Қирғизистонда туристлик милиция ташкил топади. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг вакиллари Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилишди.

Вазирликнинг кадрлар бошқармасининг бошлиғи Замирбек Солтонгелдиевнинг айтшича, туристлик милициянинг ҳодимлари ўлканинг туристлик ҳудудларидаги жамоатчилик тартиб интизомни назорат қилади. Ҳодимларни танлашда чет тилларини билганларга имкониятлар берилади.
ИИВнинг маълумотида, марказий апаратда қисқартувлар бўлиб, бўшаган ўринларга янги ҳодимларни олиш режалаштирилмоқда.
Туристлик милиция йил охиригача ташкил топади.