Агробанкнинг Иштихон филиали тадбиркорни касод қилди

Мулкдор сайтида ўтган ойнинг 17 санасида “Агробанкнинг Иштихон филиали тадбиркорни касод қилди” номли мақолани эълон қилган эдик. Ушбу мақоладан кейин тадбиркор Абдулатиф бизнинг сайтимизга мактуб юборибди. Мактуб билан танишиб ушбу воқеа ривожини кузатиб боринг.

 

АБДУЛАТИФНИНГ БИЗГА ЮБОРГАН ХАТИ.

Абдулатиф:

-Ҳокимиятдан, банкдан 5, 6 та одам ишхонамни олдига келдида мани чақирди. Борсам ҳокимиятдан Камол, банкдан Фаррух, Найим деганлар ўзларича ишчи гуруҳ бўлиб келиб манга тушинтириш хати ёзиб беринг, мана бу далолатномага қўл қўйиб беринг,деб талаб қилди. Аризангизни ёпишимиз керак деди. Маҳаллакомниям чақирган экан келмабди, ундан кўра мана шу тадбиркорга ёрдам беринглар дебди.

Ҳокимиятдан Камол, банкдан Фарруҳ, Найим деганлар ўзларича ишчи гуруҳ тузиб ишхонамга келибди, маниям чақирди, бордим. Сизни президентга ёзган мурожаатингиз бизга келиб қолибди, буни муддати ўтиб кетмасдан ёпишимиз керак тушинтириш хати ёзиб беринг ва мана бу далолатномага қўл қўйиб печат уриб беринг, деб талаб қилди. Маҳаллакомниям чақирган экан келмади, мени бу ишга аралаштирманглар, қўлларингдан келса тадбиркор Абдилатифга ёрдам беринглар, ахир уни маблағи ҳавога учиб кетаяптику деган жавобни берибди. Сўнг маҳаллани котибасини чақирди, котибаям худди шу гапни айтди, мен қўл қуймайман бу акани маблағи пешона териси тўкилган, аризани ёпишдан кўра тадбиркорга ёрдам беринглар деб қўл қўймай кетди. Ман ҳам қўл қуймаганимдан кейин банк ходимлари маҳаллага борибди-да яқинда Россия давлатида ишлаб келган бир болага, мана бу қоғозга қўл қўйиб бер сотилганлиги тўғрисида хабардорман деб қўл қўй деб, талаб қилибди, у болаям ман яқинда россиядан келдим ҳеч нарсадан хабарим йуқ қўл қўймайман дебди. Шундан сўнг хокимиятдан Камол деган ишчи манга қўнғироқ қилди-да кечки пайт ҳокимятга келинг, хокимбувани олдига кирамиз масалангизни ечамиз деб чақирди. Кеч соат 5 .00 ларда ҳокимятга бордим, бир хонага киргизди-да яна тушинтириш хати ёзиб беришимни, ва далолатномага имзо қуйишимни талаб қила бошлади. Ман билдимки ҳокимни олдига банкер билан бирга кирамиз, масалангизга ечим топамиз деб алдаб чақириб, асл нияти аризани ёпиш булган. Наҳотки телеведения матбуотда муҳтарам президентимиз тадбиркорга кенг йул очиб тадбиркорни «қўлла» десаю булар тадбиркорни тепкилашдан, бор йуғини тортиб олишдан нарига ўтмаса. Наҳотки шундай қудратли давлатимизда бир тадбиркорни кичик муоммосига ечим топилмаса. Юртимизда олиб бораётган ислоҳатларга мансабдор шахслар бефарқ қараса, ёки бу ислоҳатлар шунчаки номигамикан деб уйлаб қоламан. Нима бўлгандаям бир инсонни меҳнатини қадрига етиш керак деб биламан.

Мени ишим ўхшаб кетса банкер жавобгар бўлиб, уни сирлари очилиб кетади. Шунинг учун банкни ҳимоя қилиб тадбиркорни оёғости қилиш осонроқ экан. Чунки бу мансабдорлар ҳаммаси бир туманда ишлаб бир охирдан ем ейди-да.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон аҳолисининг 17 фоизи кунига бир ақш долларидан камроқ пулга яшайди

Тожикистонда тахминан 1,5 млн киши кунига 1 АҚШ долларидан камроқ пулга яшайди. Бу ҳақда БМТнинг Тожикистондаги Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг август ойида ...

Шомурод донаев ишдан олинди, туймаевга нисбатан жиноят иши очилди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Шомурод Холбоевич Донаев лавозимидан озод этилди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хабарига кўра, Бош вазир Абдулла ...

Олтин конидаги фожеа

(Барча ахборот  агентликлари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари эътиборига) “Мулкдор” сайтига мурожаат қилдилар: Самарқанд вилояти, Қӯшработ тумани “Ғужумсой” олтин конида  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400