Америкада ўзбекистонликлар нима иш қилишади?


Америка овози” нашрининг хабар беришича, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган қиз АҚШ полициясига ишга қабул қилинди ва Қўшама Штатлар полиция хизматидаги илк ўзбекистонликка айланди.
Садоқатнинг бу дебюти натижасида ўзбеклар Америкада қиладиган ишлари рўйхатига яна бир касб қўшилди.

Канал аъзолари сони кўпайиб, фидбеклар, фикрлар ва саволлар ҳам анча кўп келадиган бўлиб қолди. Баракасини бераверсин. Энг кўп сўралаётганларидан бири — “Ўзбекистонликлар Америкада асосан нима иш қилишади?”

Америкадаги ўзбеклар ҳақида гап кетганда кўпчилик ҳуқуқшинос, влоггер Нодир Закировни, “Америка Овози”нинг энг фаол журналистларидан бири — Навбаҳор Имомовани, яқинда “Forbes” журналида 30 ёшдан кичик бўлган осиёлик энг бадавлат тадбиркорларнинг ўттизталик рўйхатида қайд этилган Дилмурод Асқаровни, миллионер Бобур Акилхоновни билади. Яқинда Наргиза Илҳамовна исш-шарифли қиз Facebookда иш бошлагани ҳақида ўқиганлар бордир балки. Кўпчилик танимаса-да, Американинг катта компанияларида ишлайдиган, Университетларда дарс бераётган, илмий ишлар қилаётган ўзбекистонликлар бор. Лекин барибир улар Америкадаги ўзбекларнинг 3-5 фоизини ташкил қилса керак. Балки жичча кўпроқдир.

АҚШ штатларида бир соатлик иш учун тўланаладиган энг кам иш ҳақи. Federal — мамлакат миқиёсида белгиланган минимум – $7.25

Жудаям турли соҳаларда ўзбекистонликларни учратиш мумкин бўлса-да, барибир, АҚШдаги ватандошлар орасида энг машхур соҳаларни аниқлашга уриниб кўрса бўлади.

Мен ўзим билган, таниганларимдан ва фейсбукдаги Uzbeks in USA гуруҳини кузатишим натижасида Америкадаги ўзбеклар орасида энг оммабоп касб — truck driver яъни юк машинаси ҳайдовчилари, бўлса керак, деб тахмин қиламан. Нега шунақа?

Логистика-транспортация соҳаси Қўшма штатлардаги энг катта бизнеслардан бири. Юк машинаси ҳайдовчилари кези келса нуфузли университетларни тамомлаган, катта корхоналарда, яхши лавозимда ишлайдиганлардан ҳам кўпроқ даромад қилишади, бу — бир.

Юк машинаси ҳайдаш учун керак бўладиган CDL гувоҳномасини олиш учун нари борса икки ой вақт ва икки минг доллар пул кетади, бу — икки.
Truckчиларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлар юритадиган компанияларда ишлашади. Инглизчани зўр билворишиям шарт эмас шунинг учун, бу — уч.

Лекин иш машаққатли. Вақти келса ойлаб оиладан узоқда юришга, тунлари билан баҳайбат уловни бошқаришга, катта хавф-хатарларни бўйинга олишга, бир кунда минглаб километр йўл босишга тўғри келади. Ўзимас.

Ўзбекистонликлар орасида яна бир машхур иш — Uber/Lift такси ҳайдовчилиги. Катта, гавжум шаҳарларда бир кунда $300-400 ишлаш мумкин дейишади. Орландода бир кунда ўртача 10 соатча ҳайдасанг $120 атрофида топасан, дейди мен галашган Uberчилар. Машина ва унинг хужжатлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва смартфон бўлишининг ўзи етарли. Фақат Uber талабига кўра АҚШда бир йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлиши керак. Liftда талаблар анча осон дейишади.

Шунингдек, жудаям кўп штатларда ўзбекистонликлар очган кафе-ресторанлар, нонвойхоналар, пиццериялар фаолият олиб боради. Ишчиларининг кўпчилиги ўзбекистонликлар. Умуман, тадбиркорларимиз кўп. Тадбирлари билан одамлар корига яраб юришибди.

Турли савдо марказлари, дўконлар, завод ва фабриклар, меҳмонхоналарда ишлаш ҳам ўзбекистонликлар орасида кенг тарқалган.

Меҳнатдан қочмайдиган халқимиз бор. Меҳнат эса қадрланади. Қадрланяпти. Шунақа

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“салимбой” оғир бетоблиги ва хорижга чиқиб кетгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатми?

Тадбиркор Салим Абдувалиев Киргизбаевич билан боғлиқ миш-миш хабарлар тарқалди. Сўнгги кунларда унинг оғир бетоблиги ва давлатни тарк этгани ҳақидаги хабарлар кенг ...

Олти кишини совуқда сувга туширган зойир мирзаев туман ҳокимига айланди

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаев Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу маълумотни «Kun.uz» ...

Россиялик денгизчилар ​9,5 тонна кокаин билан ҳибсга олинди

Кабо-Верде суди кемаси бортидан 9,5 тонна кокаин топилган 11 нафар россиялик денгизчини ҳибсга олди. Россиянинг Кабо-Вердедаги элчихонасининг хабар қилишича, тергов вақтида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400