Иш ўринлари яратиш бўйича ваъдалар бериш билан бошланди

хусусий қўриқлаш агентликлариЖорий йилнинг 17 январь куни “2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг қарори эълон қилинганди. Мажлисда маъруза қилган юртбошимиз ўтган йили турли йўналишларда қўлга киритилган ютуқлар хусусида алоҳида тўхталиш билан бирга, мавжуд муаммоларни таҳлил қилишга ҳам эътибор қаратганди. Ушбу йиғилишда Президент И. Каримов,  2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари ва йўналишларини бажаришга доир дастурий вазифалар хусусида тўхталаркан, жорий йилда салкам 1 миллион иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилаётганини, шунингдек, ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва такомиллаштириш кераклигини ҳам алоҳида таъкидлади. (Бу ҳаммаси эмас, албатта, бундан ташқари белгиланган чора-тадбирлар ҳам бор). Мазкур йиғилишда мавзуга доир амалий чора-тадбирлар белгиланди.

Орадан роппа-роса 7 кун ўтгандан кейин, яъни 24 январда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 февралидан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги таклифига кўра ташкил этилган ва шу кунга қадар жойларда фаолият юритиб келаётган хусусий қўриқлаш агентликлари ўз фаолиятларини тўхтатади. Бунинг натижасида шу кунга қадар ўз қозонларини қайнатиб турган тахминан 200-300 минг қўриқчи ишсиз қолади. Юртимизда ишсизлар сони янада кўпаяди.

Хўш, мамлакатимиз раҳбарининг 17 январда бўлиб ўтган ҳукумат мажлисидаги маърузасида илгари сурилган, ўз навбатида ўзини шу заминга, шу халққа дахлдор деб билган ҳар бир инсонни янада фаолроқ ҳаракат қилишга, эзгулик ва бунёдкорликка даъват этадиган ёрқин фикрлари қаёқда қолди?! Ахир халқни доимий равишда қуруқ ваъдалар билан ушлаб туриш ҳам алал-оқибат яхшиликка олиб келмаслиги тарихда кўп марта ўз исботини топган ҳақиқатку! Президентимиз 30 миллиондан кўп халқ олдида берган салкам 1 миллион кишини иш билан таъминлашга оид ширин ваъдаларини қай тариқа юзага чиқармоқчи? Мамлакатимизда йил бошиданоқ деярли барча катта-кичик корхоналарда, муассасаларда мавжуд иш ўринлари кескин тарзда қисқартирилаётгани, бунинг натижасида нафақат ўзи танлаган соҳа бўйича малакаларини ошираётган ходимлар, балки етук мутахассислар ҳам ишсиз қолаётгани ҳеч кимга сир эмаску! Эндиликда улар қаторига хусусий қўриқлаш агентликлари ходимлари қўшилса… ишсизлар сони янада ошиб кетмайдими? Энг муҳими, бу каби хатти-ҳаракатлар юртбошимизнинг ҳисобот маърузасида айтган гапларига, яъни “иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва такомиллаштириш” каби чора-тадбирларига зид эмасми? Бу жараён юртбошимизнинг халқ олдида нуфузини янада тушириб юбормайдими?..

Давлатимиз раҳбари ўзининг ҳисобот маърузасида 2013 йилда 970 минг киши иш билан таъминланганини, уларнинг 60,3 фоизи қишлоқ жойларда амалга оширилганини ғуруру ифтихор билан тилга олди. Назаримизда агар жорий йилда ҳам ишсизликка қарши курашиш худди ўтган йилдагидек ноанъанавий тарзда амалга оширилса, у ҳолда мамлакатимизда салкам бир миллион эмас балки ундан ҳам кўпроқ аҳоли иш билан таъминланиши мумкин. Маълумки, 2013 йилда “иш билан таъминловчи ташкилотлар” қишлоқлар бўйлаб хонадонма-хонадон кириб, хонадон эгаларининг ихтиёридаги сигиру қора моллари сонини, экин майдонларини аниқлаган ҳолда, уларни шу хонадонда ишсиз ўтирган кишиларга “хусусий чорвадор”, “деҳқон” штати асосида “иш ўрни” сифатида тақсимлаб, уни мажбурий тарзда қонуний расмийлаштириб, шу тариқа ишсизликка барҳам берган эди…

Албатта, кенг жамоатчилик, хусусий қўриқлаш агентликларининг ёпилишидан мамнун эмас. Шу кунгача хусусий қўриқлаш агентликлари хизматидан фойдаланиб келаётган нодавлат ташкилотлар, хусусий фирма ва компаниялар ҳамда бошқа муассасалар эндиликда фақат ИИВ ҳузуридаги “Қўриқлаш” республика бирлашмаси хизматларидан шартнома асосида фойдаланишлари мумкин. Шундоғам ИИВ ходимлари фаолиятидан чарчаган халқ буни қандай қабул қиларкин? Бу фақат Яратганга аён!

Асил ЭЛЎҒЛИ   

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аҳолиси қозоғистонга қайси мақсадлар учун боришмоқда?

Кейинги пайтларда қўшни давлатлар билан муносабатимиз анча яхшиланди. Айниқса, Қозоғистон Республикаси билан алоқалар фаоллашди. Буни ижобий ҳолат сифатида боҳалаш керак. ...

Грузияда 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлиги бекор қилинди

Грузия ҳукумати қарзи туфайли «қора рўйхат»га тушиб қолган 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлигини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ...

Imf ўзбек иқтисодининг жорий йилда 7¸5% ўсишини башорат қилди

29 апрелдан 12 майга қадар Ўзбекистонга сафар қилган Халқаро валюта жамғармаси делегацияси эълон қилган баëнотда айтилишича¸ Европа ва Россиядаги иқтисодий жараëнларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400