Вашингтонда ирқчилар ва ирқчиликка қаршилар бир вақтда намойиш ўтказди

Фото:VOA Вашингтонда намойишлар хавфсизлигини назорат қилаётган полициячилар.

АҚШ пойтахти Вашингтонда 12 август куни Оқ уй олдида ирқчилар ва ирқчиликка қаршилар намойиш ўтказди.

Оқ танлиларнинг бошқа ирқлар устидан устунлиги тарафдорлари ўз рақиблари билан тўқнашиб кетишининг олдини олиш мақсадида полиция пойтахтнинг ўнлаб қўчаларини тўсиб қўйди ва қаттиқ назоратга олди.

Расмий хабарда айтилишича, оқ танлилар устунлигини иддао қилиб намойишга келганлар сони юз нафарга етмаган. Ирқчиликка қаршилар намойишига эса минглаб одам йиғилган.

Ирқчиликка қаршилар президент Дональд Трампга қарши ёзилган шиорларни кўтариб олган эдилар. Улар АҚШда ирқчиликнинг бош кўтаришида Дональд Трамп сиёсатини айблашмоқда.

Ўтган йили Виржиния штатининг Шарлотсвилл шаҳрида оқ танли миллатчиларнинг намойиши пайтида ирқчиликка қаршилар билан тўқнашув юз берган ва оқибатда ирқчиликка қарши намойишга чиққан бир одам ҳалок бўлганди.

Вашингтондаги намойишлар мана шу воқеанинг бир йиллиги муносабати билан ўтказилди.

Аввалроқ Шарлотсвиллда ўтган йилги намойишни уюштирган миллатчи Жейсон Кесслер “оқ танлиларнинг фуқаровий ҳуқуқлари” учун намойиш ўтказишини билдирган эди. Бироқ Шарлотсвилл ҳокимияти унга намойиш ўтказишни тақиқлаб қўйган.

Манба:Озодлик

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия сурияга ҳарбий юк жўнатди

Россия армияси Сурияда Ҳасекенинг Қамишли туманидаги Тартаб полки ва Қамишли аэропортидан эса «Тинчлик булоғи» базасига ҳарбий юкларни юборди. Тел Темирдаги манбаларга кўра, ...

Маркон путинни “иккиюзламачилиги” учун кескин танқид қилди.

Франция президенти Эммануель Макрон Владимир Путиннинг тинч аҳолини эвакуация қилиш таклифини кескин танқид қилди. Макрон Путин билан телефон суҳбатида украиналикларни хавфли ...

Францияда маҳаллий аҳоли ва лўлилар ўртасида тўқнашув содир бўлди

Франциянинг пойтахтида маҳаллий аҳоли ва лўлилар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув туфайли 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё»  ёзмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400