Россия ва Қозоғистонда АҚШ доллари курси ошаётир

Фото:© Sputnik /

 

Бугун Қозоғистонда АҚШ доллари валюта айирбошлаш шохобчаларида  351 тенгеден сотилмоқда. Бундан бир ҳафта олдин бу кӯрсаткич 348 тенге 50 тийинни ташкил қилган. Миллий банк мутасаддилари Қозоғистон тенгесининг бетиним қадрсизланаётгани боисини  Қозоғистонга миллиардлаб доллар инвестиция киритган йирик чет эл инвесторларининг бошқа давлатларга кетиб қолаётгани билан изоҳламоқда. Бу ҳақида КТКхабар тарқатмоқда.

Соҳа мутахассисларининг айтишларича, АҚШ федерал жамғармаси тизими ҳам валюта сиёсатини кучайтирган ҳолда фоиз миқдорларини  бирданига ошириб юборганлиги АҚШ доллари курси кескин тарзда ошишига туртки берган. Бу каби  ӯзгаришлар кӯпгина ривожланаётган давлатларнинг миллий   валютасига таъсир кӯрсатмасдан қолмайди.

АҚШ Конгреси Россияга қарши санкцияни янада кучайтиргудек бӯлса, у ҳолда Россия рубли ҳам бирданига 15 фоизга қадрсизланади деган башоратни хавотирли тарзда билдирмоқда Россия экспортлари.

Август ойида кӯпгина давлатлар иқтисодий жиҳатдан қатор қийинчиликларга дуч келадиганга ӯхшайди.

Айниқса, импортга тобе Қозоғистонда  АҚШ доллари курси ўсиши салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаслиги аниқ. Бу омил, энг аввало, чет эллардан келадиган маҳсулотлар нархи янада  кӯтарилиб кетишига олиб келади.

Мана шу вазиятга боғлиқ ҳолда Миллий банк вакиллари импортдан кўра экспортга алоҳида эътибор қаратиш,  бизнесменларга миллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини имкон қадар ошириш кераклиги бӯйича маслаҳатлар бермоқда.

Қўшни Қозоғистон ва Россияда долларнинг курси ошиши Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам таъсир қилмасдан қолмайди. Чунки айни пайтда ӯзбек меҳнат мигрантларининг энг кўп қисми ушбу икки давлат ҳиссасига тӯғри келади. Бу иш ҳақини рубль ва тенгеда оладиган ва уни долларга айирбошлаб Ӯзбекистондаги қариндошларига юборадиган меҳнат мигрантларининг олдингидан кӯра кам пул жӯнатишларига олиб келади.

Айни чоғда Қозоғистон тенгесининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати бундан 2 ой олдинги кўрсаткич билан солиштирилса, у ҳолда қозоқ тенгеси 2000 сӯмга қадрсизлангани аён бӯлади. Бугун Қозоғистоннинг 1000 тенгеси Қозоғистон чегарасидаги валюта айирбошлаш шоҳобчаларида ва пойтахтимиз Тошкентдаги қора бозорларда 22 000 сӯмга сотилмоқда.

Муаллиф: Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“давлатнинг арзонроқ унини олиш учун кун бўйи навбатда турибмиз”

  "Мана бундай навбатни кўрганмисиз? Даҳшат! Бу Хоразм шаҳрида давлат томонидан арзонлаштирилган нархда сотиладиган унга тўпланган навбат. Мен навбатимни 1-2 кун кутсам ...

Иброҳим исроилов мижозларидан олган 15 миллиард сўмга яқин пул маблағлар нималарга сарфлаган?

Аввалроқ Straus House МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроилов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга ...

Мулкдорлик тузумида ер ислоҳоти

Мулк шаклига кўра унга муносабат турлича бўлади. Давлат мулки, жамоатчилик мулки, бошқа шахсларга оид мулк, яқин қариндошнинг мулки ва ўз шахсий мулкига кўра уларга муносабат ...