Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида чақмоқ уриши натижасида 158 дона жонивор ўлган. Бу ҳақида Қирғизистон фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот ҳизмати “Кыргыз тууси” сайтига маълум қилди.
Маълумотда айтилишича, 3-августда Шилдирақ яйловида бир қўра қўйга чақмоқ тегиб, 35 эчки ва 6 қўй ўлган. Шунингдек Қиз-Кўл овул аймоғида 3-августда Чал яйловида чақмоқ 117 қўйни ўлдирган.