Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган шахс қамоққа олинди

Фото:© Международный пресс-клуб

Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган ИИББ ҲПБ катта инспектори қамоққа олинди.

Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди ва унга нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz”га маълум қилди.

Жиноят содир этишда гумон қилиниб шаҳар ИИББ ҲПБ (Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси) катта инспектори Р.Абдуллаев (1985 йилда туғилган, ИИВ тизимида 2009 йилдан ишлаб келган) ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 4 август куни соат 21:10 ларда Миробод тумани, Т.Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида Дилшод Акрамовнинг (1979 йилда туғилган, ИИВ тизимида 1996 йилдан ишлаган, шаҳар ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

2018 йил 4 август куни мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура «Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш» бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Манба: «Газета.uz»

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолган фуқаро ёниб кетди

10 август куни Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлик бошқармаси маълумот берди. Ёнғин соат 19:34 да, Яшнобод тумани, ...

Шавкат мирзиёевнинг душанбега ташрифи кутилмоқда

6 январь куни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган президент Тожикистонга расмий сафар қилиш учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Ташриф ...

Сирдарёда теримчи аёлларни олиб кетаётган тиркама ағдарилиб кетди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 25 октябрь куни тракторга уланган тиркама ағдарилиб кетган. Бу вақтда тиркамада 28 киши бўлган. Мазкур ҳодисада жабрланганлар ...