АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси ўққа тутилди

АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси ўққа тутилди. Бу ҳақда 20 августда CNN Türk телеканали маълум қилди.

Фото:REUTERS АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси

Маълумотларга кўра, воқеа 20 август маҳаллий вақт билан тахминан соат 05.00да содир бўлган. Анқарадаги элчихона оқ рангдаги енгил автомобилдаги номаълум шахслар томондан ўққа тутилган. Элчихона томон 4-5 ўқ узилган. Ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Босқинчилар воқеа жойидан яширинишган. Айни вақтда улар полиция томонидан қидирилмоқда.

«Биз АҚШ элчихонасида хавфсизлик қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳолат рўй берганини тасдиқлаймиз. Бизда ҳозирча кимдир жароҳатлангани ҳақида маълумот йўқ. Ҳодиса тафсилотларини ўрганамиз. Биз Туркия миллий полициясининг бу ҳолатга тезкор муносабатидан миннатдормиз», деган элчихона вакили Дэвид Гейнер.

Элчихона шу ҳафтада Қурбон ҳайити муносабати билан ёпиб қўйилганди.

Қайд этиш керакки, ушбу ҳужум Туркия ва АҚШ муносабатлари ёмонлашуви фонида рўй бермоқда.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Еримизни тортиб олиб тўйхона қурди

Бекобод туман ҳокимлиги зиммасига Бекобод тумани "Алишер Навоий" қишлоқ фуқаролар йиғинида 2000,0 кв/метр ер майдонида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 128,62 кв/метрдан ...

“ муҳолифат ичидаги энг мард муҳожир…”

Мен Баҳодир Хон Туркистон билан ёзувчи Эврил Турон қаламига мансуб “Афсона ва Ҳақиқат” эссеси орқали танишганман. “Алпомиш” достонининг оҳангларини(!) қалбимда уйғотиб, фикр ...

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2019 йилнинг I чорагида 9,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг январь-декабрига (9,3 фоиз) нисбатан 0,1 фоизга кўп, бироқ 2018 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400