“Uztelecom” Навоий вилояти филиали директори ўз ходимларини мажбурий меҳнатга ундамоқда

Таҳририятга “Uztelecom” Навоий вилояти филиали ходимидан (исми ошкор этилмаслигини сўраган) шикоят хабари келди.

Унинг айтишига филиал директори ходимларга иш вақти тугаганидан кейин абонентлардан дебитор қарздорликни ундириш бўйича уйма-уй юриб маълумотномалар беришни буюрган. Директор бу буйруғига қўшимча қилиб, “керак бўлса, дам олиш кунлари ҳам уйма-уй юриб қарзларни ундирасизлар, менга фарқи йўқ” деган, шунда ходимлардан бири: “Бу учун бизларга қўшимча ҳақ тўланадими” деб сўраганида директор: “Қанақа қўшимча ҳақ, маошларингни олаётганларингга шукр қилинглар, ёқмаса ана катта кўча, ўринларингга келаман деганлар эшик ортида қатор турибди” дея жавоб берган.

Биз ходимлар шунга кўндик, иложимиз қанча, ҳаммамизда бола-чақа бор, қандай қилиб кун кечирамиз кейин дейди ходим биз билан суҳбатда. Касаба уюшмаси ходимлар манфаатини ҳимоя қилиб чиқмадими деб сўраганимизда биз билан суҳбатда бўлган ходим: “Ҳимоя қилиш у ёқда турсин, ҳаттоки бир оғиз сўз ҳам айтмади, умуман бизда касаба уюшмасининг бор ёки йўқлиги ҳам билинмайди, доимо директорнинг кучли босими остида юради” деб жавоб берди.

Сўзимизни исботлаш сифатида айтишимиз керакки, бу суҳбат 2018 йил 27 июль куни бўлган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қадрини янада мустаҳкам ва қарор топтириш борасида амалга ошираётган ислоҳотлари ҳамда юритаётган сиёсати ҳам айнан инсон ҳуқуқларининг оёқ ости қилинишига асосий сабаблардан бири бўлган мажбурий меҳнатни тақиқлашга қаратилмоқда. Таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларда юз бераётган мажбурий меҳнатни тақиқлаш айни пайтда ўз акс-садосини бермасдан қолмаяпти.

Аммо авваломбор бу ҳаракатни рўёбга чиқаришда ўша соҳа ходимлари ҳам камарбаста бўлиб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жонбозлик кўрсатсалар сезиларли натижага эришилади. Бизга мурожаат қилган ходимга поймол қилинаётган ҳуқуқларингизни тиклаш учун тегишли вазирликка мурожаат билан чиқмадингизми деб сўраб кўрганимизда ўша ходим бизга: “Тез орада вазирнинг шахсан ўзи келар экан, баъзи бир ходимлар ва шу жумладан мен ҳам шикоят аризамиз юзасидан вазирнинг шахсий қабулини сўрамоқчимиз, лекин бунда ҳам муаммолар пайдо бўлмоқда, директор биз билан ўтказган ўша йиғилишда: “Агар бирортанг вазирга мени устимдан шикоят қилсанг ёки ёзиб берсанг ўша куни ўзингни кўчада кўрасан, агар кетадиган бўлсам ҳамма жойни портлатиб кетаман, ҳаммангни ишдан ҳайдайман” деб дағдаға қилди. Биз нима ҳам қила олардик, эшитишимизга кўра унинг “алоқалари” жуда бақувват экан, орқасида казо-казолар турибди экан, аммо ҳақ-ҳуқуқимиз поймол қилинишига ҳам чидай олмаймиз, шунинг учун ҳам сизларга мурожаат билан чиқдик” дея сўзига якун ясади.

Директорнинг қонунга зид хатти-ҳаракати юзасидан қарор бериш, керак бўлса тегишли чора кўришни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳавола қилиб қоламиз. Таҳририят “Uztelecom” Навоий вилояти филиали ходимларининг мурожаатларини ўрганишда давом этади ва яқин кунларда жамоатчиликка ошкор қилинади.

Муаллиф: Қитмир Қалам

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда бир ҳафта давомида 6 мингга яқин ноқонуний муҳожир ҳибсга олинди

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари сўнгги бир ҳафта ичида 6 мингга яқин ноқонуний муҳожирни ҳибсга олди, деб  «Таржумон.уз» ёзмоқда. Ноқонуний муҳожирларни қўлга олиш бўйича ...

Лола каримова опасининг дардига ҳамдардлиги учун дуо қилмоқда

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида опаси — Гулнора Каримованинг тақдирига оид саволга жавоб ...

Самарқандда икки ўқитувчи  танишини ўлдириб, марҳумнинг автомашинаси ичига ўтқазиб кетишди

Бош прокуратура хабарига кўра, 24 октябрь куни Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида касби ўқитувчи бўлган А.С. ва Ҳ.Б. танишлари 35 ёшли ветеренария бўлими ходими У.С. билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400