Аниқ таклифлар бўлмагач… Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади

Фото:SugdNEWS
Фото: SugdNEWS

Ушбу Мурожаат Ўзбекистон тарихида биринчи марта бўлаетгани эътиборга молик. Лекин фуқаролар мурожаатнинг умумий сўзлардан иборат эканлиги, унда аниқ таклифлар йўқлигига диққат қаратмоқда.

Мурожаатда пора бериш ва олишнинг жамият учун қанчалик хавфли эканлиги хақида гапирилиб, Абдулла Авлонийнинг « Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот,ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир» деган сўзлари келтирилади. Тўғри, олий таълим муассасаси кайси йўналишда бўлмасин, унинг дипломини олаётган кадрлар учун касбий билимлардан ҳам юқорироқ турадиган бу –мутахассиснинг тарбиявий етуклик даражаси. Пора айнан шу даражада паст бўлган ҳоллардагина пайдо бўлади ва илдиз отади. Чунки биз узоқ йиллар давомида « ақлли пора беради, ақлсиз бораверади» принципи муҳитида яшадик ва амал қилинаётган қонунлар доирасида қўрқинч ва жазо пора муаммосини ҳал қилолмади. Лекин бу пора бериш ва олишга қарши курашиш керакмас, дегани эмас. Кураш жуда зарур ва долзарб. Аммо ректорлар мурожаати одамларимиз аллақачонлардан буён эшитиб келаётган «оталар сўзи-ақлнинг кўзи» дан бошқа нарса эмас. Яъни, ўрганиб қолинган гаплар. Қолаверса, Мурожаат қай тарзда қабул қилинган, барча ректорлар ҳам қўллаб, имзо чекканми, билиб бўлмайди. Шу ўринда бир воқеани келтириб, таклиф қилардим.

Бир пайтлар Россиянинг Владимир университети юридика факультетига 25 ўринга биринчи имтиҳондаёқ (адабиётдан иншо) «5» баҳо олиб, 25 та олтин медаль соҳиблари студентликка ўтган. Нимадандир гумон килиниб, шовқин чиққач, мустақил комиссия билан 25 тасини ҳам қайта имтиҳон қилишга қарор қилинган. Қайта имтиҳонда 25 тадан биттаси «4» баҳо, иккитаси «3», қолганлари «2» баҳо олишган. Ректор шаънига тасанно, ёзган эди, бу хақида ўз вақтида Иттифоқ «Комсомольская правда» газетаси,  уларнинг барчасини студентлар сафидан чиқарди.

Ушбу воқеани бундан 15 йиллар олдин Қорақалпок давлат университети ректори , марҳум Куанишбай Утениязовни интервью қилаётганимда, у кишига айтиб бериб, сиз ҳам тест синовларидан кейин шубҳа қилинган ҳолатларда мустақил комиссияга қайта имтиҳон олишга рухсат берасизми, деб сўраганман. Фан доктори, профессор К. Утениязов ўшанда истаган комиссияга, истаган вақтида, деб жавоб берган эди.

Ушбу сўзлар вақтида камина ишлаётган «Америка овози» радиосида эфирга узатилди. Кейинчалик бир-неча жойда институт ва университетга пора бермай талабаликка ўтиб бўлмайди, деган гап-сўзлар бўлганида, мана ректор, гумон қилсангиз, марҳамат, келинг, текшириб кўринг, деяпти, ким боради, деганимда, давра ва маъракдагилардан биронтаси, мен бораман, деган эмас. Шундан бери, юқорида айтганим 15 йил ўтди. Агар сўнгги икки йилни инобатга олсак, эҳтимол энди, қани мени мустақил комиссияга аъзоликга ёзинг, дейдиган мутахассис чиқиб қолар. Ҳурматли ректорларга келсак, аминман-ки, улар албатта мустақил қайта имтиҳонга рухсат қилишади. Лекин нима учун ректорлар ушбу масалада ташаббусни ўз қўлларига олиб, мурожаатда шу хақда ёзишмади экан? Ахир қачонгача кутиб яшаймиз?

Солижон Абдурахмонов. «Америка овози» собиқ мухбири. Қорақалпоғистон.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда режадан ортиқ буғдойини ҳоким тортиб олган фермер ўзини осгани иддао қилинди

Марҳум фермер яшаган уй Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Чўнбоғиш Қутбиддин” фермер хўжалиги бошлиғи Ҳусниддин Ражабов ҳамкасбларининг иддао қилишича, у 21 июнь куни ...

Бўлинганни бўри ер…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида “Обувной” деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан ...

Тожикистон: таълимнинг ютуқ ва камчиликлари

Тожикистонда маориф соҳаси, яъни таълим тизими йилдан-йилга илгари силжиб, янги ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400