Журналистга яна тажовуз бошланди

ТЕЗКОР ХАБАР:                      

Tursun akaЖиноят ишлари бщйича Сирдарё вилояти суди Журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Остонақулов Турсунқул Тўрақулович  (Турсун Бек Туразода)га   2011 йил 12 май куни, муқаддам Ўз.Рес.ЖКнинг бир қанча моддалари билан судланиб чиққан айрим фуқароларнинг берган ёлғон кўргазмаларига кўра уни Ўз.Респ. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан айбдор деб  топиб, 5 йил озодликдан маҳрум этган эди.

Журналист жазо муддатини Навоий шаҳрида жойлашган   УЯ 64\29-сонли Жазони ижро этиш муасссасида ўтаб, 2012 йил 15 октябрда озодликка чиқади.

Лекин унинг озодликка чиққанидан кўнгли тўлмаган айрим шахслар унга нисбатан очиқдан-очиқ босим ўтказишни бошлайдилар.

2013 йил 5 январ куни кундузи соат 11-00 ларда Гулистон шаҳар 3-мавзе деҳқон бозорчаси атрофида озиқ-овқат харид қилаётган журналист Остонақулов Турсунқулнинг оёғини тагигача ўзининг 20 J 656 ВА маркали қора рангли «Каптива» машинасида бостириб келган Турғун исмли шахс уни тўхтатиб, «Инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили сени ким  озодликка  чиқарди, порахўр, ифлос» деган сўзлар билан ҳақорат қилади.

Жанжалнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунқул Остонақулов орқага чекинишга мабур бўлади.

Журналист озодликка чиққан куни  кўп ўтмай 18 октябр куни унга нисбатан яна тажвовузлар бўлиши мумкинлиги, чунки унинг озодликка чиққанлигидан ҳали кўнгли тўлмаган одамлар борлиги, уни хафвсизлигини таъминлашни сўраб ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган идораларига мурожаат ёзган эди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошқармаси  ИИБ ЖҚ ТККБ бошлиғининг 1-ўринбосари С.С.Урдабоев ўзиниг  2012 йил 12 декабр кунидаги  14\7-02 сонли хати билан бу ҳақда Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғига мурожаат қилган.

Ўша куни унинг ёнида ўтирган «Сирдарё ҳақиқати» газетаси редактори ўринбосари журналист Норқулов Турғуннинг берган маълумотига кўра, Турғун деган шахс муқаддам Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясида муҳаррир бўлиб ишлаган. Кейинчалик судланиб, жазо муддатини ўтаб чиққан.

Ҳозирги кунда тадбиркорлик билан шуғулланади. Нафақахўр. Журналист ва Турғун деган шахс билан бундай тукнашув ўтган йил 31 январ куни Гулистон деҳқон бозори олдида ҳам рўй беради.

Журналист оиласи билан кўчага чиқишга, ёки иш жойига боришга қўрқиб яширинча бориб келишга мажбур бўлади.

Ва ниҳоят 2013 йил 27 апрел куни кеч соат 19-15 ларда Турсунқул Остонақулов ўзи яшайдиган Гулистон шаҳар 3-мавзе бозорчаси атрофида оиласи билан бозорлик қилиб кайтиб келаётганда журналист Остонақулов Турсунқулнинг оёғини тагигача ўзининг 20 J 656 ВА маркали қора рангли «Каптива» машинасида бостириб келган Турғун исмли шахс уни тўхтатиб яна куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилади. Журналистнинг аёли ва 3 ёшли Осиё исмли қизчаси қўрқиб хушидан кетади. Журналист “Максадинг нима? Агар айбим бўлса, орган идораларига мурожаат кил. Лекин менинг оиламни қўрқитма” деб талаб қилади. Лекин бунга жавобан Турғун: «мен МАФИЯ одамиман. Мени ҳеч ким ҳеч нарса қилаолмайди» деб сўкишда давом этади.

Эътиборингизга тасоддиф туфайли ўша кунги бўлган воқеа ёзиб олинган таҳдидли “мулоқот” нусхасини ҳавола этамиз.

2014 йил январ ойида шантажчи Турғун ўз «Каптива»сининг давлат ракамини ўзгартириб олди.

Эслатиб ўтамиз, журналист Турсун Бек Туразода (Турсунқул Остонақулов) Афғон жангчилари ва Чернобль ҳалокати қатнашчиларининг ижтимоий ҳимояси юзасидан танқидий маколалар тайёрлаган. Натижада, давлат мол-мулкини талон-тарож қилган «Сирдарёавтотеххизмат» деллерлик корхонасининг айрим раҳбарлар жиноий жавобгарликка тортилганлар.

Турғун исмли 70 ёшга кирган шахс ўша амалдорларнинг ювиндихўри ҳисобланар эди. «Сирдарё Ҳақиқати» газетасида бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Турғун Норқулов Сирдарё вилояти «Боғистон» маҳалласида яшовчи ана шу тажовузкор Турғун исмли қария билан ҳамтовоқ.

Улар бирга чой ичишади. Журналист Турсун Бек Туразода қамоққа олиниб, 2011 йил 12 июнда ҳукм чиққанидан кейин ҳуқуқ ҳимоячисининг қамоққа олинишидан манфаатдор бўлган шахслар  «Сирдарё Ҳақиқати» газетасида бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Турғун Норқуловга «Адвокат қиёфасидаги товламачи фирибгар»  деб номланган, ғаразли паст ниятда ёзилган мақолани олиб келиб беришади.

Шундай қилиб бу мақола «Сирдарё Ҳақиқати» газетасида босиб  чиқарилади.

Аслида, товламачи ва фирибгар рэкэтёр Сирдарё вилояти ИИБси ходими Ғайрат Усмонов эди.

Бу ходим ҳуқуқ ҳимоячиси қамалишидан олдин унинг ҳимоясида бўлган Сирдарё туманида яшовчи фермер Тўлкин Норовни уйига бориб ўзини коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ходимиман деб таништириб,  уни қўрқитиш йўли билан Турсун Бек Туразодага қарши кўрсатма беришни талаб қилган «шотирлар»дан бири эди.

Унинг қилмиши ошкор бўлгач, шармандаларча ишдан четлаштирилди.

2013 йил 16 октябрда жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси Ҳусниддин Дўстназаров раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида Турсун Бек Туразода (Остонақулов Т.Т.) ахлоқ тузатиш ишларидан озод этилди.

Лекин шунга қарамай, 2014 йил 27 январ куни соат 17-30 ларда ўзини Улуғбек деб таништирган қандайдир орган ходими, ўзида бўлган (скрытий) мобиль рақамидан ҳуқуқ ҳимоячисининг  мобиль +998911031467 қўл телефонига 28 январ куни эрталаб соат 09-00 ларга белгиланган жойда учрашиш кераклигини айтади, журналист унинг кимлигини, каерда ишлашини сўраганида, билишингиз шарт эмас деб жавоб қайтаради.( Журналист сирли мобиль рақамини аниқлаш учун тегишли идораларга ариза берган, бу ҳақда кейинроқ батафсил хабар берамиз)

Шу воқеадан кейин журналист Турсун Бек Туразода Гулистон шаҳридаги «Билайн» деллерлик шаҳобчасига бориб мобил рақамларини тўхтатади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Турсун Бек Туразоданинг турмуш ўртоғи  Остонақулова Нигоранинг айтишича,  2014 йил 29 январ куни кеч соат 21 -00 ларда Гулистон шаҳар 3-мавзе, Турғун Аҳмедов номли маҳалла профилактика нозири Азиз исмли ходим келиб,  Турсун Бек Туразодага шахсан  30 январ куни соат 15-00 Гулистон шахар ИИБси  ХООБ бошлиғи Жамол деган ходимнинг олдига бориб, яшаш, туриш-турмушингиз ҳақида тушунтириш хати ёзиб беришингиз керак деб кетган.

Сабабсиз қўнғироқлар, мантиқсиз ташрифлардан азият чекаётган ҳомилдор Нигора Остонақулова турмуш ўртоғининг хавфсизлигидан ташвишга тушмоқда.

Шуни эслатиб ўтмокчимизким, Турсун Бек Туразода 2010 йил декабр ойида Сирдарё ва Жиззах вилоятида коррупциялашган жирканч тармоқлар, фохишахоналар сирини фош этган ҳуқуқ ҳимоячиларидан бўлиб майдонга чиққан эди.

Журналистни қамоққа олиш учун буюртмачи ижрочиларга унинг боши учун 50 000 АҚШ доллари тикишган деган иддаолар юради

Журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси билан Турғуннинг тўқнашуви ҳақидаги овозли лавҳани ҳавола этамиз.

Хабарни Шаҳри ЁР тайёрлади

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қарши шаҳрида  21 дона дарахтни кесиб, нобуд қилганларга жиноят иши қўзғатилди

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги дарахтларни кесиб ташлаган фуқаролар қўлга олинди. Улар 21 ...

Навоий шаҳрида кучли ёнғин содир бўлди

19 октябрь куни Навоий шаҳридаги 1 ва 2- гуруҳ ногиронлари истиқомат қилаётган хонадонда кучли ёнғин чиқиб, қўшни хонадонларга ҳам ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи “ нашри хабар ...

Баҳодир жалолов америкалик рақибини техник нокаутга учратди 

Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги олтинчи жангини ўтказди. АҚШнинг Нью-Йорк штатида «NABF Junior Heavyweight Title» титул камари учун кечган баҳсда ...