«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясида ходимлар ўз хизмат вазифаларини нега суистеъмол қилишмокда?

Фото:mulkdor.com

Сўнгги вақтларда  «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиа компанияси ходимларининг уўз хизмат вазифаларидан у ёки бу мақсадда фойдаланаётганликлари тўғрисида гап сўзлар кўпайиб бормоқда.

Жумладан, Таиланддан Ўзбекистонга учаётган йўловчи ҳамюртимиз  Таиланд аэропортида Ўзбекистон вакиллари ундан, юкингиз руҳсат қилинганидан ортик, деган важ билан 100 доллар талаб қилганлигини, лекин бу пуллар тегишлилигича расмийлаштирмаганлигини билдиради.

Бу ҳақда интернет нашрлар хабар қилади.

Фото:mulkdor.com

Ўзбекистон ичида ҳам авиаходимлар таниш-билишчилик тамойилларини ҳеч ўйланишмай ўз хизмат вазифалари билан аралаштириб юбораверадилар.

Масалан, июль ойининг 23-куни Нукус аэропорти кассаларидан бирига эрталаб мурожаат қилган фуқаро кассирга «Нукус-Тошкент йўналишининг кечқурун 20 дан 20 дақиқа ўтганда учадиган рейсига иккита  паспорт топиб, икки билет ёзиб қўй, ўзимизникилардан икки киши учиши керак экан. Улар келганида ёзилган билет эгаларини учишдан воз кечди, деб , уларга расмийлаштириб берасиз», деб кўрсатма берди.

«Ўзимизникилар» дегани ҳаво йўллари ходимлари эканлиги кечқурун маълум бўлди:фуқаролик авиация маҳсус кийимидаги икки  шахс юқорида кўрсатилган рейсда  Тошкентга учиб кетди.

Улар кимлар номига расмийлаштирилган ва кейинчалик «учишдан воз кечган» фуқаролар ўрнига  самолётга чиқишди, оддий Ўзбекистонликлар учун сирлигича қолмокда.

Муаллиф:Жумри Жайхун

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“болалар шундай оғир шароитда, чанг-тўзонларда нафас олиб ўқияпти”

  "Андижон вилояти Куйганёр шаҳарчасига қаровчи Толмозор кўчаси аҳволи анча ачинарлик. Шаҳар марказий шифохонасидан ўтиб, кўприкдан тушиб бўлмайди. Ҳамм ёқ ўйдим-чуқур, ...

“касалхона деворларининг олдида хушсиз ётган одамга докторлар парво қилмади”

  0:01:44/0:02:01 Бевосита линк "Бу алкаш эмас! Иссиқда хушидан кетиб қолган одамдир, холос. Бу воқеанинг гувоҳи бўлдим. Тошкентда юзага келган ҳолатдир. 4-шаҳар ...

«чипта йўқ, лекин вагоннинг ярми бўш келди». темирйўл вокзалидаги оворагарчилик

Фото: Kruz.uz Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Нариммат Юлдашев Тошкент-Урганч темирйўл йўналиши учун чипта сотиб олишдаги сарсонгардонлиги ҳақида сўз юритди, деб ...