Интернет тезлиги бўйича дунё рейтинги эълон қилинди

Ирландиянинг Оокла компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси июль ойи якунлари бўйича дунёдаги симли ва симсиз интернет тезлиги бўйича маълумотлардан иборат Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.

 

Мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни 62.63 Мбит/сония кўрсаткич билан Қатар давлат эгаллаган. Ўзбекистон тўрт поғона юқорилаб, 9,60 Мбит/сония кўрсаткич билан 110-ўринни эгаллади. Тожикистон эса 5.02 Мбит/сония кўрсаткич билан охирги 124-ўринда. Шунингдек Қирғизистон уч поғона юқорилаб 14.37 Мбит/сония кўрсаткич билан 95-ўринда. Қозоқистон ҳам уч поғона юқорилаб 21.56 Мбит/сония кўрсаткич билан 62-ўринда.

Симли интернет тезлиги бўйича эса Сингапур 181,47 Мбит/сония етакчи бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича етти поғона кўтарилиб, 8,57 Мбит/сония тезлик билан 119-ўринда жойлашди. Қирғизистон бир поғона ўталиб, 17.81 Мбит/сония  билан 83-ўринда. Қозоғистон бўлса 27.54 Мбит/сония билан (57-ўрин) бир поғона пастга тушиб, ўз ўрнини 56 поғона юқорига кўтарилган Парагуайга бўшатиб беришга мажбур бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонга ўзбекистондан келтирилган хурмо киритилмади

Қозоғистон ўз ҳудудига қатор республикалардан келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини киритмади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар бермоқда. Иллюстратив фото: pixabay.com ...

Филиппин президенти денгиз сиёсатида хитой “ҳалок” бўлаётганлигини айтди

Жанубий-Хитой ва Шарқий-Хитой денгизларида чегарадош бўлган Филиппин, Вьетнам ва Япониянинг ҳам ўз ҳудудлари ва мажбуриятлари бор. Родриго Роа Дутерте   Филиппин ...

Самарқандда 12 яшар қиз ўлдирилди, қотилликда эрини рашк қилган аёл гумонланмоқда

Самарқанд вилоят, Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил маҳалласида яшайдиган аёл қўшнисининг 12 яшар қизини ваҳшийларча ўлдирганликда гумонланмоқда. (more…)