Соқол ва ҳижобга рухсат. Аммо, лекин, бироқ…

Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ўтган йилларда мамлакатда диний эркинликларнинг чеклаб келинганини эътироф этган.

Бу ҳақда у АҚШга сафари чоғида гапирган.

Вашингтондаги Миллий Пресс Клубда қилган чиқишларида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат ҳайъати аъзолари Ўзбекистонда диний сиёсат ўзгарганини таъкидлашган.

Жумладан, Давлетовнинг ўз маърузасида айтишича, ҳозирда “ўзгаришлар шамоли” диний соҳани ҳам четлаб ўтмаяпти.

Вазир Ўзбекистон “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунни қайта ёзаётганини айтган.

Унга кўра, янги қонунда диний либосларга чекловлар юмшатилади ва масжидларни рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади.

Адлия вазирига кўра, Ўзбекистонда соқол қўйиш ва ҳижоб ўраш таъқиқланмаган, бироқ алоҳида ташкилотларнинг “дресс-кодлари бўлиши мумкин”.

“Сиз соқол билан бориб, лабораторияда ишлолмайсиз”, – деб айтган Ўзбекистон адлия вазири.

Аввалроқ Президент Мирзиёев 16 минг диндорни қора рўйхатдан чиқарганди.

Эндиликда Ўзбекистоннинг ўзи АҚШнинг диний эркинликлар соҳасидаги қора рўйхатидан чиқишга умид қилмоқда.

Вашингтонга сафар чоғида ўзбек расмийлари диндорларни қора рўйхатга тиркаш тажрибасига буткул барҳам берилганини айтишган.

Манба: bbc.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Италияда электр энергияси нархи 3 баравар қимматлаган

Италияда ҳам инфляция 6,5 ​​фоизга етиб, сўнгги 30 йилда энг юқори кўрсаткичга етди. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида энергия ташувчиларнинг нархи ошмоқда, бошқа ...

Путин украиналикларга россия паспортини олишни осонлаштирди

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг барча фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш қоидаларини соддалаштирувчи фармонни имзолади. Ҳужжат мазмуни 11-июлда ҳукуматнинг ...

Виза муаммоси

Meн Ўзбeкиcтонгa бир oй мyддaтгa бopиш yчyн 2017-йил 7-ceнтябрь кyни Hью-Йopк шaҳpидaги тypиcтик caйёҳлик фиpмacигa мypoжaaт қилгaн эдим. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400