ПРЕЗИДЕНТ УЧУН ЖАВОБ

Косон туман Қуйи Оброн қишлоғидаги 33-сонли мактаб директори, “Дўстлик”  ордени сохибаси Исломова Рохилага 56 ёшга тўлганлиги муносабати билан Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Лазиз  Холов томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 7-қисми билан, яъни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантириш хати берилган эди. Исломова Рохила Саидовна бошқараётган 33-сонли мактаб туманда 1,2,3-ўринларда рейтинг баҳоси бўйича юқори ўринларда бўлиб келган.

Рохила Исломова иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилишидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев номига Косон туманидаги Президент Халқ қабулхонасига  2018 йил 30 июль куни шикоят берган эди.

​2018 йил 13-август куни Қашқадарё вилоят Халқ таълими бошқармасига Қарши шаҳрига Рохила Исломовани чақиришиб, сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасига ёзган шикоятингизга биз жавоб берамиз деб айтишиб, бошқарма кадрлар билан ишлаш бўлимининг хонасига олиб киришиб, кадрлар бўлими бошлиғи Очилов Элмурод ва бошқарма катта юрист консултанти билан бирга хизмат компьютеридан Рохила Исломовани  Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 7-қисмига асосан,  яъни иш берувчи Қашқадарё вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Лазиз Холовнинг 2018  йил 13-августдаги №92к сонли буйруғи билан меҳнат шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқни бериб, мана Сизга Ўзбекистон Президентини  Халқ қабулхонасига ёзиш деб табассум билан “Сиз энди бемалол судга мурожаат этишингиз мумкин” деб жавоб бериб, давлат пенсияси олиш учун ҳатто хужжат ҳам тайёрламаган Рохила Исломовани Президентдан нажот кутиб ёзган мурожаатига ўзгача усулда жавоб беришиб, бир зумда ишсизга айлантиришди.  Мен шу суҳбатда иштирок этдим.

​Ҳа!  Азизлар, демак Ўзбекистонимизда пенсия ёшига етганлар, ишлайман яна мансабимда,  деб ўйлаб Юртбошимдан нажот сўраб кўринг, балки Сизнинг дардингизни Ўзбекистонимиз Президенти Шавкат Мирзиёев эшитар? Умидвор бўлинг, мана мен коррупцияга ва мафияга қарши курашиб, МХХни уюштирган сунъий жиноят иши бўйича оқланишим учун айнан Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиб суҳбатлашишдан умидвор бўлиб келаяпман.  Ахир яхши ният—ярим давлат!  СИЗ ҳам давлатли бўлинг!

 

Муаллиф Қашқадарёда коррупция ва мафияга қарши курашганлигим, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилганлигим учун, МХХ томонидан уюштирилган сунъий жиноят иши сабабли қамалиб, 5 йил етти ой қамоқда ноҳақдан ўтирган   Ж  А  С  Л  И  Қ  дан озодликка чиққан ҲУҚУҚ ҳимоячиси Маматқулов Чўян Охманович    2018-йил  15- август

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ехҳт)

Жорий йилнинг 16 сентябридан буён давом этаётган Варшавадаги ЕХҲТнинг навбатдаги йиллик анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролик жамияти вакиллари билан ...

Отабек муродов иши ихтиёр абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда

Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноят иши Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош ...

Калининградда ўзбекистонликни уриб ўлдириб, сўнг ёқиб юборди

Россиянинг Калининград шаҳрида Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ТАССга таяниб “Соф.уз” ёзмоқда. Аввалроқ вафот этган шахснинг ёнғин ...