Қозоғистон ва Россия ўта оғир ракета яратишни режалаштирган

Қозоғистон Республикаси Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги Аэрокосмик қўмитасидан маълум қилишларича, Қозоғистон космик агентлиги Россия билан биргаликда ўта оғир ракетани ишлаб чиқишда иштирок этади.

Бу ҳақда РИА «Новости» «Казкосмос»га асосан хабар бермоқда. Қайд этилишича, ракета бўйича қўшма иш Бойқўнғир космодромидаги ҳамкорлик концепциясида назарда тутилган. «Келгусидаги ҳамкорликнинг тасдиқланган концепциясига мувофиқ.

Қозоғистон ва Россиянинг биргаликдаги космик лойиҳалари асосий истиқболли йўналишлари сифатида ўта оғир синфдаги космик ракета комплексини яратиш белгиланган», – дейилади Казкосмос хабарида.

Шунингдек, Қозоғистонда Россия билан кичик сунъий йўлдошларни учириш учун ўта енгил ракета ва Бойқўнғирда ракета техникаси эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни жойлаштириш борасида биргаликда ишлаш режалаштирилган.

Манба: parstoday

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Биз кўп таъминланганмизми? ҳоким билан суҳбат

«Кам таъминланган оила». Бу тоифага кимлар киради? Кимлар «кўп таъминланган оила»? Мухбиримиз Каримберди Тўрамурод Ширин шаҳри ҳокими Илҳом Бегалиев билан шу ва бошқа ...

Сурхондарё вилояти ҳокими баҳодир пўлатов  ишдан олинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилди. У Қорақалпоғистон Республикасига прокурор  этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда UZ24'нинг вилоятдаги ...

Бухорода ери тортиб олинишидан шикоят қилган фуқаро ўзига тегишли бўлмаган майдондан шахсий эҳтиёж сифатида фойдаланиб келган

Бухорода ери тортиб олиниши ҳақида турли ижтимоий тармоқларга мурожаат қилган фуқаро Хосият Жалолова, аслида, ўзига тегишли бўлмаган 500 кв.метрли майдондан ҳеч қандай ...