ID-карталар паспорт ўрнини эгалламайди

Фото: Шуҳрат Латипов / “Газета.uz”

ИИВ тақдим этган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқароларида иккита — миллий ва хорижга чиқиш паспорти бўлади.

2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун 2 йиллик рухсатнома стикерини (овир) расмийлаштириш бекор қилинади ва 10 йил муддатга амал қилинувчи хорижга чиқиш паспорти жорий этилади. Бу президентнинг ўтган йил августидаги фармонидан кўзда тутилган эди.

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиши бўйича янги тартибларни тасдиқловчи президент қарори лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди.

Ҳужжатда мамлакат фуқароларининг иккита биометрик паспорти бўлиши кўзда тутилган бўлиб, бири миллий (Ўзбекистон фуқаролиги ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат), иккинчиси — хорижга чиқиш (хорижга чиққан вақтда Ўзбекистон фуқаролиги ва шахсни тасдиқлаш учун инглиз тилидаги ҳужжат).

Бундан ташқари, фуқаронинг ягона идентификацион рақами, унинг шахсий маълумотлари ўз ичига олган ва давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни тасдиқлашда фойдаланишга мўлжалланган идентификацион электрон картани (ID-карта) жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиблари тўғрисидаги Низом мамлакат фуқаролари хорижга эркин чиқиш ҳуқуқига эга эканини ўзида ифода этади.

Хорижда доимий яшаб, консуллик ҳисобида доимий турувчи Ўзбекистон фуқаролари учун хорижга чиқиш паспорти Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган вақтда шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади ва мамлакат ҳудудида нотариал ҳаракатларни олиб бориш учун кучга эга бўлади.

Ўзбекистон ҳудудида хорижга чиқиш паспорти 10 иш кунида берилиши лозим. Хорижда эса бу дипломатик почта йўналиши жадвалига боғлиқ.

Шошилинч даволаш, оғир касаллик ва яқин қариндошлар ўлимини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб, хорижга чиқишга чекловлар бўлмаган тақдирда, паспорт 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши лозим.

Низомда хорижга чиқиш паспортини беришни рад этиш учун асослар рўйхатини киритиш таклиф қилинмоқда. Мурожаатни кўриб чиқиш рад этилганда ёки муддатлар асоссиз узайтирилганда юқори орган ёки судга шикоят қилиш мумкин.

Манба: «Газета.uz»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2030 йилгача ўзбекистонда ўта қашшоқлик шакли бартараф этилади

2030 йилгача Ўзбекистонда ўта қашшоқлик шакли бартараф этилади. Вазирлар Маҳкамасининг "2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни ...

Паолага кўрсатилган мулозамат ўзбекларга қачон кўрсатилади?

24 ёшли атлет, мексикалик қиличбоз Паола Плиегога Ўзбекистон фуқаролиги берилганлиги тўғрисидаги хабарни ўқиб, рости хўрлигим келиб кетди.  Олдиндан айтиб қўяй, менда ...

Олмаотада қурилаётган уйлардан бирида ўзбекистонликнинг жасади топилди

4 октябрь, жума куни Олмаота вилоятининг Талғар туманида қурилаётган уйлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Қ.Б.нинг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги ...