50 дан ортиқ аёл Душанбе шаҳрининг ҳокими Рустами Эмомалига мурожат қилиб, кўчадаги эркакларнинг қўпол, одобсиз муомалаларидан қўрғашини илтимос қилишди. Бу ҳақида шаҳар маъмурияти бошлиғининг ўринбосари Мухаммадсаид Зубайдзода билдирди.

Унинг айтишича, шаҳар аҳолиси маданиятини ривожлантириш учун фаоллардан ва шаҳар милицияси ҳодимларидан ташкил топган маҳсус гуруҳ тузулди. Йигитларнинг ҳар бир қадамини кузатиш учун шаҳарда 200 видеокузатув мосламалари ўрнатилиши таъкидланди.
Ҳокимият раҳбарияти аёлларга қарата зўравонлик, қўполлик ва ор-номусга тегадиган ҳаракатларни олдини олиш учун оммавий ахборот воситалари ҳукуматга ёрдам бериши зарур деб ҳисоблайди. Эркакларнинг аёлларга бўлган қўпол муомаласи Тожикистон пойтаҳтида аввал ҳам кўп қайд этилган. Аммо аёллар илк маротаба кўмак сўраб Душанбе ҳокимиятига мурожат қилишмоқда.