Меҳнат кодексини 100-моддаси 2-қисми 7-банди Ўзбекистон фуқаросини меҳнат қилиш ҳуқуқини бузмоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, 1992 йил 8-декабрда Конституция қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига кўра, Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир, деб белгиланган.

Мен Косон тумани Оброн қишлоғида яшовчи қишлоқдошим Исломова Рохила билан суҳбатлашиб қолганимда ўзининг бошига ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилиш талаблари маориф томонидан тушаётганлиги натижасида ишсизлик балосига дуч келиши мумкинлиги ҳақида гапириб берди. Исломова Роҳила Сайитовна 1962 йил 15 июнда Қашқадарё вилояти Косон тумани Оброн қишлоғида деҳқон-колхозчи оиласида туғилган. Оилалик, 4 нафар фарзанди бор. Барчасини олий маълумотли қилиб университетларда ўқитган. 1984 йилда Тошкент шаҳридаги Республика рус тили ва адабиёти педагогика институти (ҳозирги Жаҳон тиллари университети)ни битириб, 1984 йил 10 августдан педагогик фаолиятини бошлаб, мактабда рус тилидан дарс ўтиб келган. 1994 йилдан мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2000 йил 20 июнда Косон туманидаги Карим Рахмонов номли 33-сонли мактабга директор этиб тайинланган. Мактаб жамоаси билан аҳил бўлиб, болаларга билим бериб келмоқда. Рохила Исломова раҳбарлик фаолияти даврида биринчи ўринда кадрлар салоҳиятига эътибор қаратиб келмоқда. Ҳозирги кунда Косон тумани 33-умумий ўрта таълим мактабида 47 нафар олий маълумотли ўқитувчилар ёш авлодга таълим-тарбия бериб келмоқда.

Мактабда барча фан ўқитувчиларининг тўғри танланганлиги ўз самарасини бериб, бир неча йиллардан буён мактаб туманда таълим-тарбия соҳасидаги олиб борилаётган ишларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Мактабни 2017 йилда битирган ўқувчиларидан 27 нафари Ўзбекистон Республикасининг турли олийгохларга ўқишга кириб талабалик бахтига муяссар бўлишган.

Рохила Исломова мактабда раҳбарлик фаолияти давомида мактаб ҳудудини ободонлаштиришда, бюджетдан ташқари маблағ топишга, мактабнинг моддий техник базасини бойитишга ҳаракат қилиб, бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан мактабнинг 20 та синфхонасини кам энергия сарфлайдиган маҳаллий ёқилғи, ўтин, кам босимли газ билан иситадиган 2 дона иситиш қозонларини ўрнатган. Мактаб фойеларини кириш эшиклари таъмирталаб, яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли 5 дона акфа эшикларига алмаштирилган. Мактаб кутубхонасига 1 800 000 сўмлик бадиий ва ўқув адабиётлари сотиб олинган. Мактабга 950 000 сўмлик электрон газ ҳисоблагич сотиб олиниб ўрнатилган. Мактабнинг синган дераза ойналари учун 2 165000 сўмлик ойналар сотиб олиниб, алмаштирилган. Мактабнинг спорт залига ёмғирли кунларда ўқувчилар киришига ноқулайлик туғдирмаслик учун ёпиқ айвонли коридор қурилган.

Мактаб ҳовлисидаги юриш йўлакларини таъмирлаш учун 1 450 000 сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Мактаб ҳовлисидаги экинларни суғориш учун 1 962 000 сўмлик скважина қудуқларини қаздиртирилиб, экинлар ва дарахтлар суғориб келинмоқда.

Кам таъминланган оила фарзандларига,шунингдек отаси қамоқда бўлган оила фарзандларига мактаб формалари ва ўқув қуроллари сотиб олиниб, берилиб келинмоқда. Мактаб фойеларини безаш учун турли хил мавзудаги кўргазмали паннолар чиқарилган.

Рохила Исломова Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни мактаб раҳбари нафақат тарбиячи, у тадбиркор ва ташаббускор бўлиши керак деган сўзларига амал қилиб, 2017 йилда мактаб ҳовлисида 3 сотих ер майдонига мажбурий иситиш талаб қилинмайдиган 12 000 000 сўмлик иссиқхона ташкил қилган. Ҳозирги кунда иссиқхонанинг бир қисмига 36 туп лимон кўчатлари экилиб, парваришланмоқда. 2018-2019 ўқув йилидан иссиқхонанинг қолган қисмига мавсумий гул кўчатлари экиб, 50-60 миллион сўмлик даромад олишни режалаштирганлигини Рохила Исломова гапириб берди.

Рохила Исломова мактабнинг ички имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағ топиш бўйича қилаётган ишлари ҳақида Косон туман Халқ таълими бўлими мудири Тўлқин Сафаровга айтганда, унинг шу ишларини қўллаб-қувватлашини айтган.

Рохила Исломова мактабдаги таълим-тарбия ва хўжалик соҳасидаги олиб бораётган ишлари сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28-сентябрдаги Фармони билан “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил 2-август куни таълим ходимлари билан видеоселектор йиғилиши ўтказганларида, Сурхондарё вилоятининг ҳокими сўзга чиқиб, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими раҳбарлари яхши ишлайдиган раҳбар ва ўқитувчиларни “сен пенсия ёшига етдинг”, деб ишдан бўшатиб юбораяпти, шу пенсия ёшига етган раҳбар ва ўқитувчилар ишларини давом эттириб, ишласа бўлмайдими”, деган таклифни Президентга берганларида, Президент Шавкат Мирзиёев бу таклифни маъқуллаган эдилар.

 

Шу сабабли Рохила Исломова ҳам 58-60 ёшгача ишламоқчи эди. 2018 йил 27 июль куни Косон туман халқ таълими бўлимига Рохила Исломова билан бирга бориб, мудир Тўлқин Сафаров билан учрашганимизда, у бизга Қашқадарё вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Лазиз Холов гуёки Қашқадарё вилоят ҳокими вилоятдаги юз нафар нафақа ёшига етган мактаб раҳбарларини ишдан бўшатиш ҳақида кўрсатма берган. Шунга асосан Қашқадарё вилоятидаги барча нафақа ёшидаги мактаб раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандига асосан ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантириш хатини юборганлигини айтиб берди ва кадрлар бўлими бошлиғини чақириб, Рохила Исломовага 2018 йил 27- июль куни Қашқадарё вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2018 йил 14-майдаги огоҳлантириш хатини ўзининг хизмат хонасида бердиртириб,  Р.Исломовага “Сиз ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш хатини олишдан бош тортгансиз, Сиз ариза ёзмасангиз ҳам қонунга асосан ишдан бўшатамиз”, деб баралла айтди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7- бандига кўра, “Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт.

Қуйидаги сабаблардан бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради:

7) ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда”, -деб белгиланган. Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг еттинчи банди Республикада порахўрлик иллатларини келтириб чиқаради ва айниқса таълим соҳасида коррупцияни ривожланишига кенг йўл очиб беради. Мактаб директорлигига ёки мактабгача таълим мудираси лавозимига тайинлаш ёки ўз вазифасида қолдириш пулга боғлиқ бўлиб қолишига олиб келади.

Косон туманидаги 99 та умумий ўрта таълим мактаблари бўлиб, 33-мактаб Рохила Исломова раҳбарлик қилган даврларда рейтинг кўрсатгичи бўйича доимо 1,2,3-ўринларни эгаллаб келган.

Рохила Исломова Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни таълим соҳасидаги олиб бораётган ислоҳотларидан, ўқитувчи ва ўқувчини мажбурий меҳнатга жалб этмаслик тўғрисидаги қароридан, ўқитувчининг обру-эътиборини кўтараётганидан, таълим соҳасида бундан кейин сифат, адолат ва шаффофлик шиори остида ўқитувчилар ишлашидан руҳланиб, ўзида шижоат ва масъулиятни ҳис этган ҳолда мактабни таълим-тарбия сифатини янада ошириш ва иқтисодий томондан ривожлантириш учун бошлаган режаларини амалга оширишга интилаётган бўлсада Меҳнат Кодексини 100-моддаси 2- қисми еттинчи бандини рўкач қилиб, Қашқадарё вилоят Халқ таълими бошқармаси раҳбарияти оёғига болта уриб,

Рохила Исломовани Конституциянинг 37-моддасида кафолатланган ҳуқуқларини бузмоқда. Зеро, Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-банди талаблари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддаси нормасига зид! Роҳила Исломова 2018 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Президентининг Косон туманидаги Халқ қабулхонасига ишдан бўшатмасликни, ишлашга имкон беришни сўраб мурожаат қилди. Президент Шавкат Мирзиёевдан Рохила Исломовага нима мазмунда жавоб бўлар экан?

 

Мақола муаллифи ЧЎЯН МАМАТҚУЛОВ 2018 йил 30 июль

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мактабларда мажбурий форма 2024-2025 ўқув йилигача кечиктирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ...

Бухородан ўқувчиларни олиб қайтаётган автобус йтҳга учраб, ёниб кетди

Бугун, 29 апрель куни тунги соат 02:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 ...

Қашқадарёнинг интернети йўқ қишлоқлари онлайн билимни қандай олишади?

Қашқадарё вилояти касби тумани қўрахўжа қишлоғида интернет алоқаси йўқ ўқувчи ёшлар онлайн дарслар бошланса қандай ўқишади? Бу жуда қизиқ! Мамлакатимизда телекоммуникация ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400