Хорижга чиқишни чеклаш қандай миқдордаги қарздорлик учун қўлланилади?

Фото:© Sputnik / Амир Исаев

Қонунчиликка кўра айрим ҳолларда чет элга чиқиш чекланиши мумкин. Масалан, агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар уни чет элга чиқиши чекланади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, хорижга чиқишни чеклаш фақатгина энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ортиқ қарздорлик (368 600 сўм) учун қўлланилади.

Тақиқ бор-йўқлигини эса давлат ижрочиларига расман ёзма равишда мурожаат қилиш орқали билиш мумкин. Шунингдек тақиқларни Мажбурий ижро бюросининг сайти (https://mib.uz/restriction) орқали ҳам текшириб кўриш мумкин (ҳозирда тест режимида ишлаяпти).

Агар шахсга тақиқ қўлланилган бўлса, у қарзларни тўлагандан кейин ижрочидан тақиқ олиб ташланганига аниқлик киритиб олиши мақсадга мувофиқ.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёда мол ўғрилари мол бозорда қўлга олинди

Сирдарё вилояти Гулистон шахар Улуғ йўл махалласида яшовчи Э.З. ўзини жиноий шериклари билан биргаликда Гулистон шахар худудида яшовчи фуқароларни чорва-молларини ўғирлаб, ...

Мажбурий обуна ҳисобидангина тирик бўлиб турган нашрларнинг яшашга ҳаққи борми?

Мажбурий обуна ҳақидаги ўтган сафарги мақоланинг сўнгида унинг давомини ёзиш ваъда қилинган эди. Тан олишим керак, мазкур мақолам босма матбуот нашрларида ишловчи айрим ...

Ўзбекистон қўшни давлатлардан товар олиб киришни янада чегараламоқчи

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида қўшни мамлакатлардан товар олиб киришни янада чегаралаш таклиф этилмоқда, - дея Соф.Уз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400