«Толибон» Тошкентда офисларини очиши мумкин

Фото :alriyadh.com

2018 йилнинг 7-10 август кунлари Доҳа шаҳрида (Қатар) жойлашган «Толибон» ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббос Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган.

«Толибон» ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

Хорижий ОАВнинг ёзишича, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев «Толибон» вакиллари билан музокаралар ўтказган.

«Afghan online press» нашрининг хабарига кўра, «Толибон» Тошкент шаҳрида ўз расмий офисини очиши мумкин. Ҳозирча фақат Доҳада қароргоҳга эга бўлиб, шунингдек, Дубай (БАА) шаҳрида ҳам янги идора очишлари режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуcида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясига «Толибон» ҳаракати вакиллари таклиф этилган, аммо қатнашмаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасидаги музокараларга бағишланган баёнот эълон қилинган ва унда Тошкент шаҳрида 2018 йил 27 март куни бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция давомида эришилган келишувлар муҳокама қилинган.

Манба:Хабар.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қр ҳукумати «мегаком» уяли операторининг янги харидорини қидирмоқда

Давлат мулкларини бошқариш жамғармаси “Мегаком” уяли оператор бренди билан машҳур «Альфа Телеком» ЁАЖга янги харидор изламоқда. Идора раҳбари Дуйшенбек Зилалиевнинг айтишича, ...

Қозоғистонда ёниб кетган автобус ҳайдовчилари қўлга олинди

Қозоғистонда 18 январда ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонликнинг ўлимига олиб келган автобуснинг ҳайдовчилари ушландилар. Бу ҳақда фожиа юз берган Ақтўбе вилояти ...

Туркманистонда туркияга учиб кетишга бир неча бор уриниши зое кетганидан сўнг эркак ўзини осди

Ашхободдаги аэропортда халқаро рейсга уч марта қўйилмаган дашўғузлик эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “ Озодлик”нинг Дашўғуздаги мухбири хабар берди. (more…)