Наманганлик депутат америкалик ўзбек тадбиркорини ватанга киритишни сўраб президентга мактуб ёзди

Олимжон Тухтаназаров

Наманганлик депутат Олимжон Тўхтаназаров шу кунларда Ўзбекистонга 50 млн доллар инвестиция киритиш учун келган, бироқ қайтарилган америкалик ўзбек тадбиркори Бобур Ҳасановнинг ватанга киритилишини ёқлаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга хат ёзди. Қуйида унинг Facebook саҳифасида чоп этилган мактубни тўлиқ келтирамиз.

Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга!

И Л Т И М О С Н О М А !

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизнинг мамлакатимиз равнақи ва халқимизнинг яхши яшаши учун олиб бораётган ислоҳотларни халқимиз билан бирга бутун жаҳон ҳамжамияти кўриб, билиб турибди. Айниқса, сизнинг чет элларда сарсон бўлиб билмай қилган айблари учун кечириб ватанига қайтарилишига ва уларнинг ҳар қандай жазолардан озод этилиш оиласи бағрида қайтариш йўлидаги ишларингиз нур устига аъло нурдир.

Юртимизга чет эл сармоядорлари оқими жуда кўпаймоқдаки, бу албатта ватанимиз келажагининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиздир. Республикамизга яхши ният билан келаётган ҳар қандай инвестор ва меҳмонларга ватанимизнинг эшикларини очиб бердингиз! Бунинг учун сиздан барча миннатдордир.

Чет элда яшаётган ватандошларимиз ҳам Ўзбекистонга – ўзи туғилиб ўсган диёрга ўз ҳиссаларини қўшиш ниятидалиги бизни беҳад қувонтирмоқда.

Сиз АҚШда бўлганингизда Америкадаги ватандошларни Ўзбекистонга таклиф этдингиз! Америкадаги ватандошларимиз ўз бизнесларини Ўзбекистонга олиб кириб, аҳолини иш билан таъминлашга ҳаракат қилмоқдалар. Шулардан бири Бобур Ҳасандир. Лекин уни транзит сифатида чегарадан юртимизга қўйишмабди. У мамлакатимизга кириши тақиқланганлар рўйхатида экан. У видеомурожаатида ҳеч қандай оқимга ёки жиноятга қўл урмагани ва туғилган ватанини севишлигини, 50 миллион инвестиция олиб кириб 12000 ишчи ўрни яратишини айтди.

Мен унинг сўзларидан таъсирландим ва сизга мурожаат қилмоқдаман. Қонун доирасида Бобур Ҳасанни чегарадан ўтказилмаганлигини шаффоф текшириш лозим деб ўйлайман. Балки, у собиқ МХХнинг “қора” рўйхатига тушиб қолгандир? Кўнглида яхши ният билан мамлакатимизга келаётган бўлса, бажарадиган ишлари самимий бўлса, Ўзбекистонга келса яхши бўларди. Чет элларда ишлаётган 12000 фуқароларимиз ортга қайтишига эришган ёки халқимизни четга иш излаб кетишини олдини олган бўлар эдик. Сиздан қонун доирасида Бобур Ҳасан кабиларга ёрдам беришингизни илтимос қиламан”.

Олимжон Тўхтаназаров O’zLiDeP аъзоси, Наманган вилоят Кенгаши депутати саналади. У Ўзбекистон Президентига Нобель мукофоти берилиши ташаббускори ҳамда “Ўзтрансгаз” АКга ёзган мактуби билан танилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нарх ўзгармайди, эркинлаштирилади

Ижтимоий тармоқларда ун ва нон маҳсулотларини нархида ўзгаришлар бўлиши борасида турли мулоҳазалар айтилмоқда. Унда дон корхоналари бошоқли дон етиштирувчи фермер ...

Яна кучли шамол бўлиб, дўл ёғиши кутилмоқда

12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. 12-14 майда республикада вақти-вақти билан ...

Тожикистонни блокада қилиб миллиардлаб доллар фойдадан қуруқ қолганимиз…

Шу пайтгача Тожикистон ҳақида, уларга 20 йил давомида виза жорий этиб, уларни блокада қилиб қўйганимиз ҳақида нима ёзган бўлсам "қон-қардошлик", "жон-қардошлик"дан келиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400