Францияда қизларга гап отганлик учун 750 евро жарима жорий қилинди

Марлен Шьяппа Фото: © GLOBAL PRESS look

Франция парламаненти аёлларга нисбатан жисний тегажоғлиқ ва одобсизлик учун жарима жорий қилиш бўйича қонунни қабул қилди. Бу ҳақда «NBC news» ёзмоқда.

Янги қонунга кўра, аёлларга нисбатан одобсизлик қилган эркаклар 90 евродан 750 еврогача (108-876 доллар) жарима тўлайди.

Жинсий тенглик масалалари бўйича давлат котиби Марлен Шьяппа хонимнинг айтишича, ҳукумат аёлларга нисбатан бундай зўравонликларнинг олдини олиш учун жиддий ҳаражат қилиши керак. Унинг айтишича, қонун яқинда бўлиб ўтган бир воқеадан кейин қабул қилинган.

29 июль куни парижлик эркак 22 ёшли қизга гап отади ва унга қараб ҳуштак чалади. Қиз эса эркакдан бу қилиғини бас қилишини сўраганида, эркак қизни уради. Шу сабаб гендер тенглиги масалалари бўйича фаоллар бу борада муайян тақиқ зарурлигини таъкидлаб, тезда янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди.

 

Шунингдек, янги қонунда яна бир жиддий тақиқ киритилган. Ғарбда, хусусан Европада «upskirting» деб номланган флешмоб вирус каби тарқалган. Яъни, бундай бемазагарчиликларнинг «шайдолари» бўлган ахлоқсизлар аёлларни уятли ҳолатларда яширинча ҳолатда суратга туширишади. Кейин эса бу суратларни интернетга жойлашади. Француз қонунчилиги эндиликда бундай бетамиз фуқароларни 15 минг еврогача жарима ёки бир йиллик қамоқ билан жазолайди.

Таъкидлаш жоиз, бундай қонун олдинроқ Португалия (2015 йил), Финляндия (2014 йил) ва Бельгия (2016 йил) каби давлатларда ҳам қабул қилинган.

Манба: кун. уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рикардо луна флоресни боксчимиз бектемир мелиқўзиев ерга қулатди

Профессионал бокснинг супер ўрта (76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (2-0, 2 КО) яна бир чиройли ғалабасини тантана қилди. Калифорниянинг Пасадена ...

Жанубий африкада қувурга ташланган чақалоқ қутқарилди

Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида янги туғилган чақалоқ қувурдан қутқариб олинди. Бу ҳақда РенТВ.ру нашрига асосланиб «Даракчи» газетаси ёзмоқда. Гап шундаки, маҳаллий аҳоли ...

Хитой чидаб бўлмас оғриқ пайдо қилувчи қурол яратди

Хитойлик олимлар микротўлқин зарралари асосида ҳалок қилувчи қурол яратди. Бу ҳақда «MK.ru»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда. Фото: Pixabay.com Пекиннинг радиотўлқинларни ўлчаш ...