Тошкент метросида ҳожатхоналар ташкил этиш таклиф қилинди

                                                                                  Фото: novotours.uz

“Менинг фикрим“ жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент метро бекатлари ва бошқа жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Таклифда жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилишга етарлича эътибор қаратилмаётгани танқид қилинган. Замонавий талабларга жавоб берадиган ҳожатхоналар барпо қилиш нафақат маҳаллий аҳоли, балки мамлакатга ташриф буюраётган меҳмонларимиз учун ҳам қулайлик яратиши алоҳида таъкидлаб ўтилган.

“Бугунги кунда пойтахтимиз аҳолиси кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилишга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Замонавий талабларга жавоб берадиган ҳожатхоналар барпо қилиш нафақат халқимиз учун, балки юртимизга ташриф буюраётган меҳмонларимиз учун ҳам қулайлик яратади.

Ёши улуғ кишилар, болалар ва беморлар бу борада зарурат туғилганда анчагина ноқулай аҳволда қолишади. Оддий ҳожатхоналар билан бирга хорижий давлатларга ўхшаб чақалоқларни йўргаклаш хоналари, имконияти чекланган кишилар учун махсус ҳожатхоналар барпо этилса, нур устига аъло нур бўлар эди“, дейилади мурожаатда.

Шунингдек мурожаат муаллифи умумий ҳожатхоналарнинг жойлашуви бўйича ҳам бир қатор таклифларини берган.

“Ҳожатхоналарни аввало метро бекатларида қуришдан бошлаш керак. Бунда албатта ҳар бир бекатнинг ҳар икки чиқиш тарафига қурилса, қулайроқ бўларди. Метро бекатларидан ташқари бошқа жамоат жойларида ҳам шундай типдаги ҳожатхоналар қуриш мумкин. Ҳожатхоналарни кўпайтириш билан бирга уларда хизмат кўрсатиш сифатига, санитария-гигиена ҳолатига қаттиқ эътибор бериш лозим“, деб ёзган муаллиф.

Манба: “Халқ сўзи”

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бувайда туманида юк поезди фуқарони уриб кетди

2019 йилнинг 11 март куни Фарғона вилояти Бувайда тумани “Бувайда-Поп” темирйўлининг 29-километри 3-пикетида ҳаракатланиб келаётган юк поезди Наманган вилоятининг Поп ...

Иш ҳақи ва “тоқат қилиб яшаш” ҳақида

Қозоқистонлик оилага муносиб равишда хаёт кечириши учун қанча керак бўлади? Бу саволни тасодифан сўрамадик. Омилкор фикрларга кўра, бой ва камбағал ўртасидаги даромадлар ...

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи яна ошди. бу қанчалик хатарли?

Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 2019 йилнинг биринчи ярмида 20,7 млрд. АҚШ долларига етди. Шундан 13,1 млрд. долларини давлат ташқи қарзи, қолган 7,5 млрд. долларини хусусий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400