Баҳодир Хон Туркистон: “Ўзбекистон диссидентлари нималардан умидвор”

“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати етакчиси: Баҳодир Хон Туркистон

“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати етакчиси, таниқли сиёсатчи ва ӯзбек мухолифати лидери Баҳодир Хон Туркистон (Баҳодир Чориев) айни пайтда АҚШда яшовчи ва ана шу давлат фуқароси бӯлган укаси Бобур Ҳасаннинг Ӯзбекистонга киритилмаганлигини амалдаги президентнинг хатоси дея талқин қилди ҳамда Шавкат Мирзиёевни марҳум президент Ислом Каримов сиёсати давомчиси дея эътироф этди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда сиёсий муросалар бўлмаслигини намойиш қилмоқда, деб баҳолайди АҚШда истиқомат қилувчи муҳолифатдаги Бирдамлик ҳаракати лидери Баҳодир Хон Туркистон.

 

Мирзиёев бошчилигидаги ҳукумат 2016 йил диктатор Ислом Каримов ўлимдан сўнг, муҳолифат лидерларини, фуқролик жамиятини, мустақил ахборот воситаларини, хатто уларнинг яқинларини ҳам мамлакат ичкарисига киришига тўсиқ қўймоқда дейди, Бирдамлик лидери.

3 августда Тошкентга сиёсий муҳожир Баҳодир Хон Туркистоннинг укаси Бобур Ҳасан ташриф буюрди. У Ўзбекистонни 2005 йилда 19 ёшида тарк этган эди. Сабаби Чориевнинг мауҳолифатдаги фаолияти унинг оиласига ўша пайтдаги ҳукуматнинг  босимлари эди.

Бобур Ҳасанинг АҚШдан Ўзбекистонга қайтишидан мақсади. Мамлакатда янги ишчи ўринлар яратиш, корхоналар барпо этиш эди. Бу эса давлатга катта фойда олиб келарди. “Бу ватанга бўлган муҳаббат, ватанпарлик нишонаси эди”, – дейди Баҳодир Хон Туркистоннинг укаси.

Бобурнинг ишлаб чиққан лойиҳасида, жамоат жойларига умумий ҳожатхоналар қурилиши лозим эди. Шунингдек  кўп қаватли автомобил турар жойларини барпо этиш. Ўзбекитонда туризм соҳасини ривожлантиришга бел боғлаган эди. Лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари бўлган.

Бобур Ҳасан

Бобурни Тошкент аэропортидан текшириб уни ортга яъни Москвага қайтариб юборишди. Натижада Бобур Ҳасан Президент Мирзиёв томонидан 15 июлда чиқарилган транзит визаларга оид фармондан фойдаланишга қарор қилди. Фармон Ўзбекистон орқали учаётган 101 мамлакат сайёҳларига, жумладан АҚШ фуқароларига ҳам, тегишли ҳужжат тақдим этилган тақдирда беш кун давомида Ўзбекистонда визасиз бўлиш имкониятини беради.

«Мен Ўзбекистонда уч кун бўлишни режалаштирган эдим, менда Қозоғистонга учиш учун чиптам бор эди, менинг аэропортдан Тошкентга киришга ҳуқуқий асосларим бор эди», – дейди Бобур Ҳасан.

Унинг айтишича, аэропортдаги чегара ҳодимлари унинг сўзларини кинояли тинглашди, Президент Мирзиёв ўтган йили  АҚШдаги ватандошларни ватанга қайтиб, мамлакат иқтисодиётини кўтаришга кўмаклашилар деган эди.

«Москвада ўзимни ноқулай сездим, нега мени туғилиб ўсган ватанимдан Россияга депорт қилишмоқда, – дейди Бобур шунингдек– Менга бу оғир бўлди…»

Мирзиёв бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукуматининг қарийб икки йиллик бошқарувини ҳам аниқки авторитаризм билан сиёсий муҳолифларни ва бошқа мустақил жамоат институтларни яна матбуотни киргизмай бошқармоқда-дейди Баҳодир Хон Туркистон.

«Сиёсий партиялар ва муҳолифатни тайинлаш бу– бу ҳокимият учун кураш, – дейди Чориев. – Мирзиёев, ҳам Каримовдек, рақобатчиларни кўришни истамайди, у ҳам барчани бирдек, унинг назоратида бўлишини ҳоҳлайди».

«Нега Мирзиёев сиёсий маҳбусларни озод қиляпти, нега маҳаллий ОАВларга етарлича эркинлик бериляпти?» Бу саволга Чориев шундай жавоб беради, Мамлакат ичкарисидаги ОАВларни истаган пайтида қўлини чўзса, қўли етади. Айбсиз сиёсий маҳбуслар эса кўп йиллик қамоқдан сўнг бу режимга ҳавф туғдирмаслигини билади.

«Нима қилиш керак?» –  Биз Мирзиёевнинг ислоҳотларига қойил қолишни тўхтатишимиз ва унга ҳақиқий сиёсий ўзгаришларни қилишини, талаб қилишимиз керак-деб ҳисоблайди «Бирдамлик» лидери.

“Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг авторитаризм даври бошланди, у ерда сиёсий муҳолифат ва  мустақил матбуот учун Каримов давридек, жой йўқ”, – дейди Баҳодир Хон Туркистон.

Манба:Центр-1

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибон ҳаракати россияга ўз вакилини юборади

Толибон ҳаракати (Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган ва тақиқланган) 15-18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ХХV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумига (SPIEF) ўз ...

Комил алламжонов блогернинг телефонини тортиб олган солиқчиларни танқид қилди

Солиқ идораси ходимлари блогер Азиз Ашурбаевнинг телефони ва унинг “Инстаграм” тармоғидаги саҳифаси олиб қўйгани ҳақида маълумот келиб тушди, деб ёзмоқда Ахборот ва оммавий ...

Бош прокуратура:ўзбекистонда диндорларнинг «қора» рўйхати энди йўқ

Бош прокуратура халқ орасида авваллари "қора рўйхат" дея танилган рўйхат энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.  Бу ҳақда Turon24 хабар берди. Фото: Turon24 "Ўзбекистонда диний ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400