Экспорт ўрнига сохта ҳужжатлар билан ички бозорга автомобиллар сири очилди

Жиззахда аслида хорижга экспорт қилинмай, сохта ҳужжатлар асосида ички бозорга сотилган автомашиналар сири очилди.

Фото: ЎзА 

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, сохта ҳужжатлар асосида ички бозорда сотиб юборилган бир қатор транспорт воситалари фош қилинди. Бу ҳақда ЎзА Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига асосланиб хабар қилди.

«GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва муқаддам қўшни давлатга экспорт қилинган 20 дона турли русумдаги транспорт воситаси ички худудда ноқонуний равишда сотиб юборилган ва ички ишлар органларида сохта маълумотлар асосида рўйхатга қўйилган.

Бу ҳолат Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан олинган, транспорт воситаларини рўйхатга олиш учун асос бўлган хисоб-маълумотномаларни ўрганиш давомида аниқланди.

Жиззах шаҳри ва вилоятнинг Зомин, Ш. Рашидов, Фориш, Пахтакор, Дўстлик, Ғаллаорол каби туманларида истиқомат қилувчи бир нечта фуқаролар номига расмийлаштириб юборилган ушбу автомашиналарга тегишли маълумотномалар Наманган ва Асака шаҳридаги автосалонлардан олинган.

Аммо, автосалон эгалари тақдим қилган маълумотномалар бошқа манзарани намоён қилди. Яъни, ҳисоб-маълумотномалар аслида бутунлай бошқа шахслар номига ва бошқа турдаги транспорт воситалари учун расмийлаштирилганлиги, сохта ҳисоб-маълумотномаларда кўрсатилган муҳр ва исм-шарифлар эса сохта эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида юқоридаги автотранспорт воситаларининг 3 таси аллақачон жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ҳукмига асосан давлат эгалигига ўтказилиб, кимошди савдоси орқали сотиб юборишга ҳам улгурилган экан. 2 та автотранспорт воситаси эса айни пайтда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг жойлардаги бўлимлари томонидан рўйхатга олинган.

Шундай қилиб, сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштиришда ифодаланган мазкур хатти-ҳаракатларда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломати мавжудлиги сабабли, мазкур модда билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлиги бўйича вилоят прокуратурасига юборилди.

Бу жараёнда жабрланувчилар яъни, пешона тери эвазига топилган маблағига ўзлари билмаган ҳолда сохта ҳужжатлар асосидаги автомашинани сотиб олган шахслар энди нима қилади? Ҳозирча автомашиналар ўз эгаларига тилхат асосида қайтариб берилган. Аммо, якуний сўз суд хукмида айтилади.

Манба:«Газета.uz»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Доллар келмай қўйди. тошкентда уй нархи тушиб кетди

Тошкентда кўп қаватли уйлар¸ шунингдек, хусусий ҳовлилар нархи пастлай бошлаган. Бу пастлаш тенденцияси Россиядан келаëтган доллар миқдорининг кескин қисқариши билан ...

Туркия ўзбекистондаги иккита конда олтин қазиб олади

Туркиянинг Tasaypi компанияси ва Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 25 октябрь куни Самарқанд вилоятида иккита олтин конини ўзлаштириш бўйича битимни ...

Ўқитувчиларми ёки қуллар?

  "Суратрларда кўрганингиздай, Бухоро мактабларининг ўқитувчилари кўчаларни тозаламоқда. Бу қуллик эмасми? Бу суратлар Технологиялар институтининг олдида олинган. Деярли ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400