ОЛТИН КОНИДАГИ ФОЖЕА

ОЛТИН КОНИДАГИ ФОЖЕА

(Барча ахборот  агентликлари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари эътиборига)

“Мулкдор” сайтига мурожаат қилдилар:

Самарқанд вилояти, Қӯшработ тумани “Ғужумсой” олтин конида  2018 йил 31 июлда фожеа содир бўлган. Ушбу фожеа инсон умрининг олтиндан қиммат жонига якун ясаган.

“ Ғужумсой” олтин конининг иккинчи смена ГДУ 1-участка бошлиғи Қаҳрамон Болибеков бошчилигида ишлаётган, 1996 йилда туғилган, кон лаҳмчиси Эркин Солиев  устига тоғ жисми қулаб тушганлиги натижасида  боши мажақланиб вафот этган. Бизга етиб келган хабарларга кӯра каттаконлар ҳамма айбни марҳумнинг бўйнига илиб, ўзларига гард юқтирмаган ҳолда ушбу ишни бости-бости қилган. Аслида техника хавфсизлиги талабига кўра, ишчи ҳар қандай тақдирда ёлғиз ишламаслиги керак. Бироқ олтин кони каттаконлари бу қонунга тупурган. Режа тезроқ бажарилиши учун ковжойга 80, баъзан 100 % ҳолларда лаҳмчи ёлғиз ишлайди! Мабодо фалокат рӯй берса, айб лаҳмчида бўлади. Ишчилар ўз ишини йўқотиб қўйишдан қўрқиб, ҳуқуқларини талаб қилишолмайди. Ўлса ҳам, ўзи айбдор!

Аслида ушбу фожеанинг асосий айбдорлари Директор А. Жомонқулов,

Бош муҳандис М. Эралиев, Участка бошлиғи Қ. Болибеков,

Техника хавфсизлиги бошлиғи айбдор ҳамда улар қонун олдида жавоб беришлари шарт ва зарур! Бундан олдин ҳам мазкур конда бир неча фожеалар рӯй берган. Бироқ улар ҳам бости-бости қилинган. Сизлардан илтимос, ушбу масалани ўрганиб, адолатли ёритсангиз”.

Таҳририят хатга илова сифатида юборилган ўн бешдан ошиқ телефон рақамларига қӯнғироқ қилишди. Дастлаб “Ғужумсой” кони касаба уюшмалари раиси Нуриддин Худойназаров билан боғландик. У кон “ҳарбий” ташкилот бӯлганлиги сабабли ҳеч қандай маълумот бермаслиги тўғрисида очиқ гапирди. Бундан ташқари, ер ости ишлари бўйича мутахасис эмаслигини айтди. Ҳатто, биз у ерга борган тақдиримизда ҳам махсус рухсатнома бўлмаса киролмаслигимизни эслатди.

Яна хатда келган  маълумотларда қуйидагилар баён этилади:

Дилшод:

Марҳум Эркинжон Солиев “JUNIOR” ерости бурғулаш ускунасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлмаган. Унда коллеж дипломи бўлган. ”Буни собиқ кон лаҳмчиси Тўлқин Саъдуллаев ҳам тасдиқлайди.

Таҳририятда биз мурожаат қилган шахсларнинг телефон рақамлари мавжуд. Айрим сабабларга кӯра, рақамлар эълон қилинмади.

Нормуҳаммад меҳнат таътилида бўлганлиги учун воқеа тафсилотларини аниқ билмаслигини, лекин конда шундай водеа рӯй берганини тасдиқлади.

Исми сир сақланишини илтимос қилган яна бир ишчи фожеа содир бўлгандан сўнг анча пайтгача Эркин Солиев ӯлимидан ҳеч ким  хабардор бўлмай қолганини гапирди. Айтишларича Эркин иш жойига эрталаб соат еттида кириб кетган. Ӯлими тӯғрисидан эса соат ўнда хабар топган . Эркинжон Солиев “ Қувкалла” қишлоғидан, яқинда бир қизга унаштирилган. “Ғужумсой” конида нима бўлса ҳам режа бажарилишини сўраб турар экану, коннинг плани юқори бўлиб кетган, одам етишмай қолганда икки киши ишлайдиган жойга бир одамни ҳам қўйиб юбораверар экан. Аслида ўша куни Эркинжон Солиев ишлаб турган жой ёпилган, иши тўхтатилган, вазифани бошқа жой берилган, нарядда бошқа жойга ёзилган, оғзаки буруқда эса бошқа жой.

Олим (исм ўзгарган) исмли йигит анча воқеаларнинг тафсилотларидан гапирди. У ҳам бошқа ерости жойида ишлаб турганида ёнидаги шериги бошқа  жойда фожеа бўлиб қолганидан хабар берибди. Борган пайтида боши мажақланиб кетган йигитни чиқарибди. Лекин одам жуда кўп йиғилиб кетибди. Бизнинг

  • ”У ерда неча киши ишлаган экан?” деган саволимизга:

  • “Менимча, Шуҳрат ака деган шериги бўлган”,
  • “У ерда бир ўзи ишлаётган экан, бошига тош қулаб тушгандан сўнг ҳам анча пайтгача у ерда қолиб кетган дейишаяпти?”,
  • “Мен яхши билмадим”.
  • “лекин бир жойда икки киши ишласа яхши бўлади” дея жавоб берди.

Бизга келган  телефон рақамлардан ташқари бошқа кишилар билан ҳам суҳбатлашдик. Уларнинг барчаси, қатъий қилиб айтишича, конда режа бажарилмаса, кўп соатлаб ушлаб туриш ҳоллари ва яна икки киши ишлаши керак бўлган жойга бир одамни ишлатиши бор гап экан. Ойликлари режа бажарилса 5 000 000 сўмгача, энг кам ойлик 800 минг сўм, талон асосида бир марта овқатланиш, ҳар ичкарига кириб кетаётган кишининг шифокор кўригидан ўтиб туриши каби  маълумотларни ҳам билиб, ўргандик.

Бизнинг суриштирувимиздан кўпчилик ишчилар хавфсираб, жавоб бермаганликларини, ҳар хил баҳона билан воқеани ёритишдан қочганликлариниям кузатдик. Шуни айтмоқчимизки, биз мамлакатимизнинг сир сақланадиган жойларига бирон  у ерни ғараз ниятда ўрганишга киришмадик. Фақат, ростдан ҳам техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш қилмаслик ҳолларини ўрганишдан, инсон қадр-қиммати топталиши тўғри-нотўғрилигини билишдан бошқа мақсадимиз йўқлигини ҳам айтиб қўймоқчимиз.

Ушбу маълумотни барча ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига хабар сифатида тарқатишни виждонимиз олди-да бурчимиз деб билдик ва қарор қилдик.

Илтимос қиламизки, Ўзбекистондаги барча ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари, қолаверса, Халқаро ташкилотлар бу масалани жиддий ўргансалар, йигитларимизнинг, ватандошларимизнинг умри, ўз Ватанларидаги иш ерларининг техника хавфсизлиги қоидаларига ташкилот раҳбарларининг совуққонлиги туфайлигина якун топмаслигини чин дилдан истаган бўлар эдик.

Энди конлар тўғрисидаги маълумотларни биргалашиб танишиб чиқсак.

Ҳозирги вақтда ер ости кон ишлари Зармитон, Ғужумсой, Ўрталиқ, Мурунтов  ва Қорақўтон конларида олиб борилмоқда. Барча конларда фойдаланишнинг тегишли кон техник шароитларида (қазиш, кон ковлаб ўтиш ишларидаги асосий операциялар, шахта транспорти ва бурғилаш ишларида) машиналар ва  чет элдан келтирилган ўзиюрар юқори унумдорли кон – шахта жиҳозлари комплекслари ( “Atlas Copco” Швеция, “Sandvik” Финляндия,  “Rolandtecnic” PAUS Германия ва бошқа фирмалар) қўлланилмоқда.

Ҳозирги вақтда Чормитан конининг +780м,+720м,+660м, 600м,   Ғужумсай конининг +780м,+720м, 600м, Ўрталик конининг горизонатларида, Тажриба-саноат карьерида ишлар олиб борилмоқда ҳамда ерости қазиш захиралари ишланишини 2019 йилдан бошлаш прогноз қилинмоқда.

Ғужумсой кони. Жанубий кон бошқармаси таркибида 2010 йили худди шундай номланувчи жойда янги Ғужумсой кони очилди. Қуввати 150 минг тонна бўлган ишга тушириш комплексини йўлга қўйиш амалга оширилди. Ҳозирги вақтда Ғужумсой кони яқин келажакда лойиҳавий қувватга чиқиш учун жадаллик билан илдамламоқда. Янги конда ММК, ошхона, кон-шахта жиҳозларини таъмирлаш учун бокслар қурилди. 1Г-сонли геолог қидирув стволи таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди. 5Г-сонли қия транспорт стволи ўтказилди,  бунда тўртта горизонат очилди

Зармитон кони. Зармитон кони лойиҳавий қувват билан ишламоқда. 1-З сонли қия транспортли кириш йўли ва “Главний” шахтаси, 3-сонли шахта вертикал стволлари, “Вспомогательний” стволи, 10-сонли шахта стволи  қурилди,  бунда бешта  горизонат очилди.

Ўрталиқ кони. “Зармитон олтин руда зонаси конларининг базасида КРК қурилиши. Учинчи босқич- “Ўрталиқ” (Промежуточное)” лойиҳасининг  ТИА “Ўзгеорангметлити” институти томонидан  ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21-сентябрдаги 744-Фармойиши билан тасдиқланди.

Ўрталиқ кони лойиҳаланган ерости кони техник чегараларида ён томонли схема бўйича 3-П-сонли

қия транспорт кириш йўлидан ўтадиган  “6-Г-сонли Ёрдамчи (Вспомогательний)” вертикал клетли (Ғужумсой ва Ўрталиқ  конлари иккита шахта майдонлари учун ягона) ствол ва юзага чиқувчи шамоллатиш ва лифтли кўтармалар билан очилади. Бугунги кунда  6-Г сонли стволни қазиб ўтиш бўйича Россия давлатининг “НАО БШПУ” ташкилоти билан билан шартнома тузилган. Бу ташкилот тайёрлаш даври ва техник чиқиндиларни қазиб ўтиш ишига киришди.

Лойиҳанинг календарь жадвалига мувофиқ коннинг асосий ишлари 2015-йилдан, қазиб олиш ишлари эса 2017 йилдан лойиҳавий ишлаб чиқариш қувватига 2019 йилда чиқиш билан бошланади.

Зармитон олтин-руда зонасини конларининг сафдан чиқаётган қувватларини тўлдириш  мақсадида “Зармитон олтин-руда зонаси негизида кон-руда комплексининг қуйи горизонатларини (+300м горизонатгача) ишлаш” ДТИА инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланмоқда. Ҳозирги вақтда лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Ерости конларининг чуқурлашуви ва кончилик ишлари пастликда бажарилиши ҳолатида ташиб чиқариш масофасини камайтириш учун, шунингдек, шамоллатиш схемасини яхшилаш учун қуйи горизонатларини  ишлаш лойиҳасининг ДТИАсида “Центральний-скиповой”стволини қуриш кўзда тутилмоқда. “Скиповой” стволи Чормитан ва Ғужумсой конларидан қазиладиган барча рудани ер юзига узатишга хизмат қилади.

Бурғилаш-портлатиш ишлари

Бурғилаш-портлатиш ишлари кон массасини қайта ишлашга тайёрлашнинг умумий технологик комплексида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Портлашни амалга оширишда экскавация, юклаш ва ташиш билан боғлиқ бўлган технологик даврнинг кейинги операциялари  кон массаси бурғилаш сифатига ва майдаланишига боғлиқ.

Кейинги йилларда Навоий КМКда бурғилаш-портлатиш ишларини такомиллаштиришга йўналтирилган кўпгина тадқиқотлар ва тажриба саноат ишлари ўтказилди. НКМК очиқ ва ерости кон ишларида портлатиш қудуқлари ва шпурларни бурғилаш учун юқори унумдорли “Atlas Copco” компанияси ишлаб чиққан ROC, Simba ва Boomer туридаги бурғилаш қурилмалари фойдаланишга тадбиқ этилди.

Портлатиш ишларини амалга оширишда “ИСКРА” иницирлашнинг ноэлектрик воситалари қўлланилмоқда, булар портлатиш ишларини хавфсиз ўтказиш имконини беради. Бундан ташқари портлатиш ишларини тезкор ташкил қилиш имконини берувчи ўзимизда ишлаб чиқариладиган портлатиш моддалари қўлланилмоқда.

НКМК конлари шахталари ва карьериларида кон массасини қазиб олиш ҳажмларини ошириш ҳолатида портлатиш ишларини зарур миқдордаги портловчи моддалар билан таъминлаш учун МКБ Мурунтов конида патронлаштирилган ЭПМ ишлаб чиқариш бўйича янги заводни қуришга оид ишлари лойиҳалаштирилмоқда.

Маълумотларни баён қилишда давом этамиз:

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича дунёнинг кучли ӯнлик давлатлари рўйхатига кирувчи Ўзбекистонда 2018-2019 йилларда 22 та янги олтин конлари ўзлаштирилади, бу ҳақда 21 феврал куни Миллий матбуот-марказида ўтказилган брифингда маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Брифингда таъкидландики, уч ой муддатда «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш», «»Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш» тўғрисидаги қонунлар ишлаб чиқилади ва тасдиқлашга киритилади.

Шунингдек «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунга Давлат геология қўмитасининг соҳадаги ўрни ва масъулиятини ошириш, инвестициявий фаолиятни рағбатлантириш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ўзбекистон президентининг 2018 йил 22 январдаги «2018-2019 йилларда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури» тўғрисидаги қарорида соҳани модернизация қилиш ҳисобига кон-металлургия комбинатлари хом ашё заҳираларини кўпайтириш билан бир қаторда ер ости сувлари заҳираларини кескин ошириш, янги конларни тезкор аниқлаш чоралари кўзда тутилган.

Жумладан, 25 турдаги фойдали қазилмалар заҳираларини кўпайтириш ва геология-қидирув ишларини тезлаштириш ҳисобига 50 та янги конларни саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш режалаштирилган. Шундан 22 таси олтин, 3 та уран, 2 рангли металлар ва ҳар хил норуда фойдали қазилмалар.

20 таси ер ости сувлари конларини топиш ҳисобига 6 та вилоятдаги 2 та шаҳар, 12 та посёлка ва 220 та қишлоқ аҳоли пунктлари (1,34 млн. киши) сув манбаси билан таъминланади.

Дастур билан 2 йил мобайнида 785 та янги замонавий техника харид қилиниб ишга туширилиши режалаштирилган (48,1 млн. доллар), шундан 66 та бурғулаш, 30 та тоғ-кон, 87 та лаборатория, 142 та геофизика ва геодезия ускуналари ҳамда автотранспорт воситалари.

Бундан ташқари, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги ҳудудларда жойлашган геологик 6 та посёлкада бошқа ҳудудлардан бориб ишлаётган 64 та ёш мутахассислар оиласи учун 32 та уй қуриб берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 декабрда «Ўзбекистон қаттиқ фойдали 4 қазилмаларининг инвестициявий салоҳияти халқаро конференцияси» ўтказилди. Унда 30 дан ортиқ чет эл компаниялари иштирок этди ва 5 та келишувлар имзоланди.

Ўтган давр мобайнида хорижий инвесторлар билан жами 12 та истиқболли майдонларни геологик ўрганиш ва 6 та конларни ўзлаштириш бўйича келишувлар имзоланди. Улар қаторига Россиянинг Росгеоперспектива, Канаданинг B2Gold, Кореянинг Шиндонг Ресорсиз, Туркиянинг ТУМАД ва бошқа қатор компаниялар киради.

 

Муаллиф: Гулзамон Акбар

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда пиёдалар ўтувчи йўлакда телефон “титкилаганлар” жарима тўлашмоқда

Хитойда пиёдалар ўтувчи йўлакларда ўз телефонини “титкилаганлар” жарима тўлашади. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда. ...

Қашқадарёда йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетиб, ағдарилди

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги «Чашмаиҳофизон» темирйўл станцияси яқинида 1 майга ўтар кечаси «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Деҳқонобод—Бойсун—Қумқўрғон» йўналишида ...

«тошкент-ўш» йўналишида авиақатнов йўлга қўйиладими?

Бугун, 20 июнь куни Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан матбуот анжумани ўтказди. Тадбир давомида журналистлар томонидан «Тошкент-Ўш» ...