Осиё ўйинлари. Ўзбекистон биринчи кунда 3та медалга эга чиқди

19 август куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида 18-Осиё ўйинларининг асосий спорт мусобақаларига старт берилди.

Фото: МОҚ

Спортнинг 7 турида иштирок этган Ўзбекистон вакиллари якунда 3 медалга, 1 олтин ва 2 бронзага эга бўлишди. Бу медалларнинг барчаси эркин кураш жамоаси аъзолари томонидан келтирилди: Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Магомед Ибрагимов (97 кг) ва Сирожиддин Ҳасанов (65 кг) бронза медалларга сазовор бўлишди.

Академик эшкак эшиш, сузиш ва қиличбозлик турларида шу куни ўзбекистонлик спортчилар медалларни қўлга кирита олишмади.

Теннисчилар эса биринчи раунддан ўтишди – Оқгул Омонмуродова ва Санжар Файзиев жуфтлиги мусобақани ғалаба билан бошлади. Ўзбекистонлик теннисчилар жуфтлиги Шри-Ланка терма жамоаси аъзолари Диссанаяки/Кирерага қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучишди.

 

Ирода Тўлаганова ва Фаррух Дўстовдан таркиб топган аралаш жуфтлик эса Хитой Тайпейи теннисчилари Чанг/Хсиех тандемига мағлуб бўлишди – 1:6, 4:6.

Футбол бўйича олимпия терма жамоаси эса гуруҳ баҳсининг учинчи турида Таиланд термасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳда 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда нимчорак финалга йўл олди.

Манба:Халқ сўзи

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Уeфа россия терма жамоаларини мусобақадан четлатди

Европа футбол ассоциацияси (УEФА) 2-май куни Россия футбол клублари ва жамоаларининг ташкилот доирасидаги турнирларда иштирок этишини чеклади.Бу ҳақдаги маълумот ташкилот ...

Осиё ўйинлари. ўзбекистон биринчи кунда 3та медалга эга чиқди

19 август куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида 18-Осиё ўйинларининг асосий спорт мусобақаларига старт берилди. Фото: МОҚ Спортнинг 7 турида иштирок этган Ўзбекистон вакиллари ...

“бабаянни ҳайдаб¸ миллий жамоани менга беринг!”

  "Мен Жиззах вилояти Пахтакор туманида тураман. 1992 йилда туғилганман. Исмим Олимов Файзулла. Мен Ўзбекистон терма жамоаси хақида гапирмоқчиман. Хабарингиз бор, охирги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400