Ўзбекистон вакиллари Москвада «Толибон» ҳаракати билан муҳокамага қўшилиши мумкин

Москва

«Толибон» ҳаракатининг Қатардаги расмий ваколатхонаси вакиллари жорий йил 4 сентябрь куни Москвага ташриф буюриши кутилмоқда.

Қобулдаги аноним манбанинг ахборотига кўра, ваколатхона бошлиғи Муҳаммад Аббос Станикзайнинг Москва ташрифи тасдиқланган. Ташкил этилаётган саммитда Россия вакилларидан ташқари, Хитой, Покистон, Эрон, Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Учрашувда Афғонистон масаласи атрофлича кўриб чиқилиши айтилмоқда. 16 июль куни Путиннинг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Замир Кабулов кутилаётган саммитга қадар ҳаракат вакиллари Москвага таклиф этилиши ҳақида айтганди.

Икки ҳафта аввал Тошкентга ташриф буюрган ҳаракат вакиллари ҳанузгача учрашув натижалари бўйича изоҳ бермади. Шундан сўнг,  «Толибон» расмийлари Индонезияга жўнаб кетганди.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳиндистонда азон овозига қарши қарор чиқди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги масжидларда азон овози ўчирилди. Минтақадаги 900 дан ортиқ масжидда ҳиндуларнинг норозилигидан сўнг азон овозини пасайтиришга қарор қилди. ...

Тижорат масканига айланган зиёратгоҳ

Бугунги кунда якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаролар учун қатор имкониятлар яратилган. Бунга якка тадбиркорнинг ўзини ижтимоий суғурта қилдириш, иш ...

Чехия россия ва беларусдаги элчиларини чақириб олди

Чехия Россия ва Беларусдаги элчиларини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди. Бу ҳақда Чехия бош вазири Петр Фиал расман маълум қилди, дея хабар беради Reuters. Чехия Карлови ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400