Дайрутда қутурган ит 23 кишини тишлаб олди

Мисрнинг Асют муҳофазасидаги Дайрут шаҳрининг кўчаларида қутурган ит, 23 кишини тишлаб олгани ҳақида Мисрнинг Ал Ватан газетаси хабар бермоқда.

Ит тонг саҳарда кўчада пайдо бўлган. Тушгача кўзига кўринган 23 кишини тишлаган. Жабрдийдалар маҳаллий полицияга ит зудлик билан ушланиши кераклиги, ҳақида хабар қилишган. Дайрут шифохонасида дори-дармон йўқлиги сабабли, беморларни қўшни шаҳарларга юборишга мажбур бўлишган. Барча жабрдийдалар шифокорлар назорати остида қаралмоқда. Жониворни эса полиция ҳодимлари отиб ўлдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сифатсиз дафтарлар жиддий касалликлар ўчоғи бўлиб қолиши мумкин

 Дафтар маҳсулотларини тайёрлашда тасдиқланган Умумий техник регламент ва стандартга кўра, 12 варақли дафтарнинг вазни 70-80 граммли қоғоздан тайёрланган бўлиши керак. Лекин ...

Самарқандда амалдорлар хизмат машиналарини бошқаришига таъқиқ қўйилди

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг жорий йил 22 сентябрда имзоланган қарорига кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мансабдор ...