Тошкентда “Бирдамлик” Халқ Демократик  Ҳаракати фаолларининг  йиғилиши бўлиб ўтди

 

 Жорий йилнинг 15- августида, Тошкент шахрида  “Бирдамлик” Халқ Демократик  Ҳаракати фаолларининг  йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳаракатнинг бугунги аҳволи, фаолияти , ютуқ ва камчиликлари атрофлича муҳокама қилинди, бу ҳақда “Birdamlik.info” сайти хабар бермоқда.

Маълумку, сўнги 3 йил ичида ҳаракат фаолияти объектив ва субъектив сабабларга кўра анча сустлашди.  Шу масала юзасидан айтилган барча фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, жойларда бирламчи  қуйи ташкилотларни қайта тиклаш, вилоятларда ва марказда ҳаракат   аъзоларининг фаолиятини жонлантириш  учун қилиниши керак бўлган ишлар режаси тузилди.

Йиғилишда  айтилган барча фикр ва таклифлардан келиб чиқиб, «Бирдамлик» Халқ Демократик  Ҳаракатининг навбатдаги  Қурултойини ўтказиш ташкилот зиммасидаги бирламчи вазифа дея эътироф этилди.

Шу муносибат билан ҳаракат лидери Баҳодир Хон Туркистон жанобларидан  қурултойга тайёргарлик кўриш, ташкиллаштириш ва қурултойни ўтказишда зарур бўлган моддий ва техник базани яратиш маъсулиятини ўз зиммасига олиши сўралди.

Шунингдек,  ҳаракат фаоллари тамонидан  жорий йилнинг 8-9 ноябирида ўтказиш режалаштирилганини ва  қурултойда  Баҳодир Хон Туркистон жаноблари иштирок этиши сўралди.

               

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Синовларда тобланаётган қаҳрамон

Бугун "Бирдамлик" Халқ демократик партиясининг Ўзбекистондаги раҳбари, таниқли сиёсатчи Қаҳрамон Маҳмуднинг таваллуд айёми! Қаҳрамон Маҳмудни ушбу қутлуғ сана билан ...

Зарурат ва бурч, ёҳуд дилсора фозилова билан суҳбат

Ҳурматли Дилсора!  Сизнинг  «Мулкдор» саҳифасида яқинда кўчириб босилган «Мухолифат. Бугунги Ўзбекистон ва Баҳодир Чориев» номли  мақолангизни ўқиб, ўз фикрларимни билдиришни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400