Россияга нисбатан АҚШнинг янги санкциялари иқтисодий урушнинг бошланиши дея баҳоланиши мумкин

Иллюстратив фото

Вашингтон томонидан Россияга нисбатан санкцияларни янада қатъийлаштирилиши иқтисодий уруш эълон қилиниши сифатида баҳоланиши мумкин. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведов Кроноцк давлат қўриқхонаси ходимлари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар берди ТАСС.

“Агар кўринишидан банк фаолияти ё бошқа бир валютани тақиқлашнинг ортидан эргашилса, буни иқтисодий уруш эълон қилиниши деб тўғридан-тўғри номлаш мумкин. Ва мазкур урушга иқтисодий, сиёсий жиҳатдан, зарур ҳолатларда бошқа йўллар билан жавоб бериш даркор”, – деди РФ бош вазири.

Д.Медведев амалдаги санкциялар ҳақида гапирар экан, чеклов бўйича чора-тадбирлар мамлакат иқтисодиётига таъсир ўтказаётганини тан олди. Унинг сўзларига қараганда, санкциялар Россияни халқаро майдондаги кучли рақобатчилар сафидан олиб ташлаш учун киритилаётир.

АҚШнинг Россияга нисбатан янги санкциялари 22 августдан кучга киради. Чекловлар Англияда Россия разведкасининг собиқ иккиёқлама агенти Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши билан боғлиқ. Вашингтонда эълон қилинишича, Россия “Новичок” жанговар заҳарловчи моддани қўллаб, халқаро ҳуқуқни бузган. Янги санкциялар Россияга авиацияда фойдаланиладиган электрон қурилмалар экспортини тақиқлашни назарда тутади. Шунингдек, “Аэрофлот” учун АҚШга парвозларни амалга ошириш ман этилиши мумкин.

Яна шуни қайд этиш лозимки, Вашингтон томонидан эълон қилинган янги санкциялар арафасида рубль кескин арзонлашиб кетди.

Бундан ташқари, америкалик сенаторлар Конгрессга Россияга нисбатан янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳам киритди. Улар Россия қарз қоғозлари билан операцияларни чеклаш, Россия банкларининг доллар валютасидаги ҳисоб-китобларини ёпиб қўйиш ва Россияни “терроризмга ҳомийлик қиладиган давлат” сифатида тан олишни таклиф этишяпти.

Манба:Халқ сўзи

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшнинг ироқдаги бош консуллигига ҳужум уюштирилди

Курдистон мухторияти пойтахти Эрбил шаҳридаги дипломатик бинога Эрон томонидан бир неча ракета отилди. Маҳаллий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, шаҳарда 3 та портлаш ...

Бишкекда “z” белгисини ёзиб олган автомобиллар жаримага тортилмоқда

Бишкекда машинасига "Z" белгисини қўйган ҳайдовчилар жаримага тортилиб,  белги олиб ташланмоқда. Бу ҳақда Бишкек милициясининг патрул хизмати матбуот котиби Байгази Айткул ...

Марказий банк ўзбекистонда 100 минг сўм номиналидаги купюра чиқарилишини тасдиқламади

Марказий банк матбуот хизмати Ўзбекистонда 100 минг сўм номиналидаги купюра чиқариш бўйича қарор қабул қилинмагани, бу ҳозирча фақат баҳслар мавзуси эканлигини билдирди. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400