Олий мажлис депутати Дилфуза Жалилова ўзбек киносаноатини танқид қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилфуза Жалилова

“Кейинги йилларда олинган айрим киноларнинг бошланиши билан унинг қандай якун топиши, ҳатто, қаҳрамонларининг қандай хатти-ҳаракат қилиши-ю ҳаёт йўллари, умуман, асар сюжетини олдиндан тахмин қилиб билиб олиш мумкин”.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилфуза Жалилова ўзбек киносаноатидаги муаммолар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Ишлаб чиқарилаётган кино маҳсулотларининг мафкуравий-бадиий даражасининг пастлиги, сценарийнавислик, режиссёрлик ва актёрлик ишларининг лозим даражада сифатли эмаслиги, ёшлар учун маънавий намуна бўлиб хизмат қиладиган бадиий образларнинг кўпинча мавжуд эмаслиги ёш авлодни жасорат ва қатъиятлилик руҳида тарбиялаш, “оммавий маданият”га ёт унсурларига қарши курашиш каби миллий кинематографиянинг асосий мақсадларини амалга ошириш имконини бермаяпти. Бу, албатта, соҳанинг тараққий этишига ва кино бозорида рақобатбардошлигини оширишга ғов бўладиган асосий тўсиқлардир.

Кейинги йилларда олинган айрим киноларнинг бошланиши билан унинг қандай якун топиши, ҳатто, қаҳрамонларининг қандай хатти-ҳаракат қилиши-ю ҳаёт йўллари, умуман, асар сюжетини олдиндан тахмин қилиб билиб олиш мумкин.

Бу каби омиллар ўзбек киноси савиясининг тобора тушиб бориши, жаҳон кино бозоридаги паст мавқейида яққол акс этиб, ўзбек брендининг дунёга танилишида тўсиқ бўлмоқда.

Манба: ЎзА сайти

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назира аҳмедова

АҲМЕДОВА  Назира (1913.5.6, Наманган — 1964.25.2, Тошкент) — ўзбек  опера  хонандаси  (лирик-колоратурали  сопрано).  Ўзбекистон  халқ  артисти  (1951).  Москва  ўзбек  ...

Карикатура: хотамжон кетмонов мажбурий обуна ташкил қилмоқда

Хотамжон Кетмонов Голос Узбекистана газетасини мажбурий обуна қилиш йўлида бир неча партиядошларига топшириқ берди.  

Ссср халқ артисти владимир этуш 97 ёшида вафот этди

СССР халқ артисти Владимир Этуш 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда. Этуш 1922 йилда Москвада туғилганди. 1940 йилда Шукин номли билим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400