Самарқандда қиз чақалоқ туғган аёлнинг фарзанди ўлганидан сўнг ўғил болага айланди

 

Жорий йилнинг май ойида Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуриқ мажмуасида антиқа ҳолат қайд этилган. 23 май куни туғуриққа келган 1993 йилда туғилган Гўзал Ҳакимова фарзандли бўлади. Шифокорлар аёлнинг яқинларига туғилган фарзанди қиз эканлини билдиради, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

7 ойлик туғилган чақалоқ махсус бўлимга олинади ва вакуумда сақланади. Орадан уч кун ўтиб, аниқроғи 26 май куни чақалоқ вакуумдан чиқарилади.

Қизиқ ва ачинарли ҳолат 27 май куни кузатилади. Гўзал Ҳакимованинг турмуш ўртоғига шифокорлар фарзанди ўғил эканлигини билдиради. Бу гапни эшитиб ҳайратланган йигит онасига қўнғироқ қилиб, невараси ўғил эканлигини айтади.

Айнан ўша куни туғилган чақалоқ вафот этади ва шифокорлар чақалоқнинг эгаларига ўғил фарзандни беради. Ушбу ҳолат бўйича Гўзал Ҳакимованинг яқинлари мутасадди ташкилотларга мурожаат қилган.

27 май куни шифокорлар Гўзал Ҳакимова қиз эмас, ўғил фарзанд туғганлигини иддао қилиб фарзанд ҳақиқатда уники эканлигини аниқлаш учун ДНК текширувидан ўтказишини сўрайди. Бироқ ДНК текшируви учун 2500 АҚШ доллари тўлашга имкони бўлмаган чақалоқ эгалари ўғил чақалоқни олиб дафн қилади.

 

Манба: Дарё

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ихтиёр абдуллаев устидан суд бошланди

Тошкентда собиқ Бош прокурор ва Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди. Абдуллаевнинг иши ўта махфий кўринишда бўлгани учун жараён ҳарбий ...

Конституциямизнинг нуфузини ошириш — давр талаби

Юртдошларимиз ҳар йили 8-декабрь куни Ӯзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинган кунни  нишонлашади. Конституциямизни диққат билан ӯқиган киши унинг ӯзимизга, ...

Туркманистон нефтегаз давлат компаниялари нолга тенг кредит рейтингига эришди

Туркманистондаги давлатга қарашли йирик нефтегаз компаниялари, дастлабки маълумотларга кўра, хориждаги ҳамкорларига 20 миллион доллардан ортиқ қарздор бўлган, дея баёнот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400