«Ўзбектелеком» Қирғизистон орқали ўтувчи янги интернет канални ишга туширди

Қувасой (Фарғона вилояти) – Қизил-Қия (Баткен вилояти) ҳудудида «Ўзбектелеком» АК ва «ЭлКат» МЧЖ (Қирғизистон Республикаси) телекоммуникация тармоқларини ўзаро боғлайдиган янги трансчегаравий канали қурилиши якунланди. Ушбу халқаро телекоммуникация туташиш нуқтаси бугун, 16 август куни тижорий фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

 

Фото:atea.ee

 

Шунингдек, компаниялар ўртасида телекоммуникация тармоқларининг ўзаро алоқаларини таъминлаш ва телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тўғрисида битим имзоланди.

«Қирғизистон ҳудудидан ўтувчи ушбу янги канал интернетга уланишнинг муқобил йўлларини очади. Мазкур маршрут Афғонистон ва Туркманистон йўналишларида транзит алоқа каналларини йўлга қўйиш имконини бериб, «Ўзбектелеком» АКнинг экспорт салоҳиятини оширади», дейилади компания хабарида.

Манба: Хабар.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиянинг иқтисодий ўсиши уйдирма экани маълум бўлди

Росстат Россияда саноатнинг ўсиш суръатлари деярли икки йиллик рекорд даражага етгани ҳақида хабар берди - унинг маълумотларига кўра, саноат корхоналари ишлаб чиқариши 2019 ...

Ҳукумат валюта тижорий курсини бекор қилди. расмий курс нима бўлади?

Бош вазир Абдулла Ариповнинг 30 июнь кунги қарорига мувофиқ, тижорат банкларининг ўз мижози бўлган корхоналарга бозор нархида валюта олиб-сотишига рухсат берилди. Ҳозирча ...

Европа иттифоқи россиянинг калининград вилоятига товарларни ўтказишга рухсат берди

Еврокомиссия Россиянинг Калининград вилоятига фақат Европа Иттифоқи ҳудуди орқали автомобилда юк ташиш тақиқлангани, юкларни темир йўл орқали етказиш текширувдан сўнг амалга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400