Қозоғистонда Россия бензини импорти уч ойга тақиқланади

Фото: neftynik.ru

25 августдан бошлаб Россиядан Қозоғистонга бензин импорти уч ойга чекланади. Энергетика вазирлигининг тегишли буйруғи 17 август куни «Қозоғистон ҳақиқати» газетаси томонидан эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, тақиқ темир йўл транспорти орқали олиб келинувчи 92- ва 98-бензинга нисбатан қўлланилади. Қозоғистон Энергетика вазирлиги тақиқни Қозоғистон нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ишлаб чиқариладиган бензин профицити билан боғлаган.

Қозоғистонда расмий даражада Россия бензини импортини тақиқлаш ҳақида гап-сўзлар май ойида бошланганди. Бироқ, бу масала мунтазам равишда ортга сурилиб келди. 7 август куни республика энергетика вазири ўринбосари Болат Акчулаков тақиқ август ойида кучга кириши ҳақида маълум қилди.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нархлар тушганда сотиб олинг, кутарилганда сотинг

 Капитал қўйилмалар бозорида ҳамма вақт икки тоифадаги гуруҳлар бўлади: сотувчилар ва олувчилар.  Мана шу гуруҳга аралашиб қолган одам кўпчиликка қараб иш қилади. Бу зарар ...

Мия нима учун берилган?

Биринчи қисм. Ривожланиш Президент: «Келинглар, муаммоларимиз ечими ҳақида биргаликда ўйлайлик, кўзимиздан яшириниб ётган камчиликларимизни биргаликда топиб, ошкор қилайлик», ...

Ўзбекистонда 2021 йилда инфляция бир хонали рақам чегарасига етиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Пул-кредит сиёсати бошқармаси бошлиғи Рустам Маҳамадиев Марказий банкнинг инфляция бўйича прогнозлари ва пул-кредит сиёсатининг ...