Бензин нархи халқаро даражагача оширилади

Фото: Desmond Boylan / Reuters

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда бензин нархи халқаро даражагача кўтарилишини тасдиқлади.

У мамлакатда фуқаролар учун ёқилғига тўғридан-тўғри давлат субсидиялари киритиш асосида бензиннинг бозор қиймати ўрнатилишини маълум қилди. Бу ҳақида El Universal нашри хабар берди.

Мадуро Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларига бензин контрабандасининг олдини олиш учун ана шундай қарорга келинганини таъкидлади.

“Бензин контрабандасини тўхтатишнинг ягона йўли ўз нархларимизни халқаро нархлаш даражасига олиб чиқиш ва бизнинг маҳсулотларни Колумбия ҳамда Кариб ҳавзасига ташиб кетаётган мафия устидан ғалаба қозонишдир. Шунинг учун мен венесуэлаликлар учун тўғридан-тўғри субсидиялар жорий этишни маъқуллайман”, – деди у.

Илгари Венесуэлада бензин ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари учун субсидия тизими амал қиларди. Пировардида бу ердаги ёқилғи нархи дунёдаги энг арзон кўрсаткичлардан бирига айланганди. Ўз навбатида ҳукумат бензин қиймати “сакраб кетиши”га йўл қўймаганлиги уни йиллар давомида ўзгармаслигини таъминлаб келаётган эди.

GlobalPetrolPrices портали ҳисоб-китобига кўра, давом этаётган ижтимоий-иқтисодий инқирозга қарамасдан ушбу давлат дунёдаги энг арзон бензин сотиладиган мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринда турибди.

Мазкур манба маълумотида келтирилишича, 2018 йилнинг 13 август ҳолатига кўра Венесуэлада 1 литр бензин нархи 1 центр атрофида бўлган. Reuters бу борада қуйидагича таққослашни келтириб ўтади: Венесуэлада 1 чашка сутли қаҳва нархи ўртача 2,2 млн. боливар (тахминан 0,5 доллар)га тенг.

Шундай қилиб 1 финжон кофенинг пулига автомобил бакини бензин билан 9 минг бор тўлдириш мумкин.

Илгаридагидан фарқли равишда мамлакат ҳукумати ёқилғи қуйиш шохобчаларида кафолатланган паст нархлардан воз кечиб, бунинг ўрнига аҳоли учун ёқилғи харажатларини компенсация қилиш йўлига ўтмоқчи.

Бензин учун тўғридан-тўғри субсидиялардан миллий карта – идентификация ҳужжатига эга бўлган барча фойдаланиши мумкин.

Манба:Халқ сўзи

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 “россия элитаси путинни ағдаришга уринмоқда”

Россия бизнес ва сиёсий элитаси президент Владимир Путинга суиқасд уюштиришни режалаштирган нуфузли мухолифат вакилларидан иборат гуруҳ тузди. Бу ҳақда Россия Мудофаа ...

“хитой россияга ҳарбий ёрдам жўнатади”: хитой маълумотга изоҳ берди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзяннинг айтишича, Россия Украинадаги махсус операция муносабати билан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарлар ёлғон. ...

Туркияда фабрика ёниши натижасида ўзбекистонлик вафот этди

22 июнь куни Буюкчекмеже туманида жойлашган фабрикада юз берган ёнғин оқибатида 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ғофур Турсунов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ...