Қашқадарёда ИИБ тизимидаги ўндан ортиқ мансабдорлар ишдан олинди

Фото: ИИВ сайтидан олинди

Улар хизмат вазифасига лоқайдлик ва сусткашлик билан муносабатда бўлиб, хизматни самарали ташкил этиш чораларини кўрмаган.

Қашқадарё вилояти ИИБ тизимидаги ўндан ортиқ мансабдор шахслар ишдан олинди ҳамда қатор мансабдорларга интизомий чора кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ жорий йилнинг 23-26 июль кунлари Қашқадарё вилоятида ички ишлар органлари олдига қўйилган вазифалар ижроси аҳволи билан яқиндан танишди.

Тўрт кун давом этган соҳавий ўрганишларнинг якуний ҳисоботи сифатида вилоят ички ишлар бошқармасида ички ишлар вазири П. Бобожонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

“Мажлисда айрим ички ишлар органлари ходимлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тизимда бўлаётган ўзгаришлар, хизмат фаолиятига алоқадор меъёрий ҳужжатларнинг туб мазмун-моҳиятини англамай, эскича услуб ва дунёқараш билан хизмат олиб бораётганлиги қайд этилиб, қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилди”, – дейилади хабарда.

Фото: ИИВ сайтидан олинди

Қарши ва Муборак туманлари ИИБ бошлиқлари, Косон ва Қарши туманлари ИИБ бошлиқларининг ўринбосарлари, Шаҳрисабз, Ғузор ва Деҳқонобод туманлари ИИБ бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Муборак ва Чироқчи туманлари ИИБ бошлиқларининг кадрлар бўйича ўринбосарлари, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари ҳамда Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

 

Улар хизмат вазифасига лоқайдлик ва сусткашлик билан муносабатда бўлиб, хизматни самарали ташкил этиш чораларини кўрмаган ҳамда қўл остидаги ходимлар фаолиятини талаб даражасида назорат қилмагани оқибатида шахсий таркиб ўртасида тартиб-интизом сусайиб кетишига сабабчи бўлишган.

Шунингдек, кадрлар билан ишлаш соҳасида шахсий таркиб билан касбий тайёргарлик ва тарбиявий ишларнинг тизимли ва самарали ташкил этилишини таъминламаганлиги учун вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Б.Турсунқуловга ҳайфсан берилди.

Қўл остидаги ходимлар фаолиятини етарли назорат қилмаганлиги оқибатида улар томонидан ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Э.Қурбонов ҳам ҳайфсан олди.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, тергов, кадрлар билан ишлаш хизматлари ходимларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.

 

Манба: Спутник сайти

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда йил бошидан буён 90та қотиллик содир этилди

Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ...

Ароқ дўконлари ўғил-қизларингизнинг мактабларига яқинлашади, катта-катта супермаркетларда ҳам ароқ сотилади

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича 200 метрдан ортиқ радиусда (ҳозирда бу масофа 500 метрни ташкил этади) ...

Долларфурушларнинг ошиғи олчи

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги валюта қора бозори ҳамон очиқчасига "фаолият" юритаётир. Валютафурушлар қӯлларидаги даста-даста пуллари билан бемалол ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400