Руминияда уч кундан бери норозилик намойишлари тўхтамаяпти

Бухарест. 2018, 12 август.

Руминияда уч кундан ҳукумат истеъфосини талаб қилаётган кўп минг кишилик норозилик намойишлари давом этмоқда.

Пойтахт Бухарестда 12 август куни намойиш қатнашчилари НАТО ҳамда Европа Иттифоқи байроқларини тутган ҳолда, ҳукмрон Социал демократик партияни “қизил ўлат” дея қоралашди ва ҳукумат истеъфосини талаб қилишди.

Икки кеча олдин Бухарестда полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газ ва сув пушкаларидан фойдаланди. Айрим намойишчилар тош, идиш ва тутун бомбаларини полицияга қараб улоқтирди. Тўқнашувларда 500 га яқин одам жароҳат олгани айтилмоқда.

Полиция 10 август куни ошиқча куч қўлланилганини рад этиб, расмийлар мутонасиб чора кўришганини айтди.

Маҳаллий матбуот ҳисобларига кўра, 10 август куни бўлиб ўтган намойишда 30-80 минг бухарестлик қатнашди. Руминия бўйлаб бошқа шаҳарларда ҳам минглаб одам намойишга чиқди.

12 август куни намойишчилар сони аввалги кунлардан озроқ бўлгани айтилмоқда.

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоразмда юк машинаси ҳаракатланаётган пайт кўприк қулаб тушди

Фото: «Nuz.uz» Хоразмда автомобиль кўприги қулаб тушди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда. 15 август куни соат 18:40 атрофида вилоятнинг Ҳонқа тумани, Қорақош қишлоғида ...

Жиззахлик фермер миб томонидан бир гилами олиб қўйилгани учун ўзини ўлдириб олган

Жиззахда фермер ўз жонига қасд қилди. Ижтимоий тармоқларда бунга МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилганди. Прокуратура эса унинг бор-йўғи битта ...

“лўли” йигит ўзбекистон конституцион тузумини ағдаришда айбланди

Сурхондарё вилояти Денов шаҳар, “Қуёшли юрт” маҳалласи, Жаннатмакон кўчасида яшаган, миллати лўли (терговга оид ҳужжатларда шундай келтирилган) бўлган, 1987 йилда туғилган ...