Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида юк машиналарининг 7 кмга чўзилган навбати пайдо бўлди

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида бир неча километрга чўзилган юк машиналари қатори пайдо бўлди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

Журналист Анна Шароваловага кўра, 15 август куни ҳам чегарада катта тирбандлик кузатилган.

«Ҳайдовчилар бу ерда 2 кундан 6 кунгача вақт йўқотмоқда. Бу ҳолат бир неча йилдан бери кузатилмоқда. Тун бўйи 100 дан ортиқ машина 1 километр йўл босган, холос. Навбат 7 километрдан кўпроққа чўзилган. Шуниси ҳам борки, Ўзбекистондан машиналар Қозоғистонга тезроқ қўйиб юборилмоқда», — дейди Анна Шаровалова.

Журналистнинг таъкидлашича, маҳсулотлар орасида тез бузиладиганлари ҳам бор. Бир неча кунлик кутиш туфайли сув етишмаслиги катта муаммога айланган. Бу 40 даражали жазирамада юз бераётган ҳолат.

Манба:Дарё

Аудиолар