Белоруссия

БЕЛОРУССИЯ (Беларусь), Белоруссия Республикаси (Рэспублiка Беларусь) — Европа марказидаги давлат. Шарқий Европа текислигининг ғарбида жойлашган. Майд. 207,6 минг км2. Аҳолиси 10,3 млн. киши (1996). 6 вилоят, 118 туман, 102 шаҳар, 109 шаҳарча бор (1996). Пойтахти — Минск шаҳри. Давлат тузуми. Белоруссия Республикаси — унитар демократик ижтимоий ҳуқуқий давлат. 1996 йилги референдумда қабул қилинган Конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — аҳоли томонидан 5 йил муддатга сайланадиган президент. Қонун чиқарувчи ваколатли органи — Миллат мажлиси бўлиб, у Вакиллар палатаси ва Республика Кенгашидан иборат. Вакиллар палатасининг ҳамма 110 депутатини аҳоли сайлайди. Республика Кенгашининг 64 депутатидан 56 нафари маҳаллий кенгашлар томонидан сайланади, 8 нафари президент томонидан тайинланади. Миллат мажлисининг ваколат муддати 4 йил Ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги хукумат — Вазирлар Кенгаши амал га оширади. Бош вазирни Вакиллар палатасининг розилиги билан президент тайинлайди.

Табиати:

Белоруссиянинг ер юзаси текислик бўлиб, шимолий-ғарбида ботқоқ босган пастликлар ва кўллар жуда кўп. Жунубий-ғарбдан шимоли-шарқ томон Белоруссия Қирлари чўзилган, энг баланд қисми (Минск қирлари) денгиз сатҳидан 345 м баланд (Дзержинский тоғи). Белоруссия қирларидан жунуби-шарқда қатор текисликлар, шимоли-ғарбда морена тепаликлари чўзилган. Белоруссиянинг жунубий қисмини ботқоқлашган кенг пасттекислик — мутлақ баландлиги 100 — 150 м бўлган Б. Полесьеси эгаллайди; ботқоқлик, ўтлоқлар орасида баландлиги 5 — 8 м ли қум тепалари кўп. Қумлик жойлар қарағайзор билан қопланган. Фойдали қазилмалардан калийли туз конлари бор (Старобин ва Петриков конлари), жунубий ва жунубийшарқда тош туз, Припять ботиғида нефть, кўмир бор. Торф, қум, гил конлари мавжуд. Иқлими континентал иқлим билан денгиз иқлими ўртасида, Атлантика ҳаво массалари уни анча юмшатиб туради. Январнинг ўртача температураси жунуби-ғарбда — 4,4°, шимоли-шарқда — 8°, июлники шимолийда 17°, жунубийда 18,8°. Ўртача йиллик ёғин миқдори 550 — 700 мм. Ёғиннинг кўп қисми ёз ойларига тўғри келади. Ботқокликлар, дарё ва кўллар кўплигидан ерлари зах. Вегетация даври шимолийшаркда 178 кун, жунуби-ғарбда 208 кун. Энг йирик дарёлари Днепр (ирмоқлари Березина, Припять, Сож ва б.), Ғарбий Двина, Неман (ирмоғи Вилия), Буг. Бу дарёларнинг кўп қисмида ёғоч оқизилади, энг йирикларида кема қатнайди.

Фото:1zoom.ru

Баъзи дарёларда ГЭСлар қурилган. Белоруссия кўлларининг энг йириклари: Нарочь, Освей, Дрисвяти, Червоное, Вигоновское. Тупроғи асосан унумдорлиги юқори бўлмаган чимли подзол ва торфботқоқ тупроқ, дарё қайирларида эса аллювиал тупроқлардир. Белоруссия аралаш ўрмонлар минтақасида жойлашган бўлиб, майдонининг 30% дан кўпроғи ўрмон билан қопланган. Игна баргли ва кенг баргли ўрмонлар, ўтлоқ. ва ботқоқ ўсимликлари кўп. Қарағайзорлар, қайинзорлар ва қайрағочзорлар, дуб, граб, заранг каби кенг баргли дарахтзорлар катта майдонни эгаллайди. Тулки, олмахон, қуён, сувсар, оқсичқон кўп; буғу, қўнғир айиқ, силовсин, лось, элик, тўнғиз, юмронқозиқ, бўри учраб туради. Дарё ва кўлларида лешч, товонбалиқ, чўртан, лаққа, илонбалиқлар, ондатра бор. Сувда сузувчи қушлар тарқалган. Белоруссия ҳудудида Припять ва Березина қўриқхоналари, Белая Вежа пушчаси бор.

Аҳолиси: Асосий аҳолиси — белоруслар. Руслар, поляклар, украинлар, татарлар, яҳудийлар ва б. ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 км2 га 49,4 киши тўғри келади. 68,9% аҳоли шаҳарларда истиқомат қилади. Давлат тили белорус ва рус тиллари. Энг йирик шаҳарлари: Минск, Гомель, Витебск, Могилёв, Бобруйск, Гродно, Брест.

Тарихи: Белоруссия ҳудудида ўрта палеолит давридан одам яшай бошлаган (100 — 35 минг й. муқаддам); неолит даврида (мил. ав. 5-минг йиллик охиридан 3-минг йиллик охиригача) деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишга ўтган. Мил. ав. 3-минг йиллик охири — 2-минг йиллик бошларида ҳинд-европа қабилалари кўчиб келгач, уларнинг таъсирида жез асрига ўтидди. Бу ерда темир даври мил. ав. 8 — 6-асрлардан мил. 8-асргача давом этди. Мил. 1-минг йиллик 2-ярмида Белоруссия ҳудудида 3 славян қабилалари: кривичи, дреговичи ва радимичилар уюшмаси вужудга келди, кейинчалик улар ўрнига князликлар ташкил топди. 10-аср охиридан князликлар Киев Руси таркибига кирди. 13-аср 2-ярмида Россиянинг ғарбий чеккаларига Буюк Литва князлиги ҳужум қила бошлади. Мамлакатдаги парокандалик ва татар-мўғулларнинг ҳамлалари шароитида бу князлик Ғарбий рус ерларини осонликча забт этди. Шу пайтдан бошлаб бу ерлар «Белая Русь» («Оқ Русь») деб юритиладиган бўлди (белорус атамаси шундан келиб чикди).

15 — 16-асрларда Белоруссияда хусусий ер эгалиги ривожланди. Белорусларнинг Ғарбий Европа мамлакатлари билан муносабатлари жонланди. Буюк Литва князлиги Белоруссия ва Украинадаги хукмронлигини мустаҳкамлаш учун 1569 йилда Польша билан иттифоқ (Люблин унияси) тузди. Шу тариқа Речь Посполита федератив давлати иужудга келиб, Белоруссия унинг таркибига кирди. 16-асрда Европа Уйгониши Белоруссия маданиятига таъсир ўтказди. Реформациянинг турли оқимлари тарқалди. Қишлоқ хўжалиги тез ривожланди, унинг маҳсулоти Ғарбий Европа бозорларига олиб бориб сотила бошлади. Кўпчилнк шаҳарлар ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олди (Магдебург ҳуқуқи). 1595 йилда С. Наливайко бошчилигидаги украин казаклари Белоруссияга юришлар уюштирди. 1648 — 51 йилларда украин халқининг озодлик кураши таъсирида жунубий ва шарқий Белоруссияда йирик ер эгаларига қарши катта ғалаёнлар бўлиб ўтди. Россия давлатининг Речь Посполита билан 1654 — 67 йиллардаги уруши ва 1700 — 21 йиллардаги Шимолий уруш даврида Белоруссия қаттиқ азият чекди. 18-аср ўрталаридан Белоруссия хўжалиги юксала бошлади, аммо қўшни давлатларнинг аралашуви бунга халақит берди. 1772 йилда Речь Посполитанинг биринчи бўлиниши натижасида Белоруссиянинг шарқий қисми Россия империясига қўшиб олинди, 1793 йилда Речь Посполитанинг иккинчи бор парчаланиши оқибатида Белоруссиянинг марказий қисми хам Россияга карам бўлиб қолди. Т. Костюшко бошчилигидаги қўзғолон (1794) бостирилгач, 1795 йилда Ғарбий Белоруссия Россияга қўшиб олинди. 1812йилдаги урушда полякларга хайрихоҳ бўлган белорус шляхтаси Буюк Литва князлигининг тикланишига умид қилиб, Наполеонни қўллаб-қувватлади. 19-аср бошларида демократик ва миллий озодлик ғоялари тарқала бошлади, яширин жамиятлар вужудга келди, улар Польша, Белоруссия ва Литвадаги 1830 — 31 йиллар қўзғолонига замин ҳозирлади. 1861 йилда Белоруссия деҳқонлари крепостнойликдан халос бўлди. 1863 — 64 йилларда бўлиб ўтган қўзғолон буржуа ислоҳотлари ўтказилишига таъсир қилди. 19-аср 2-ярмида Белоруссияда капитализм жадал ривожланди, темир йўллар қурилди, банклар ишлай бошлади. 1905 — 07 йилги инқилоб белорус миллий озодлик ҳаракатини кучайтирди. 1914 — 18 йиллардаги 1-жаҳон уруши даврида Белоруссия ерлари ҳарбий ҳаракат майдонига айланди. 1915 йилда унинг ғарбий қисмини Германия қўшинлари босиб олди. 1917 йил Октябрь тўнтаришидан сўнг Минскда ҳам совет ҳокимияти эълон қилинди (1917 йил 8 нояб.). Белоруссия мустақиллигига қарши бўлган большевиклар 1917 йил Минскда Белоруссия давлати тузилишини талаб қилиб чиққан Умумбелорус съездини тарқатиб юборди. 1918 йил Февраль—мартда немис қўшинлари Белоруссиянинг деярли барча ҳудудини эгаллаб олди. 1918 йил 25 мартда Умумбелорус съезди делегатлари Белоруссияни мустақил Белоруссия Халқ Республикаси деб эълон қилдилар. Бунга жавобан Смоленск шаҳрида большевиклар Белоруссия Совет Социалистик Республикаси (БССР) тузилганлигини эълон қилдилар. 1918 йил ноябрь— 1919 йил бошларида Белоруссия немис қўшинларидан озод этилгач, 1919 йил 1 январда Белоруссиянинг Муваққат ишчи-деҳқон совет ҳукумати ўз манифести билан БССР ташкил этилганлигини эълон қилди. 1922 йилда СССР ташкил бўлгач, БССР ҳам СССР таркибига кирди. 2-жаҳон уруши йилларида немис босқинчилари Белоруссия ҳудудини эгаллаб олди. Белоруссия аҳолисининг чорак қисмига яқини ҳалок бўлди, миллий бойликнинг ярмидан кўпроғи йўқ қилиб ташланди, юзлаб шаҳар ва қишлоқлар вайрон бўлди. Урушдан кейинги йилларда Белоруссия саноати ва қишлоқ хўжалиги тикланди. 1986 йилги Чернобиль фалокати оқибатлари белорус халқи учун фожиали бўлди. 1990 йил 27 июлда БССРнинг давлат мустақиллиги ҳақидаги Декларация қабул қилинди. 1991 йил 19 сентябрьдан мамлакат Беларусь Республикаси деб атала бошлади. 1991 йил декабрдан МДҲ таркибида. 1945 йилдан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатлари 1993 йил январда ўрнатилган. Миллий байрами — Мустақиллик куни (3 июль).

Хўжалиги: Белоруссия кўп тармоқди қишлоқ хўжалиги ривожланган индустриал давлат. Машинасозлик, кимё, нефть кимёси, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати равнақ топган. Қишлоқ хўжалигида картошка ва зигир толаси етиштириш, сутгўшт чорвачилиги, чўчқачилик, паррандачилик ривожланган.Саноатида электр энергетика, ёқилғи, металлургия, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, кимё ва нефть кимёси, ёғочсозлик, целлюлозақоғоз, бинокорлик материаллари, шиша ва чиннифаянс, енгил, озиқ-овқат, унёрма ва омихта ем, тиббиёт саноати, микробиология ва матбаачилик энг йирик тармоқлардир. Саноат маҳсулотининг 2/3 қисми йирик шаҳарларда, шу жумладан 25% Минскда ишлаб чиқарилади. Фойдали қазилма конлари кам бўлгани ҳолда саноат мажмуида и.ч. саноати устун. Бу тармоқ, юк автомобиллари, автобуслар, мотоцикл, велосипедлар, тракторлар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, мелиорация ва йўл машиналари, моторлар, станоклар, автомат линиялар, роботлар, темирчиликпресс, бурғулаш, геол.разведка, савдо ускуналари, қуювчилик, енгил, озиқ-овқат тармоқлари учун технология ускуналари, подшипниклар, ЭҲМлар, телевизорлар, радиоприсмниклар, магнитофонлар, совитиш ва музлатиш ускуналари, фото ва киноаппаратлар, дозиметрлар, соатлар ишлаб чиқаради. Кимё ва нефть кимёси саноати маъданли ўғитлар, кимёвий тола ва иплар, пластмасса ва смолалар, шиналар, резинатехника буюмларк, полимер ва локбўёқ, рўзғор буюмлари ва шу кабиларни ишлаб чиқаради. Енгил саноатда тўқимачилик (зиғир толаси, жун, шойи, ип газламалар), трикотаж, кийим-кечак, пойабзал, чарм ва мўйна буюмлари и.ч. ривожланган. Озиқ- овқат саноати гўшт, ёғмой ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Ёгмой, балиқ, қандшакар, унёрма, новвойлик, макарон, мевасабзавот консервалари, пиво и.ч. соҳасида катта кувватга эга корхоналар мавжуд. Ёқилғи саноати нефть, йўлакай газ, торф қазиб чиқариш ва қайта ишлашни ўз ичига олади. Ёқилғиэнергетика ресурслари Белоруссияга нефть ва газ қувурлари орқали Россиядан, электр энергия қисман Литва ва Россиядан юборилади. Новолукомль ва Бсрёзада йирик электр станциялар, 20 дан кўпроқ кучли иссиқлик электр станциялар ишлаб турибди. Ўрмон, ёғочсозлик, целлюлозақоғоз тармоғи ялпи саноат маҳсулотининг 5% га яқинини беради. Булар тахта, мебель, қипиқ толали плита, фанер, паркет, гугурт, спорт анжомлари, қоғоз, картон, ўрмон кимёси маҳсулотларидир. Бинокорлик материаллари саноати (саноат маҳсулоти ялпи ҳажмининг 4%) цемент, қурилишбоп оҳак, деворбоп, қоплама ва безаш материаллари, йиғма темирбетон конструкциялари ва деталлари, томга ёпиш ва гидроизоляция учун рулон материаллар, ғовакли тўлдиргичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қора металлургия (саноат маҳсулоти умумий ҳажмининг 1%) металл парчаларидан пўлат, қора металлар прокати, чўяндан водопровод қувурлари, шиналар учун металл корд, металл кукунидан турли буюмларни тайёрлашга мосланган. 1991 йилдан саноат тараққиётида пасайиш бошланди, 1994 — 97 йилларда чуқур иқтисодий таназзул ҳолатнга тушиб қолди. Барча тармоқларда маҳсулот и.ч. ҳажми камайди. Саноат учун зарур ёқилғи. хом ашё ва материалларнинг салкам 70% МДҲ мамлакатларидан олинади, маҳсулотнинг 40% дан кўпрогй уларнинг бозорларида сотилади.Қишлоқ хўжалиги. Белоруссияда қишлоқ хўжалигига яроқли салкам 9,3 млн.га, шу жумладан 6,2 млн.га ҳайдаладиган ердан фойдаланилади. Ерларнинг текислиги, тупроқнинг ўртача унумлилиги, иссиқ ва намнинг етарлилиги, мсҳнат ресурсларининг мавжудлиги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай шароитдир. Белоруссия миллий даромадининг 20% га яқини қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Кейинги йилларда ислоҳ қилинган кз ва сзлар ўрнида янги и. ч. тузилмалари: уюшмалар, акциядорлик жамиятлари, ширкатлар, агроктлар ва бошқалар пайдо бўлди. Улар донли экиплардан жавдар ва арпа, шунингдек буғдой, сули, гречиха, маккажўхори, тариқ, лавлаги етиштиради. Мамлакат картошка билан ўзини таъминлайди ва бир кисмини четга сотади. Дон ва дуккакли дон экинлари ялпи ҳосилининг қарийб 70%, картошканинг 40% чорва молларга берилади. Катта шаҳарлар атрофида боғдорчилик ва деҳқончилик йўлга қўйилган. Асосий экинлари: карам, бодринг, помидор, турп, пиёз, саримсоқ пиёз, салат, сабзи ва ҳоказо. Мева ва резаворлардан олма, нок, олхўри, олча, гилос, қорағат, малина, қулупнай кўпроқ етиштирилади. Чорвачиликнинг асосий тармоғи — қорамолчилик ва чўчқачилик. Паррандачилик юқори даражада марказлаштирилган. Айрим йирик хўжаликлар қўйчиликка ихтисослашган. Йилқи кўпайтирадиган от заводлари бор. Ҳайвонотчилик ҳам бирмунча ривож топган. 10 ихтисослашган ҳайвонот хўжалиги ва фирмаси норка (қоракузан), ялтироқ қора тулки, шимолий тулкиси, нутрия боқади. Асаларичилик — республика қишлоқ хўжалиги учун анъанавий тармоқдир.Транспорти — Европа транспорт тизимининг таркибий қисми. Темир йўл (уз. 5,58 минг км), автомобиль йўллар (уз. 51,5 минг км), ҳаво, сув транспорти (уз. 2 минг км), трубопровод турлари ривож топган. Юк ташишнинг 72%, йўловчи ташишнинг 55% темир йўлига тўғри келади. Магистрал нефть қувурлари — 2861 км, газ қувурлари — 5534 км (1996). Минск шаҳрида 1984 йилда метрополитен ишга туширилган. Пул бирлиги — Белоруссия рубли.

Соғлиқни сақлаш: 1996 йил Белоруссияда идораларга қарашли касалхоналардан ташқари 128500 ўринли 872 даволаш муассасаси бўлган. 1996 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 14749 ўринли 58 санаторий ишлаган. Тиббиёт ходимлари 4 тиббиёт интитути, 18 тиббиёт билим юртида тайёрланади. 13 и.т. институт, Белоруссия тиббиёт технологиялари маркази, Меҳнат қобилиятини экспертиза қилиш ва ногиронлар меҳнатини ташкил этиш институти соғлиқни сақлашнинг илмий амалий ва назарий масалаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 1996 йили Белоруссияда 286 стадион, 4,7 минг спортзал, 220 сузиш ҳавзаси, салкам 14 минг спорт майдони, 475 болалар ўсмирлар спорт мактаби, жумладан 12 олий спорт маҳорати мактаби, 9 Олимпия резерви билим юрти фаолият кўрсатди; физкультура ва спорт соҳасида 16 мингдан зиёд мутахассис ишлайди; уларни Жисмоний тарбия ва спорт академияси етиштиради.

Маорифи: илмий ва маданиймаърифий муассасалари. 1996-97 ўқув йили Белоруссияда 4,5 минг мактабгача ёшдаги болалар муассасаларида 444,3 минг бола бўлган. Барча тоифадаги 4,9 минг умумий таълим мактаблари (1,6 млн. ўқувчи), шу жумладан 26 лицей (15,6 минг ўқувчи), 68 гимназия (63,5 минг ўқувчи), 2 коллеж (1,5 минг ўқувчи) ишлади. 248 ҳунар техника билим юртида 123,9 минг ўқувчи, 150 ўрта махсус ўқув юртида 125 минг, шу жумладан 4 нодавлат ўрта махсус ўқув юртида 2 мингдан кўпроқ талаба таълим олди. 59 олий ўқув юртида 208,9 минг талаба, шу жумладан 20 тижорат асосидаги олий ўкув юртида 28 минг талаба ўқиди. Энг йирик олий ўқув юртлари: Белоруссия университети, информатика ва радиоэлектроника университети, иқгисодиёт, технология, аграр, техника ва педагогика университетлари, политехника академияси, санъат академияси, мусиқа академияси ва бошқалар. Белоруссиядаги энг йирик илмий марказ Белоруссия миллий фанлар академиясидир. Белоруссияда 5,2 минг оммавий кутубхона, 4,6 минг клуб муассасаси, 149 музей  бор.

Матбуоти: радио эшиттириши ва телекўрсатуви: Белорус тилидаги биринчи босма китобни Ф. Скорина 1517 йил Прагада нашр эттирган. Белоруссияда 11 давлат нашриёти, 1400 га яқин турли мулкчилик шаклидаги субъект ва тадбиркор ноширлик фаолияти билан шуғулланади. Нодавлат, хусусий, касб, диний, партиявий ва бошқа нашрлар чиқади. 1996 йил умумий тиражи 59,1 млн. нусхада 3809 китоб, жумладан белорус тилида 8,8 млн. нусхада 598 китоб нашр этилган. 1997 йил 1 августида 938 даврий нашр, жумладан 654 газета, 234 журнал, 50 бюллетень рўйхатга олинган. Энг машҳур нашрлари: «Летература i мастацва», «Звязда», «Цэнтральная газета», «Свобода» ва бошқа Расмий ахборот агентлиги (Белинформ; 1938 — 92 йилларда БелТА), шунингдек хусусий агентликлар: Белоруссия янгиликлар агентлиги (БелаПан), «Реклама, информация, дайджест» (РИД) ва бошқалар бор. Белоруссияда радиоэшиттириш 1925 йилда, телекўрсатув 1956 йилда бошланган. Мустақил тижорат радиостанциялари ҳам ишлаб турибди. 1991 йилдан нодавлат эфир ва кабель телекўрсатув тармоғи ривожланмоқда.

Адабиёти: Белоруссияда адабиёт 10-асрда белорус ёзуви пайдо бўлгач вужудга кела бошлади. 14 — 15-асрларда Белоруссия ерлари Буюк Литва князлигига сиёсий жиҳатдан бирлаштирилиб, белорус тили давлат тилига айланиши адабиётнинг ривожланишига ёрдам берди. Дастлабки белорус йилномаларини тарихий проза намуналари деса бўлади. Белоруссия адабиёти ва тилининг ривожи атоқли маданият арбоби, белорус матбаачиси Ф. Скорина (16-аср бошлари) номи билан боғлиқ. Бу даврда ҳуқуқий тафаккур ёдгорликлари яратилди, янги жанрлар — китобий шеърият, публицистика, тарихийёднома прозаси, драматургия вужудга келди. Николай Гусовский лотин тилида «Зубр ҳақида қўшиқ» 219 достонини езди. Публицист ва таржимон С. Будний Несвиж шаҳрида диний мавзудаги «Катехизис» деб аталган саволжавоб китобини нашр этди. Она тилининг жонкуяри В. Тяпинский 1580 йилда биринчи марта Инжилни белорус тилига таржима қилди. Шоирлар орасида А. Римша алоҳида ажралиб турарди. Барокко даври (16-аср охири — 18-аср ўрталари)да Белоруссия адабиётида янги қаҳрамон — деҳқон, ҳунарманд пайдо бўлди.

17-асрда Симеон Полоцкий китобий шеъриятни ривожлантиришга ҳисса қўшди. 17-аср 2-ярми — 18-аср 1-ярмида тақдидийҳажвий тусдаги ва драма асарлари яратилди. Я. Боршевский, Я. Чечет, А. Рипинский, В. Сирокомль, А. ВеригаДаревский, А. Плуг, В. Коротинский ва б. белорус ҳамда поляк тилларида ижод қилдилар. 1863 — 64 йиллардаги қўзғолон раҳбари К. Калиновский белорус тилида «Мужицкая правда» газетасини нашр этди. Ф. Богушевич ижоди белорус уйғониш даври миллий ғоясининг чўққиси бўлди. 1906 йилдан чиқа бошлаган «Наша шва» газетаси теварагида ака ука Луцкевичлар (асосчи ноширлар), Я. Купала, Я. Колас, Тетка, М. Богданович, В. Ластовский. А. Гарун ва бошқалар бирлашдилар. Ўша давр адабиёти халқни уйғотиш. тарихий ишларга отлантириш мақсадини кўзлар эди. 1920- йиллар бошида белоруслаштирнш сиёсати бошланиб, адабий журналлар чиқа бошлади, адабий ташкилотлар тузилди. 1920 йиллар охирида эса белоруслаштириш сиёсати белорус зиёлиларига қарши қатағонлар сиёсати билан алмашди. 1930-йилларда ҳам кўпчилик белорус ёзувчилари қатағон қилинди. 2-жаҳон уруши даврида эса фронт ва партизан отрядларида таниқли ёзувчиларнинг бир қисми ҳалок бўлди.

Урушдан кейин жанг қаҳрамонлиги ва азоб уқубатларини тасвирловчи асарлар яратилди. А. Кулешов, М. Танк, 3. Остапенко, И. Шамяқин ва бошқалар ижодида уруш мавзуи узоқ йилларгача асосий мавзу бўлиб қолди. 1950 — 70-йилларда бошқа ёзувчилар туркуми адабиётга кириб келди: М. Линков, И. Шамяқин, И. Мележ, П. Пестрак, А. Адамович, Т. Бондарь ва бошқаларнинг романларида халқнинг машаққатли ҳаёти лавҳалари — инқилоблар, урушлар, коллективлаштириш, қатағонлар манзаралари тасвирланган. Миллий тикланиш ғоялари ва Чернобиль фалоқати Р. Бородулин, С. Законников, Н. Метлицкий шеърларида, И. Шамяқин, Б. Саченко прозасида, А. Петрашкевич пьесаларида акс этди. Қатағон исканжасидан омон қайтган бир қатор адибларнинг «лагерь шеърияти», эсдаликлари 1980-йиллар охири — 1990- йиллар бошида ижтимоий аҳамиятга эга бўлди. Белоруссия адабиётида барча жанрлар ривожланиб бормоқда. Я. Купала, Я. Колас, П. Бровка, М. Танк ва бошқаларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги: Белоруссия ҳудудида палеолит, неонит ва жез даври меъморий ёдгорликлари сақланиб қолган. 11-асрдан ўзига хос меъморлик ривожланди. Полоцк, Гродно, Витебск каби шаҳарлар жадал қад кўтарди, маҳобатли иншоотлар қурилди. 13 — 17-асрларда готика ва уйғониш (ренессанс) услубидаги кўпгина мудофаа истеҳкомлари барпо этилди. Гўзал ёғоч меъморлиги давом этди. 16 — 18-асрларда барокко услубидаги ибодатхоналар тикланди. 18-аср охири — 19-аср бошларида қурилишда классицизм устунлик қилган бўлса, 19-аср 2-ярми — 20-аср бошларидаги меъморликда барча услублар аралаш қуралаш бўлиб кетди. 20-аср бошларида Белорус меъморлигига модерн (Минскдаги уй-жой бинолари, меҳмонхона мажмуаси), конструктивизм (Белорус Миллий кутубхонаси, 1930 — 32, меъмор Г. Лавров; Ҳукумат уйи, 1929 — 34, меъмор И. Лангбард) услублари кириб келди. 2-жаҳон урушидан кейин вайрона шаҳар ва қишлоқлар тикланди. Минскда бир қанча меъморий мажмуалар яратилди: спорт саройи (1966. меъмор С. Филимонов, В. Малишев), «Юбилейная» меҳмонхонаси (1968, меъмор Г. Бенедиктов) ва бошқа ёдгорлик мажмуалари — Минск яқинидаги Шуҳрат қўрғони 220 (1969, ҳайкалтарош А. Мембель, меъмор О. Стахович), Хатинь (1968 — 69. меъморлар Ю. Градов, В. Занкович, Л. Левин, ҳайкалтарош С. Сслиханон) ва б.лар. Светлогорск, Новополоцк, Солигорск каби янги шаҳарлар вужудга келди.

Тасвирий санъати: Белоруссия ҳудудида ибтидоий санъатнинг энг қадимий намуналари тош даврига мансуб. Халқ амалий санъати, айниқса суяк ва сополга нақш солиш, ўймакорлик, заргарлик, каштадўзлик ривож топган. Жез ва темир даврларида металл безаклар пайдо бўлган. Мил. ав. 5-асрга оид жез ва темир билагузуклар, ҳайвонларнинг сопол ҳайкалчалари сақланган. Христианлик тарқалиши муносабати билан икона (худо ва авлиёлар расмини ишлаш) санъати ривожлана бошлади. 11 — 15-асрлардан қўлёзма китоблар миниатюралар, лавҳалар, манзаралар билан безатилди. Китоб босиш ривожлана бошлагач, гравюра санъати ўсди, босма китобларни безашнинг ўзига хос услуби вужудга келди. Амалий безак санъати Ғарбий Европа ва қадимги рус санъатининг миллий рухдаги ўзига хос омихтасидан иборат. 15 — 16-асрларда гулдор керамика маҳсулотлари, қабариқ кошинлар, асл металлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш расм бўлди. 15-асрда Белоруссияда ҳунармандчилик бирлашмаси — Гроднода шишасозлар устахонаси барпо этилди ва бадиий шиша и.ч. йўлга кўйилди. 14 — 19 аларда ёғоч ўймакорлиги, қулолчилик, тўқимачилик (белбоғлар, гобеленлар — девор гиламлари) равнақ топди. 16—18-асрларда ранг тасвир ва гравюра соҳасида реалистик майллар яққол намоён бўлди. 19-асрдан санъат романтизм ва цисман классицизм йўлидан борди. 20-асрда ранггасвир, ҳайкалтарошлик, графика, театрбезак санъати юксак даражага кўтаридди. Ҳозир санъаткорлар орасида рассомлардан И. Рэй, Н. Селешчук, Г. Вашченко, ҳайкалтарошлардан А. Глебов, Г. Муромцев, С. Вакар, И. Миско, график рассомлардан Л. Асецкий, Е. Лось, А. Кашкуревич, В. Шарнгович, амалий безак санъати усталаридан В. Дёмкина. А. Кишченко, И. Стасевич кабилар машҳур.

Мусиқаси: Белорус мусиқа санъати манбалари шарқий славянлар ва Киев Руси халқ мусиқасидан бошланади. Дастлабки дунёвий профессионал анъаналарни скоморохлар (қизиқчимасхарабозлар) бошлаб беришган. 15-асрга келиб православ черков мусиқасида машҳур қироатли ашуланинг маҳаллий тоифаси шаклланди. 16-аср 2-ярми — 17-асрда Уйғониш даври анъаналари ва Реформация ғоялари Белорус мусиқа маданиятига таъсир ўтказди. 17-асрда партес қўшиқчилиги (кўп овозли ўзига хос хор) вужудга келди. 18-асрда бойваччалардан Радзивиллар, Сапеглар, Огинскийлар, А. Тизенгауз ва бошқаларнинг хусусий театрлари, капеллалари мусиқа маданияти марказига айланди. 19-аср бошларидан Витебск, Гродно, Минск, Могилёвда шаҳар оркестрлари ишлай бошлади, спектакллар саҳналаштирилди. 1918 — 21 йилларда халқ консерваториялари очилди. кейинчалик улар техникум ва мактабларга айлантирилди. 1920йиллардан профессионал мусиқа санъати ривожланди (композиторлар Н. Чуркин, Н. Аладов, А. Туренков, Г. Пукет, В. Золотарёв, А. Богатирёв), миллий опера ва балетлар саҳналаштирилди. 2-жаҳон уруши даврида ва 1950-йилларда қаҳрамонлик ватанпарварлик мавзуидаги асарлар ёзилди. Л. Абелиович, Н. Аладов, А. Богатирёв, Е. Глебов, В. Золотарёв, П. Подковиров, Г. Пуке вокалсимфония мусиқа жанрида, А. Клумов фортепиано, И. Любан, С. Полоноский, Н. Соколовский ва бошқплар қўшиқ жанрида ижод қилдилар. 1960—90-йилларда Ю. Семеняко, Э. Смольский, Г. Вагнер, С. Кортес, В. Солтан, А. Бондарёнко ва бошқаларнинг опералари қўйилди. Оперетта жанрида В. Войтик, Е. Глебов, В. Кондрусович, А. Мдивани ва бошқаларнинг асарлари пайдо бўлди. Қўшиқ жанрида Л. Александровская, В. Оловников, Н. Кузнецов, И. Лученок, Е. Глебов, B. Будник ва бошқалар муваффақиятли ишладилар. 1980 — 90-йилларда А. Богатирёв, C. Бельтюков, А Бондарёнко, В. Бранловский, В. Будник, В. Войтик, Е. Глебов, В. Дорохин, Э. Зарицкий, В. Иванов ва бошқа турли жанрларда ижод қилдилар. Белоруссиялик композитор В. Золотарёв ўзбек куйлари асосида симфоник увертюра, рапсодия, сюита ва «Навоийнинг 6 газали» вокалсимфоник асарини яратди. Белоруссияда Миллий академик опера театри, Миллий академик балет театри, Давлат мусиқали комедия театри, Давлат академик симфония оркестри, Давлат хор капелласи, Давлат раке ансамбли, Белорус мусиқа академияси ва бошқалар ишлаб турибди.

Театри: Белоруссия театр санъати халк, расмрусумлари ва ўйинларидан, дайди қизиқчилардан бошланган. 16-асрда қўғирчоқ театри — батлейка пайдо бўлди. 16 — 18-асрларда мактаб театри, 16 — 20-асрларда халқ драмаси кенг расм бўлди. 18 асрнинг 1-ярмида шаҳар ва рабодларда хусусий театрлар фаолияти авж олди, уларнинг баъзилари юқори малака даражасига кўтаридди. 1840-йиллардан драматург, актёр, режиссер В. Дунин Марцинкевич белорус профессионал театрини ташкил этишга жонкуярлик қилди.20-асрда белорус саҳна санъатини ривожлантиришда янги босқич бошланди. К. Каганец, Я. Купала, Я. Колас, К. Буйло, Л. Радзевич, И. Буйницкий, Ф. Алехнович, Ф. Ждановичларнинг саъйҳаракатлари билан дастлабки театрлар вужудга келди. 2-жаҳон уруши даврида 23 театрдан кўпчилиги ўз фаолиятини тўхтатди, баъзилари ўзга юртларга кўчиб, концертлар берди. Урушдан кейин қаддини ростлаган санъат жамоалари услуб изланишларини кенгайтирди, саҳна маҳоратини оширди. Белорус театрларида самарали ишлаган ва ишлаётган саҳна усталаридан Г. Макарова, С. Станюта, 3. Стомма, Г. Овсянников, Л. Давидович, В. Белохвостик, А. Климова, Р. Янковский, Г. Гарбук, М. Захаревич, В. Тарасов, А. Милованов, В. Кулешов, Т. Кокштис, О. Клебанович, режиссерлардан Л. Литвинов, Н. Мицкевич, К. Санников, В. Раевский, Б. Луценко, Н. Пинигин, В. Коротковични кўрсатиш мумкин. 1997 йил Белоруссияда 26 давлат театри ишлади. Белоруссия Санъат академияси, Маданият университети актёр, режиссер, театршуносларни тайёрлаб бермоқда.

Киноси: Белоруссияда кино и.ч. 1924 йилда бошланган. Ўша йили Кинематография ва фотография ишлари бошқармаси (Белдавкино) ташкил этилди. 1928 йил Ленинградда «Советская Беларусь» бадиий фильмлар студияси тузилди (1946 йилдан «Беларусфильм»); 1939 йилдан Минскда ишлайди. 1926 йилда «Ўрмон воқеаси» деб аталган биринчи бадиий фильм яратилди. 1920 — 30-йилларда яратилган фильмларда миллий ва ижтимоий озодлик йўлидаги кураш ҳамда замонавий турмуш етакчи мавзулар бўлиб қолди. 1940 — 70-йилларда бадиий ва ҳужжатли кино усталари уруш мавзуларини ва ижтимоий турмушнинг чигал жараёнларини акс эттирдилар. ахлоқ одоб муаммоларини кўтариб чикдилар. Адабий асарлар экранлаштирилди, болалар учун фильмлар яратилди. 1980-йиллар охиридан белорус кинематографчилари тарихий ўтмишни ва ҳоз. замоннинг мураккаб жараёнларини чуқурроқ идрок этишга интилиб, «Оқ шудринглар» (реж. И. Добролюбов), «Бизнинг бронепоезд» ва «Сиёсий бюро» кооперативи» ёки «Олис видолашув» (реж. М. Пташук), «Қилмишқидирмиш» (реж. Б. Степанов, М. Қосимова, Б. Шадурский) фильмларини яратишди. «Беларусфильм»да «Телефильм», «Йилнома» ижодий бирлашмалари, 1973 йилдан мультфильмлар устахонаси ишлайди. Киноактёр театри студияси мавжуд.


Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иван исаевич болотников

БОЛОТНИКОВ Иван Исаевич (? 1608) — Россиядаги қўзғолон (1606— 07) раҳбари. У ёшлигида бояр Телятевскийнинг қароли х(олопи) бўлган, кейинчалик казаклар томонига қочган,. ...

Автомашинист 

АВТОМАШИНИСТ - поезд  ҳайдашда  машинист  ишини  бажарувчи  автоматик қурилма. Поездни соатига 50  км  дан  тез  ҳайдашда  барча  жараёнларни  тўла  автоматлаштирувчи  ...

Карим аҳмедов

АҲМЕДОВ  Карим  Содиқович  (1914. 19.2, Тошкент) — кимёгар  олим,  Ўзбекистон  ФА  академияси (1966),  Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  фан  ва  техника  арбоби (1968). Киме  ...