Суд Қашқадарёда фуқарони мулкини қандай ҳимоя қилади?

Фото:Маматқулов Чўян Охманович

Мен 2018 йил 7-август куни фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига ўзимнинг ишим бўйича борганимда Қораева Феруза Саидовна билан суҳбатлашиб қолдим. Қораева Феруза Ўзбекистонни бир вақтлар машҳур бўлган футболчиларидан Ботир Қораевни опаси бўлиб, 1969 йилда туғилган. 1995 йилдан бери Косон туман Насаф кўчасидаги 6-уйда оила аъзолари билан яшаб келар экан. 2004 йил 15 апрель куни Косон туман ҳокимининг №1060/4-сонли қарори билан Косон туман “Мўғжагул” маҳалла фуқаролар йиғини Насаф кўчасидаги 6-уйга №676-сонли давлат ордерини олган.

Ферузани айтишига кўра, 1995 йилда оиласига берилган уй-жойни деворлари хом ғишт билан  қурилган ҳолда экан. Уйни бетон фундаменти бўлмаган. Шунинг учун уйлар захдан нураб, уй қулаш, яъни авария ҳолатига келганлиги учун Қораева Феруза Косон  туман ҳокимига мурожаат қилиб, бошқа уй олиш учун навбатга қўйишни сўраган. Лекин Косон туман ҳокимлиги мутасаддилари бошқа уй-жой йўқлигини, уйни ўзингиз таъмирлайсиз деб айтишган.

2008 йил баҳорида яшаб турган  уйи яроқсиз ҳолга келганлиги учун ёнидаги  Носир исмли қўшниси кўчага уй қуриб, йўлни беркитганлиги учун Қораева Феруза ҳам қўшнилар билан келишган ҳолда йўлни охири унинг уйи жойлашган ер бўлганлиги учун турмуш ўртоғи Пўлатов Зиёдулла билан  йўл ўстига уй қуриш учун бетон фундамент қўйиб, ғишти бетон блок бўлган девор билан биринчи қаватини кўтариб, иккинчи қаватни хом блок ғишт билан кўтариб, уйни томини устини ҳам  янги шифер билан ёпиб, тўлиқ таъмирдан чиқариб, янги уйга 2008 йил  ёзида кўчиб кирган ва туалет, ҳаммом ҳам қурган. Уйни эшик ва деразаларни акфа ромлардан қурган. Лекин яшаб келган олдинги уй  авария ҳолатида бўлганлиги учун 2009 йил баҳор ойида ёғингарчилик сабабли  қулаб тушганлиги сабабли, хом ғиштдан бўлган деворлари ва чириб тамом бўлган ёғочлари, ҳамда уй қулашида  майда бўлакларга бўлиниб кетган шиферлари Косон тоғидаги чиқиндихонага чиқариб ташланган.

Фото:Маматқулов Чўян Охманович

2017 йил 3 январ куни Қораева Ферузанинг уйига Муродов Фурқат Файзуллоевич исмли йигит келиб, уйини саксон миллион сўмга сотиб олмоқчи эканлигини айтади. Феруза уйи кичикроқ бўлганлиги, ўғлини уйлантирмоқчи бўлганлиги ва арзонроқ уй ҳам сотиб олмоқчи бўлиб, унинг таклифига рози бўлганида, Фурқат унга олдин уйни хусусийлаштириши лозимлигини айтган.

 

2017 йил 4 январ куни Феруза Косон туман ҳокимлиги ҳузуридаги турар уй-жой комиссияси раиси Хушвақтов Шавкат акага учрашиб, уйини хусусийлаштирмоқчи эканлигини айтиб, ундан ёрдам беришни сўрайди.

 

Хушвақтов Шавкат унга электр энергияси ва газ таъминоти корхоналаридан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиб келиши шартлигини айтиб, Қораева Ферузага уйи учун 2004 йил 15 апрелда Косон туман ҳокимининг №1060/04-сонли қарори билан берилган №676-сонли давлат ордерини аслини менга ташлаб кетинг, электр ва газ тўловидан қарзингиз йўқлиги ҳақидаги маълумотномаларни олиб келганингиздан сўнг, уйни хусусийлаштиришга ёрдам бераман, унгача ордерни асли менда туради, деб айтиб Хушвақтов Шавкат ундан   676-сонли давлат ордерини алдов йўли билан олиб қолган.

 

Лекин электр энергиясидан қарздорлиги кўплиги учун Феруза қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома ололмайди ва уйни хусусийлаштирмайди ҳамда уйни сотмайди..

2018 йил 12 июнь куни Қораева Ферузани  фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига чақиртиришади. Судда фуқаро Муродов Фурқат Файзуллоевичнинг фойдасига Қораева Феруза ва уни оиласини Косон туман Насаф кўчаси 6-уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириб чиқариш масаласи кўрилаётган бўлади ва шу куни суд Қораева Феруза, унинг турмуш ўртоғи Пўлатов Зиёдулла, ўғиллари Бехрўз, Сардор ва қизи Дилфузаларни яшаб турган уйидан мажбурий тартибда кўчириб чиқариш тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилади.

 

Шундан сўнг, Қораева Феруза судга мурожаат қилиб, фуқаролик иши хужжатларидан нусха олади ва фуқаролик ишига тақдим этилган хужжатлар ва далиллар ғайриқонунийлигини билиб, унинг ўзи ҳам Муродов Фурқат фойдасига чиқарилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишидаги хужжатлардан маълум бўлишича,  Косон туман ҳокимлиги ҳузуридаги турар уй-жой комиссияси раиси Хушвақтов Шавкат Ферузадан уйининг 676-сонли давлат ордерини 2017 йил 4-январ куни хусусийлаштириб беришда ёрдам қилишини айтиб, ишонтириб алдаб олиб қўйиб,  туман муниципиал уй-жой фондига тегишли бўлмаган ва маҳаллий ҳокимият маблағи ҳисобига қурилмаган, Қораева Феруза ва турмуш ўртоғи Пўлатов Зиёдулла томонидан оиласи маблағи ҳисобидан қурилган уй-жойни Косон туман ҳокимлиги ҳузуридаги турар уй-жой  комиссияси йиғилишининг 2017 йил 05 январдаги 28-сонли қарорига асосан  Муродов Фурқатга бериш ҳақида Косон туман ҳокимининг 2017 йил 6-январдаги №Х-11/01- қарорини,  2017 йил 10 январдаги серияси 28 бўлган ордерини Хўшвақтов Шавкат Қораева Феруза ва унинг оила аъзоларидан яширин равишда қабул қилдирган. Муродов Фурқат Косон туман Косон туман Насаф кўчасидаги 6-уйга  хўжалик ҳисобидаги Қашқадарё вилоят уй-жой фондларини хусусийлаштириш давлат унитар корхонасининг 2018 йил 20 февраль кунидаги №9277-сонли мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини олиб, Косон туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2018 йил 18 апрел куни Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида    №QA0036996-сонли гувоҳнома ва кадастр ҳужжатларини қилдиртириб олади.

 

Фото:Маматқулов Чўян Охманович

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 8-моддасига кўра, Давлат уй-жой фондига қуйидагилар киради: маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган муниципал уй-жой фонди, эканлиги белгиланган. Насаф кўчасидаги 6-уй-жой 2008-йилда қайтадан тўлиқ Феруза Қораеваларнинг маблағи ҳисобидан қурилган ва қонунга кўра, муниципиал уй-жой фондига кирмайди.

Уй-жой кодексининг  14-моддасида, Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи вужудга келиши, бошқага ўтишининг хусусиятларида:

Белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида янги қурилаётган уйга мулк ҳуқуқи уй давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Давлатга қарашли уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган хусусийлаштириш тартибида вужудга келади, деб белгиланган. Косон туман “Мўғжагул” МФЙ Насаф кўчасидаги 6-сонли уй давлатга қарашли уйга кирмайди, чунки  бу уйни Феруза оиласи билан йўл ўстига қурган, уй давлатга қарашли уй эмас.

Шунинг учун ҳам Насаф кўчасидаги 6-уй-жойга нисбатан Косон туман ҳокимлигини улуши йўқлиги учун хўжалик ҳисобидаги Қашқадарё вилоят уй-жой фондларини хусусийлаштириш давлат унитар корхонасининг 2018 йил 20 февраль кунидаги №9277-сонли мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини Муродов Фурқатга беришга мутлақо ҳақ-ҳуқуқи йўқ.  

Фото:Маматқулов Чўян Охманович

Қораева Феруза ҳозирги вақтда Муродов Фурқат фойдасига чиқарилган Косон туман ҳокимлиги ҳузуридаги турар уй-жой комиссияси йиғилиши баёнининг 2017 йил 5 январдаги 28-сонли қарорини,  Косон туман ҳокимининг 2017 йил 6-январдаги №Х-11/01- қарорини, 2017 йил 10 январдаги серияси 28 бўлган ордерни, қўшимча жавобгар хўжалик ҳисобидаги Қашқадарё вилоят уй-жой фондларини хусусийлаштириш давлат унитар корхонасининг 2018 йил 20 февраль кунидаги №9277-сонли мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини, Косон туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2018 йил 18 апрел куни Бинолар,иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги №QA0036996-сонли гувохномани ва кадастр ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топишни  сўраб фуқаролик ишлари бўйича Косон туман суди раиси Нурбек Хўжақуловга топширганлигини, лекин судья унинг фуқаролик иши бўйича даъво аризасини кўриб чиқиш учун ФИБ Касби туман судига судья Музаффар Рауповга ўтказганлигини, ишни кўриш тарафлар келмаганлиги учун бир хафтага қолдирилганлигини айтди.

Муҳтарам ўқувчи қани Қашқадарёда одил суд қандай бўлишини уй-жой низоси бўйича кўриладиган фуқаролик иши натижаларидан Сиз билан биргаликда кузатиб биламиз. Биз албатта бу мавзуга қайтамиз.

 

Муаллиф: Қашқадарёда коррупция ва мафияга қарши курашганлигим, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилганлигим учун, МХХ томонидан уюштирилган сунъий жиноят иши сабабли қамалиб, 5 йил етти ой қамоқда ноҳақдан ўтирган   Ж  А  С  Л  И  Қ  дан озодликка чиққан ҲУҚУҚ ҳимоячиси Маматқулов Чўян Охманович    2018-йил   9- август

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон: сиёсий тутқун азимжон асқаровнинг саломатлиги ёмонлашган

Қирғизистон қамоқхонасида сақланаётган таниқли ўзбек инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азижон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашган. (more…)

Самарқанддаги қотилликни содир этганлар ушланди

2019 йилнинг 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қўшработ тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 1984 йил туғилган фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, Қўшработ туманидаги ...

Техас: мактабдаги қуролли ҳужум оқибатида 18 ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штатидаги Ювалд шаҳрида бошланғич мактабларнинг бирига 24-май куни уюштирилган қуролли ҳужумда камида 18 ўқувчи, бир ўқитувчи ва яна икки киши ҳалок бўлди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400