Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати аниқланди

Фото:ЎзА

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган 13-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мактаб маъмурияти томонидан мактаб ҳудудида мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақида фотолавҳалар жойлаштирилган.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, вазирликнинг масъул ходимлари томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун жойига чиқиб ўрганиш ўтказилди. Натижада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 август куни мактаб ҳудудини ободонлаштириш ишларига 15 нафар педагог-ходим жалб этилган.

Янгийўл туман адлия бўлими ходимлари жорий йилнинг 4 август куни 13-умумтаълим мактабида йиғилиш ўтказиб, унда барча педагог-ходимларга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам бериш ва унинг асослари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 август куни Янгийўл туман Халқ таълими бўлимига мактаб маъмуриятига нисбатан интизомий чоралар кўриш ҳақида тақдимнома киритилди.

Манба: ЎзА

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Харомерлар

Кўп эски замонлардан бери Иштихон туманига қарашли “Шайхлар” қишлоғида яшаймиз. Шунга аҳоли кўпайгандан-кўпайиб борган. Бу ҳол ёндан янги иморатлар қурилишига сабаб бўлган. ...

Қозоғистонда рўмол ўраган ўқувчи қизлар иккинчи йилга қолдирилиши мумкин (видео)

Қозоғистонинг Оқтобе вилояти таълим бошқармаси 13 март куни баёнот бериб, рўмол ўраб келиш тақиқлангани боис дарс қолдирган ўқувчи қизлар иккинчи йилга қолдирилиши ...

2018-йилда ўзбекистон ёшлари орасида 14 мингдан зиёд жиноят содир этилган

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судяси Зафар Назаровнинг маълум қилишича, ўтган йилда ёшлар ўртасида 14 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 3 минг 990 таси ...