Депутатнинг ноласи

Шавкат Мирзиёев

Олимжон Тўхтаназаров:

Наманганнинг Попидан,
Тошкент тамон қайтаман.
Аҳолини дардини,
Президентга айтаман.

Мавжуд бўлган муаммолар,
Ечимини топмас ҳеч.
Тумандаги холатни,
Президентга айтаман.

Одамларни тингламас,
Тебса ҳамки тебранмас.
Раҳбарларларни ишларин,
Президентга айтаман.

Ердан баьзиларини,
Оёқлари узилган.
Ҳокимият ҳолатин,
Президентга айтаман.

Халқни ҳуқуқи паймол,
Бўлаверар ҳар қачон.
Хатто алдар, Портални,
Президентга айтаман.

Депутатни сўровин,
Назар этмас барчаси.
Эл дардин ёзганим,
Президентга айтаман.

Халқим югур-югурдан,
Кредитни ололмай,
Банкда сарсонлигини,
Президентга айтаман.

Боғча ,мактаб пулларин,
Ечиб олар дам бадам.
Молияни ,холатин,
Президентга айтаман.

Ҳудудларда муаммо кўп,
Ечса барин бўлади.
Такрор шикоятларни,
Президентга айтаман.

Нима қилай халқ дардин,
Айта- айта чарчадим.
Энди бўлди барини,
Президентга айтаман.

Халқ ноиби ҳеч киммас,
Бир тийинга илмайди.
Кадр масласини,
Президентга айтаман.

Аризалар басма-бас,
Ёзилади нажот йўқ.
Сарсон бўлган элимни,
Президентга айтаман.

Майли мени сўзимни,
Гапирма деб кесса ҳам.
Имо билан бўлса ҳам,
Президентга айтаман.

Кўзни бўяш шунчалик,
Авж олганин Попимда.
Етиб келмас сувларни,
Президентга айтаман.

Газни,сувни гапирсам,
Буни ҳоким билади.
Қилмасалар не қилай,
Президентга айтаман.

Маҳаллада гузар йўқ,
Ер бермаслар қуришга.
Кутубхона қуришни,
Президентга айтаман.

Ният қилдим халқ учун,
Ниятимга етаман.
Ичимдаги борини,
Президентга айтаман.

Эй,Олимжон барини,
Президентга айтаман.
Айтиб бўлиб поезда,
Кейин уйга қайтаман

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-44

3 Куз илиқ келгани учунми, Ҳирот тождорлари ҳали ҳам қалъа ташқарисидаги боғларда яшамоқда эдилар. Шаҳарнинг шимол-шарқидаги Қипчоқ дарвозасидан нарида Шоҳруҳ мирзо даврида ...

От кишнаган оқшом (қисса) 50-қисм

50 Остонадан ичкари мўраладим. Чойхона тўла одам бўлди. Чойхона ҳавоси дим бўлди. Нафасим қайтиб кетди. Ташқари сўриларда-да одам мўл бўлди. Бировлаб санаса юзлар бўлди. ...

От кишнаган оқшом (қисса) 6-қисм

6 Эл менга-да бурнини жийириб қаради, отимгада бурнини жийириб қаради. Эл, оғзини ушлаб кулди, пиқ-пиқ кулди, қўли билан кўрсатиб кулди, пана-паналарда кулди. Билдим, эл, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400