”,  деб хизмат вазифасидан фойдаланиб, буйруқ берган.

Суриштирув давомида ушбу безори Тӯрақӯрғон туманида яшовчи, тадбиркорлар оиласига мансуб, ҳуқуқбузар Достон Дадахонов экани аниқ бӯлган. Турмуш ӯртоғим юқорининг топшириғига биноан ҳуқуқбузарни ноилож қӯйиб юборган. Бу воқеани турмуш ӯртоғим ӯша куни менга  батафсил айтиб берган эди.

Ушбу воқеадан 3 кун ӯтгач Д. Дадахонов ва унинг онаси Наманган вилоят прокуратурасига бориб, турмуш ӯртоғим С. Тӯхтаевнинг устидан арз қилган. “Чуст туман ИИБ бӯлимининг тезкор-қидирув бӯлими ходими С.Тӯхтаев мени шафқатсизларча уриб-калтаклади”, деган мазмунда шикоят қилган. Бироқ бу яққол туҳмат бӯлса-да, вилоят прокуратурасидаги “зӯравонлар” турмуш ӯртоғимга босим ӯтказиб, “айбини бӯйнига олиш”га мажбурлаган.

Вилоят прокуратурасининг “буйруғи”га Наманган вилоят ИИББ сӯзсиз итоат қилиб, турмуш ӯртоғимга қарши “чора” кӯришга тушди. Шу тариқа, вилоят ИИББ бошлиғи ӯринбосари И. Камалов турмуш ӯртоғимни ӯз хоҳишига кӯра ишдан бӯшаш тӯғрисида рапорт ёзишга  мажбурлади ва бунинг уддасидан чиқди.

Жорий йилнинг 12 июль куни турмуш ӯртоғимни ҳеч қандай айбловларсиз Наманган вилоят Поп туман ИИБга қамаб қӯйишди. Поп туман прокуратураси терговчиси У. Сайдуллаев бир томонлама тергов ӯтказди. У фақат ҳуқуқбузарнинг олдида бӯлган маст шерикларини  тергов қилиш билан чекланди. Шу куни содир бӯлган воқеаларни кӯрган холислар эса терговга жалб қилинмади. Бизнинг бу борадаги бир неча мартали талабларимиз инобатга олинмади. Аниқроғи, терговчи гувоҳларни атайин эшитмади.

Гувоҳлар терговчига гувоҳлик бериш учун 13 июль куни хоҳлаган вақтда келишларини билдирса-да, терговчи ҳуқуқ меъёрларига амал қилмаган ҳолда турмуш ӯртоғимни эрталаб соат 9-00 да судга олиб чиқиб, унга нисбатан қамоқ жазоси чораси кӯрилишини рӯкач қилиб, фикридан қайтмади.

Ҳолбуки, суд кеч соат 17-50 да бӯлиб ӯтди.

Суд оиламизнинг боқувчиси С. Тӯхтаевга нисбатан Ӯзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан қамоқ чорасини қӯллашди. Суд иши қонунга мутлақо зид равишда олиб борилди, ҳатто судда иштирок этган адвокатларнинг гаплари ҳам инобатга олинмади.

Мингбулок суди судьясининг (ушбу “жиноят иши”ни ҳеч қайси судья бӯйнига олмаганлиги туфайли Мингбулоқ туман суди судьяси буюртма асосида зиммасига олган эди) суд қарорига доир шикоят хати ёзганимиздан кейин 16 июль куни Наманган вилоят судида суд ёпиқ тарзда ӯтказилди ва суд турмуш ӯртоғимга нисбатан қамоқ чорасини ӯзгартиришсиз қолдирди.

Биз ушбу ишни ҳаққоний кӯриб чиқишни сӯраб, Президент девони, Олий суд, Бош прокуратура, вилоят прокурори, вилоят суди раиси қабулхонасига кириб, шикоят аризаларни топширдик. Ӯз хатимизда турмуш ӯртоғимнинг устидан ӯтказилган суд ишини бошқа вилоятда кӯриш учун илтимоснома ҳам киритдик. Лекин ҳеч қандай натижа бӯлмади. Илтимосномамиз ҳам рад этилди. Бу ишларнинг ҳаммаси атайин вилоят прокуратураси томонидан уюштирилмоқда.

Айтишларича, бу каби ишлар Самарқанд вилояти Каттақӯрғон шаҳрида рӯй берган воқеага боғлиқ ҳолда олиб борилаётган, ички ишлар тизимини адашиб келиб қолган ходимлардан тозалаш мақсадида ӯтказилаётган экан. Лекин турмуш ӯртоғим бу тизимга адашиб келиб қолганлар тоифасидан эмас. Шу пайтгача у ӯз касбига садоқат билан ёндашиб, биз оила аъзоларини ҳалол меҳнати эвазига боқиб келмоқда. Буни у билан бирга ишлаб келаётган барча ҳамкасблари жуда яхши билади. Яратган Эгамга ҳам аён.

Президентимиз “ота бола учун, бола ота учун жавоб бермайди” деб, бот-бот таъкидлаб келаётган бир пайтда Каттакӯрғондаги ходим воқеасига боғлиқ ҳолда буюртмачи-жиноятчилар бир чеккада қолиб, ҳалол меҳнат қилиб келаётган турмуш ӯртоғим нега жавоб бериши керак?!

Нега жамоат хавфсизлигини таъминлайман деб ҳаётини хавф остига қӯйиб ухламай, оиласига вақт ажратолмай тунги соат 24-00 да ҳам давлат ишида юрган бир ходим юқори ташкилотларда, суд, прокуратураларда ишлайдиган “акахон”лари йӯқлиги учун ноҳақдан-ноҳақ ишидан айрилиши ва қамалиши керак?!

Энди бизга ӯхшаган оддий ИИБ ходими оиласини ким ӯз ҳимоясига олади? Фоҳишалар клубига маст -аласт аҳволда келиб, ИИБ ходимларини ҳақорат қилган, “акахон”лари қанотида хоҳлаган ишини қилаёган ҳуқуқбузар бир чеккада қолиб, жамоат тартибини сақлашга шайланган ИИБ ходими туҳмат асосида жабру ситамлар чекиши керак? У ҳолда жамоат тартибини сақловчи ходимлар нега керак?

Намангандаги прокуратура ходимлари президентимиз фармонларини нотӯғри талқин қилишдан ҳамон тӯташмаяпти.

Мана жабрдийда Камола Тӯхтаеванинг бизга йӯллаган шикоят хати. Бунга тегишли органлар қандай жавоб бераркан. Биз бу мавзуга яна қайтамиз.

Муаллифлар: Олимжон Тӯхтаназаров, Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандлик қотилларнинг ота-онаси ким?

Самарқанднинг Иштихон туманида бўлган воқеа кўпчиликни ларзага солди. Бир оила йўқ бўлиб кетди. Ҳар бир жамиятда оиланинг оила бўлиб шаклланиши, ўз ўрнини топиши нечоғлик ...

Ўзбекистоннинг 16 фуқароси иркутск аэропорти орқали россиядан чиқариб юборилди

Бу йил Иркутск, Новосибирск, Москва, Белгород ва Ростовдаги аэропортларда 518 нафар ноқонуний муҳожир давлат чегараси орқали Россиядан чиқариб юборилди, дея хабар ...

Мажбурий меҳнат тақиқланди, энди ўқитувчилар сифатли ишласин!

Президентнинг Сирдарё вилоятидаги нутқи, Комил Алламжоновнинг баёноти ва бош вазир раислигида ўқитувчи ва шифокорлар, талабаларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга чек қўйишга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400