Полицияни ҳурмат қила бошладим

Америкага энди келган вақтимда эскироқ машинада юрардим. Ўзбекистондан олган ҳайдовчилик гувоҳномам билан. Уч ойгача юрса бўлади ўз давлатингиз берган гувоҳнома билан. Флорида штати ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тест топширишга бориб, имтиҳондан чиқсам, машина юрмаяти. Ўчиб қолган. Аккумулятор ўтирган. Аксига олиб, бошқа машинадан зарядлантириб олиш учун ишлатиладиган матоҳим ҳам йўқ. Шунда ўша ердаги “Pizza Hot”дан тўртта пицца кўтариб чиқиб, машинасига ўтираётган полиция ҳодими мени кўриб қолди.

— Ёрдам керакми? Нима бўлди?

— Шу, мотор юрмаяпти.

— Аккумулятор ўтирган бўлса, керак. Менда керакли инструмертлар бор эди. Ҳозир олиб келаман. Бориб, асбоб-ускуналрини кўтариб келди. Аввал чанг йиғилиб қолган аккумуляторни тозалади. Занглаб қолган жойларини қиртишлади. Кейин машинасини меникининг олдига олиб келиб, 10-15 дақиқа ўзининг батарейкасидан заряд берди. Ҳамкасблари учун идорага олиб кетаётган пиццалари ҳам совиб қолди бу орада. Лекин менинг ишимни ҳал қилиб кетди. Шунча вақт давомида на шахсимни тасдиқлайдиган, на бир бошқа хужжатимни сўради.

Ёз кунларининг бирида машина яна иш кўрсатиб (шунинг учунам янгисини оворганман, жа бир муаммоси кўп эди аввалгисининг), катта трассада бузилиб қолди. Амаллаб четга чиқиб олдим. Ўн дақиқача ўтиб, чиройли Dodge Charger машинасида полиция ҳодими келиб, аҳволим қанақа эканини, қачондан бери ўтирганимни, машинага нима бўлганини сўради. Айтдим. Аввало, кун иссиқлиги учун, машинасидан икки баклашка муздек сув олиб келиб берди. Кейин капотни очиб, машина билан шуғулланишни бошлади. Ўзи эплолмайдиган иш эканини тушуниб, йўл техник ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, қаерда турганимни тушунтириб, уларни чақириб берди. “Бепулга қилиб беришади”, — деди-ю, менга омад тилаб, бирор гап бўлса 911 рақамига қўнғироқ қилишимни айтиб, хайрлашди.

Қизиғи ҳар икки сафарда ҳам полиция келаётганини кўрибоқ ўз-ўзидан “оббооо, шу етмай турувди”, — деган ҳаёл ўтганди. Автоматик равишда башара буришиб, энса қотганди. Бўлмаса, қонун бузганим йўқ, ҳамма хужжатим жойида. Полиция ҳам менга ёмон гапириш, хатто ёмон қарашга ҳам улгургани йўқ. Менга қилган хушмуомаласи, ёрдамларидан кейин ўша ҳаёл учунам уялиб, ғалати бўлиб қолдим.
Яна бир-икки марта шу каби воқеалардан кейин полицияни кўрганда пайдо бўладиган ўша энса қотишлар, “нима қилиб қўйдим экан яна”, — дегандек пайдо бўладиган ўзингни айбдордек ҳис қилишлар йўқолиб кетди.

Мен полицияни ҳурмат қила бошладим.

Америка полицияси бу — чиройли, ярашган униформалар, ажойиб машиналар, очиқкўнгиллик, ёрдамга шайлик, хушмуомалалик. Расмга тушиб олса бўладими сиз билан?, — деб сўрасанг, камерангга кулиб, қўллари билан “зўр” ишорасини қилиб турадиган йигитлар, кишилар, айёллар. Улар ҳурмат ва ҳавасга, ишончга муносиб. Ҳар холда шу пайтгача улар ҳақида менда пайдо бўлган таассурот шундай.

Муаллиф: Аброр Қодиров

Муаллифнинг Телеграм каналидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда оқ либос кийиш тақиқланди ва лабларига ботокс қўйган 50 га яқин стюардесса ишдан бўшатилди

Туркманистонда аёллар ва қизларнинг шахсий ҳаёти устидан назорат кучайтирилиб, уларнинг ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракатларига қўйилаётган талаблар рўйхати кундан-кунга ...

Ўзбекистонда ўта оғир жиноятлар улуши ошмоқда

Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи ярмида ҳуқуқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жиноятлар умумий сони қисқарган бўлсада, ўта оғир жиноятлар улуши ...

Красноярскда ўзбек гилосининг бир килограмми 7,6 доллардан сотилмоқда

Красноярскдаги мева-сабзавот дўконлари ҳамда супермаркетларда Ўзбекистонда етиштирилган гилос пайдо бўлди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. «Проспект мира» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400